Пеп Гвардиола Англияда иккинчи марта «олтин дубл»ни қайд этди
“Манчестер Сити” Англия кубоги финалида “Манчестер Юнайтед”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, совринни қўлга киритди.
“Шаҳарликлар” бош устози Пеп Гвардиола АПЛ ва Англия Кубогини бир йилда бир ва ундан ундан кўп қўлга киритган 3-мураббийга айланди.
Испаниялик мутахассис Англияда иккинчи бор олтин дубль қайд этмоқда — 2018/19 йилги мавсумда ҳам “Сити” чемпионат ва мамлакат Кубогини қўлга киритганди.
Пепдан ташқари бир ва ундан кўп марта олтин дублга “Арсенал” собиқ мураббийи Арсен Венгер (1997/98, 2001/02) ва “Манчестер Юнайтед” собиқ устози Алекс Фергюсон (1993/94, 1995/96 ва 1998/99) эришган.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” 10 июнь куни Чемпионлар Лигаси финалида “Интер”га қарши баҳс олиб боради. Бу ўйиндаги ғалаба туфайли "Сити" "требл"га эришади.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:29, 03.06.2023. Ўқилди: 1788 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар