Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 128 52 45 225
2 Япония 40 67 61 168
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1860 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: «Олимпик» клубига қарши ўйиндаги мағлубият сабабларини айтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон кубоги “F” гуруҳи, 3-туридан ўрин олган “Олимпик” – “Навбаҳор” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида наманганликлар устози Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Самвел Вячеславович одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Ўзбекистон кубоги доирасидаги ушбу ўйин гуруҳда жамоаларнинг қайси ўринларни эгаллашини аниқлаб берди. Мазкур баҳсгача биз “плей-офф” босқичини ҳал қилиб бўлгандик. Бу борада йигитлар билан гаплашиб олгандик. Бугун эса жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Йигитларга тезлик, концентрация етишмади. Айрим футболчилар эса майдонда деярли кўринишмади. “Олимпик”ни ғалаба билан табриклайман, улар гуруҳдан чиқиш учун борларини бериб ҳаракат қилишди, яхши ўйин кўрсатишди. Умуман олганда, бу руҳий ҳолат билан боғлиқ. Терма жамоаларнинг ўйинлари яқинлашиб келмоқда, бу эса клубларга бироз дам берилади, дегани. Бироқ жамоа учун бу таъсир қилмаслиги керак. Чунки мухлисларимиз олдида бироз қарзларимиз бор ва ҳар бир баҳсда биз бор кучимиз билан ўйнаб, сифатли ўйин кўрсатишимиз керак.

— Тошкентдаги учрашувлар “Навбаҳор” учун қийин ўтяпти. Бу нима билан боғлиқ?
— Фақатгина бу ердаги эмас, барча ўйинлар шундай ўтмоқда. Келинг, бу кубок баҳси бўлгани учун эътибордан четда қолдирамиз. Чунки бу учрашувнинг аҳамияти бошқача. Турнир жадвалидаги ҳолат муҳим аҳамият касб этади. Балки, ўйинга бўлган руҳий тайёргарлик ҳам муҳим роль ўйнаган бўлиши мумкин. Умуман олганда, фикр қилдириш қийин. Масалан, чемпионатда пароканда бўлиб кетган баҳсларимиз йўқ. Чемпионатда мағлубиятга учраган беллашувларимизда эса энг камида дурангга лойиқ эдик. Бугун эса тўғрисини айтаман, ёмон ўйин кўрсатдик.

— Бугунги мағлубият жамоанинг руҳий ҳолатига қандай таъсир ўтказади?
— Биринчи навбатда, биз асосий таркибда тушмаётган футболчиларга имконият бердик. Бу эса фикрлашга бироз таъсир ўтказади. Юқори ўринлар учун курашишга жамоада захира ўриндиғи ҳам узун бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Шунингдек, майдонга тушадиган футболчиларнинг сифати ҳам белгиланган даражада бўлиши лозим. Афсуски, бугунги ўйин орқали биз кўп нарсаларни кўриб олдик. Ҳозирча жамоа юқори жисмоний ҳолатига кириб олмади. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Бу баҳс ҳар томонлама фойдали бўлади. Ўйинни чуқур тахлил қилиб чиқамиз, хатоларни кўрамиз, шунингдек, шу орқали таркибни оптималлаштиришни ҳам кўриб чиқамиз. Умуман олганда, буни бир марта амалга оширгандик ҳам. Навбатдаги босқичга чиққанимиз сабабли, ротация қилиб кўргандик. Афсуски, асосий таркибда тушган айрим футболчилар ўз даражасини кўрсата олишмади.

— Демак, бундан чиқди, иккинчи даврада таркиб кучайтирилади. Шундайми?
— Барчасини вақт кўрсатади. Ҳозирча бизни барчаси қаноатлантирмоқда. Клуб ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ишламоқда. Шунингдек, бизда белгиланган бюджет бор. Ундан кўпроғини ишлата олмаймиз. Вақти келганида, таркиб борасида ҳам ўйлаймиз. Айни дамда бир қанча футболчилар етарлича ўйин амалиётига эга бўлишмаяпти. Балки, шу сабабли улар ўз даражаларини йўқотиб қўйишгандир? Шу боисдан, тажриба ва ўйин амалиётига эга бўлиши учун айрим футболчиларни ижарага бериш вариантларини кўриб чиқармиз? Натижа сабабли, барча йигитларга имконият бера олмаймиз. Чунки натижа бизга доимо босим бериб туради. Таркибни кучайтириш борасидаги гапларни ҳали биргаликда ўйлаб кўрамиз.

— “Олимпик” билан Намангандаги баҳс давомида Сиз шогирдингиз майдонда ётиб олганида, уни тезроқ ўрнидан туриб, ўйинга қўшилишини талаб қилгандингиз. Ўшанда Сиз вақтни чўзиш футболнинг зарарига ишлашини айтгандингиз. Бугун эса “Олимпик” футболчилари ўзларини бошқача тутишди. Бу ҳолатга қандай қарайсиз?
— Бундай ҳолатлар тизимсиз бўлади. Ҳа, рақиблар вақт чўзган бўлиши мумкин. Бундай нарсалар мураббийлар штабининг йўналишига боғлиқ, деб ўйлайман. Футбол ўйинларида, айниқса, сўнгги дақиқаларда бундай айёрликлар кўп бўлиб туради.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:36, 03.06.2023. Ўқилди: 5512 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик