Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Исломбек Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди..."

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 3 январдан 17 февралгача Туркиянинг Анталья шаҳрида ўқув машғулот йиғинларини ўтказиб, 18 февралда Тошкентга қайтиб келди. Энди янги мавсумга тайёргарлик ишларини жамоа Фарғонада давом эттиради.

Туркиядаги йиғинлар қандай ўтганлиги ва бу йиғинларда раҳбарият томонидан олиб борилган ишлар ҳақида жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

— Туркиянинг Анталья шаҳрида якунига етган ўқув машғулот йиғинлари бўйича гапириб берсангиз

— Туркиядаги йиғинлар жуда фойдали ўтди. Асосий мақсад, жамоани янги мавсумга жисмонан ва тактик жиҳатдан тайёрлаш эди. Барча режалаштирилган машғулотлар тўлиқ бажарилди. Иқлим ва шароит ҳам бизни қониқтирди. Энг муҳими, футболчилар йиғин давомида фақат ишга эътибор қаратишди, интизом ва хоҳиш юқори даражада бўлди.

— Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва тайёргарлиги бўйича режалар бажарилдими?

— Ҳа, режалар деярли тўлиқ бажарилди. Йиғинлар бошида белгиланган юкламалар босқичма-босқич оширилди. Кейин эса ўйин ритмига мослаштирилди. Ҳозир жамоа керакли функционал ҳолатга яқинлашди. Энди асосий вазифа мавсум давомида шу ҳолатни сақлаб қолиш.

— Йиғинлар доирасида бир нечта ўртоқлик-назорат учрашувлари ўтказилди. Ушбу ўйинлар орқали асосий таркибга номзодлар аниқлаб олиндими?

— Назорат ўйинлари биз учун муҳим камчиликларимизни очиб берди. Айрим позицияларда рақобат кучайди. Айрим футболчилар ўзини яхши томондан кўрсатди. Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди, қолган позициялар бўйича эса ҳали рақобат давом этади.

— Жамоа янги тактик кўрсатмаларни қай даражада ўзлаштирди?

— Албатта, бир йиғинда барчасини мукаммал ўзлаштириб бўлмайди. Лекин футболчилар ғояни тушуниб етди, бу энг муҳими. Ҳужумдан ҳимояга ва ҳимоядан ҳужумга ўтиш тезлиги анча яхшиланди. Энди расмий ўйинлар орқали буни янада мустаҳкамлаймиз.

— Биринчи тур олдидан режалар қандай?

— Биринчи турга максимал тайёр ҳолатда киришни мақсад қилганмиз. Асосий эътибор ўйин интизоми ва хатоларни камайтириш. Бизнинг вазифа натижа билан бирга барқарор ва ҳужумкор ўйинни намойиш этиш.

— Жамоа ичидаги муҳит ҳақида

— Муҳит яхши. Ёшлар ва тажрибали футболчилар ўртасида мувозанат бор. Бир-бирини қўллаб-қувватлаш кучайган, рақобат эса соғлом. Бу эса жамоа ривожланиши учун энг муҳим омиллардан бири.

— Умумий қилиб айтганда, Туркиядаги йиғинлардан кўнглингиз тўлдими?

— Ҳа, умумий ҳисобда йиғиндан қониқдик. Албатта, ҳал қилиниши керак бўлган жиҳатлар бор, лекин бу табиий жараён. Энг муҳими, жамоа янги ғояларни тушунди ва мавсумни бошлашга тайёр ҳолатга келди.

Манба: "Нефтчи" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 12:13, 23.02.2026. Ўқилди: 1581 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик