Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба.

      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • 3:0
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • 2:4
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • 0:0
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:0
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 11 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 11 16
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хомяков: "Ўйиндан олинган завқ-шавқ ва таассурот умрбод эсдан чиқмаса керак"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Андижон” – “Турон” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

— Шак-шубҳасиз бугунги ўйинда характер кўрсатган ҳолда ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Аввалига ишларимиз унчалик ўхшамади. Устига-устак пенальтидан дарров гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин йигитлар бироз шошиб қолишди ва ўз навбатида бу шошма-шошарлик бошланган ҳужумлар ҳамда саъй-ҳаракатларни самарали ниҳоясига етишига йўл қўймади. Аммо, барибир йигитларга қойил қолиш керак. Улар характерларини намойиш этишди. Бугун футболчиларимиз матонат кўрсатишди, десам сира муболаға бўлмаса керак. Улар чиндан ҳам майдонда матонат билан тўп сурдилар. Ўйиндан олдин ҳар доим йигитларга биз мухлислар учун тўп тепишимизни айтаман. Бугун ҳам шундай гапларни уларга етказдим. Ўз ўрнида буни шогирдларим тўла ҳис қилган ҳолда якунда ишқибозларимизга чиройли ва иродали ғалабани тақдим этдилар. Таъкидлашим жоизки, учрашувдан кейин айтилган гаплар ва ҳис-ҳаяжонлар босилади. Лекин ўйиндан олинган завқ-шавқ ва таассурот умрбод эсдан чиқмаса керак. Айниқса, бугунги оғир учрашувда мана шундай ғалабани қўлга киритганимиз йигитларимизнинг саботли эканлигидан далолат беради. Шундан кейин ҳам мана шундай руҳда давом этиб, олдинга ҳаракат қиламиз.

— Ушбу мавсумдаги “Андижон”нинг энг қийин ғалабаси бўлди, деб ўйлайсизми?
— Албатта, буни қийин ғалаба деб ҳисоблайман. Нафақат бугунги, балки олдинги учрашувларда ҳам натижалар ўзимиз ўйлаган даражада осонлик билан қўлга киритилгани йўқ. Аксинча, катта машаққатлар эвазига қимматли очколарни жамғариб келмоқдамиз. Рақибнинг майдонда камчилик бўлиб қолгани бизга бироз устунлик берган бўлиши мумкин. Аммо бутун жамоа бўлиб ҳимояланаётган рақибнинг дарвозасига йўл топиш осон иш эмас. Бундай пайтларда йигитларга маҳорат, совуққонлик ва чидамлилик хусусиятлари сал етишмай қоляпти. Улар юқорида айтганимдек, шошиб қолаётганлари учун ҳам воқеалар ривожи дарҳол ўзимиз кутган даражада тус олаётгани йўқ. Рақиб камчилик бўлиб қолса ҳам бизга яхши қаршилик кўрсатди.

— Суперлигада бу икки жамоа учинчи бор тўқнашишди ва “Андижон” илк бор элитада “Турон” устидан ғалаба қозонди. Рақиб сиз учун ноқулайми ёки...
— Статистикага унчалик эътибор бермайман. Мана, бугун сизнинг гапларингиздан сўнг “Турон”га қарши учинчи ўйиндан кейинги илк ғалабани қўлга киритганимизни билиб турибман. Мен ўйиндан-ўйинга илдамлик билан силжиб боришни маъқул кўраман. Статистикани унчалик кузатиб бормайман. Айтмоғим керакки, нафақат бугунги, балки барча ўйинлар биз учун оғир кечяпти. Ғалабага осонлик билан эришиб бўлмайди. Бу футболнинг қонунларидан биридир. Мураббий сифатида шогирдларимнинг ўйинга тайёрлар эканман, бу ҳаётингиздаги охирги учрашув бўлиб қолади, дея таъкидлашни маъқул кўраман.

— Ижтимоий тармоқларда клубнинг молиявий ҳолати таранглиги ва ҳужумчи Рубин Хебайнинг ОКМКга кетиши мумкинлиги ҳақида ёзишяпти...
— Бу саволларни мендан кўра раҳбариятга берганингиз маъқулроқ. Чунки жавоб беришим қийин. Клубнинг молиявий аҳволи қандайлигини мендан кўра мутасаддилар яхши билишади. Рубин Хебайга келсак, ҳозирча у бизнинг жамоамизда ва ўз ишини яхши бажарган ҳолда голлар уряпти. Хебай “Андижон” ўйинчиси ва бизга керак. Жамоамиз режа асосида ишини давом эттиряпти. Бу саволингизга шу тариқа жавоб бера олишим мумкин холос.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:10, 28.05.2023. Ўқилди: 1323 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик