Кеча Биринчи лиганинг 12-тур ўйинларига якун ясалди. Ўтган турда Ғаллаоролда ғалаба нашидасини сурган “Қўқон-1912” жамоаси бу сафар “Регистон”га йирик ҳисобда (0:4) ютқазиб қўйди. Самарқандликлар кетма-кет 2та ғалабадан кейин 14-ўринга кўтарилиб олишди.
“Ғаллакор-Автомобилчи” жамоаси эса Ҳамза туманидан келган футболчиларни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.
12-тур. 11 октябрь (пайшанба)
«Ғаллакор-Автомобилчи» (Ғаллаорол) – «Нефтчи» (Тинчлик) – 3:2. 1138 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Бозоров (Наманган), А.Пўлатов (Тошкент), Б.Баҳромов (Тошкент), Э.Жабборов.
Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент).
Голлар: Ш.Маннонов (73, 79, 87-пенальти) – Х.Эргашев (66), М.Музаффаров (69).
Четлатиш: О.Маҳмудов («Нефтчи», 87).
«Регистон» (Самарқанд) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 5:0. 121 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Ҳакимов (Андижон), А.Ражаббоев (Наманган), Р.Гапуров (Наманган), С.Ҳакимов.
Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).
Голлар: Қ.Баҳодиров (17), Д.Қораев (22, 67, 88), К.Юсупов (77).
Огоҳлантиришлар: М.Кудратов (27), Ф.Абдусалимов (79), Қ.Баҳодиров (90) – А.Критинин (21), Л.Сафаев (51), А.Раимжонов (90).
Четлатиш: Қ.Баҳодиров (иккинчи огоҳлантириш, 90+2).
Тўпурарлар: Хуршид Йўлдошев ("Сўғдиёна"), Зоҳир Қўзибоев ("Насаф-2") - 24тадан
Футбол башоратининг "Биринчи лига" бўлимига ўтиш учун ҳаволалар: мобил-версия ва веб-версия учун.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).