Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 05.11.2025 01:00
      • Атлетико
      • 3:1
      • Юнион
      • 05.11.2025 01:00
      • Буде-Глимт
      • 0:1
      • Монако
      • 05.11.2025 01:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Спортинг
      • 05.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 1:0
      • Реал Мадрид
      • 05.11.2025 01:00
      • Олимпиакос
      • 1:1
      • ПСВ
      • 05.11.2025 01:00
      • ПСЖ
      • 1:2
      • Бавария
      • 05.11.2025 01:00
      • Тоттенхэм
      • 4:0
      • Копенгаген
      • 05.11.2025 22:45
      • Пафос
      • 1:0
      • Вильярреал
      • 05.11.2025 22:45
      • Қорабоғ
      • 2:2
      • Челси
      • 06.11.2025 01:00
      • Аякс
      • 0:3
      • Галатасарой
      • 06.11.2025 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Барселона
      • 06.11.2025 01:00
      • Интер
      • 2:1
      • Қайрат
      • 06.11.2025 01:00
      • Манчестер Сити
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 06.11.2025 01:00
      • Ньюкасл
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 06.11.2025 01:00
      • Марсель
      • 0:1
      • Аталанта
      • 06.11.2025 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Байер
  • Элит ОЧЛ
      • 05.11.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Ульсан Хёндэ
      • 05.11.2025 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 3:1
      • Шангхай Шенхуа
      • 05.11.2025 17:15
      • Истерн
      • 0:7
      • Ратчабури
      • 05.11.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 0:1
      • Гамба Осака
      • 05.11.2025 18:45
      • Ал-Васл
      • 2:2
      • Ал-Муҳаррақ
      • 05.11.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 1:1
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 05.11.2025 21:00
      • Холидия
      • 0:0
      • Андижон
      • 05.11.2025 21:00
      • Аз-Завра
      • 2:1
      • Истиқлол Душанбе
      • 05.11.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 4:0
      • Гоа
      • 05.11.2025 23:15
      • Ал-Виҳдат
      • 1:1
      • Истиқлол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 27 55
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 27 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро
27-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
27-тур Сўғдиёна 3-0 Қизилқум
27-тур Машъал 1-0 Қўқон-1912
27-тур Пахтакор 4-2 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9012 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Танишинг, Гвардиоланинг ишончли тоғи!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Чики Бегиристайн - «Манчестер Сити»нинг кўринмас қаҳрамони. Шунингдек, футбол оламидаги энг таниқли спорт директорларидан бири.

Айнан у Хосеп Гвардиолани Манчестерга олиб келди ва тоғни талқон қилишга қодир бўлган буюк таркибни шакллантирди. Ҳозирда Англия ва бутун Европани титратаётган Эрлинг Холанд ҳам унинг кашфиётларидан бири. Улкан муваффақиятларга қарамасдан, Чики доимо четда юради. Ўта камтарин мутахассис номини «Сити»нинг расмий ҳужжатларида ҳам деярли учратмайсиз. Шу боис, Бегиристайн шахси ва фаолияти кўпчилик мухлисларга маълум эмас. Бу камчиликка чек қўйиш пайти келди!

Чики футболдаги фаолиятини «Реал Сосьедад» клубида бошлади. Кейин Кройффнинг «Дрим-тим»ида Пеп билан ёнма-ён тўп сурди

«Унинг жуда узоққа бора олишига фермер амакиси амин бўлганди. Чунки болакай сигир соғишда ҳам, қўйларни боқишда ҳам жуда чаққон эди. Чики жуда ақлли, ҳар қандай ишни бир кўришда ўзлаштириб оларди», - деб ёзганди El Pais газетаси.

Ақл - Бегиристайннинг энг буюк фазилати... «Барса»нинг собиқ ўйинчиси ва директори Карлес Решак унинг ҳар қандай вазиятга тўғри баҳо беришини жуда кўп эьтироф этганди.

Чики 16 ёшида «Сосьедад» академиясига келиб, 2 йилдан кейин асосий таркибдан жой олган ва 6 йил жамоа шарафини ҳимоя қилган, Луис Арконада, Хосе Мария Бакеро ва Хесус Мария Самора каби кўплаб афсоналар билан тўп сурганди. 1987 йилда у жамоа билан Испания Кубогига сазовор бўлган, финалда гол урганди. 1988 йилда Бегиристайн Бакеро ва Луис Лопес Рекарте билан Йохан Кройффнинг «Барса»сига йўл олдилар. Тез орада навқирон Гвардиола ҳам академиядан сафга қўшилди. Янги жамоада чап қанот вингери позициясида майдонга тушган Чики ҳужумкорлик фазилатини ҳам намойиш этди. Ромариога қадар жамоа марказий ҳужумчисиз ўйнаган бўлсада, Чики ва жамоадошлари ўз позицияларини тез-тез алмаштириш эвазига сермаҳсул тўп суришди. Натижада Бегиристайн 4та чемпионлик, Европа Чемпионлар Кубоги, Испания Кубоги, Суперкубоги ва Европа Суперкубогини қўлга киритди. ЕЧЛнинг 1994 йил финалида жамоа «Милан»га йирик ҳисобда (0:4) имкониятни бой бергач, Чики «Депортиво»га йўл олди, кейинчалик Япониянинг «Урава»сида фаолиятини якунлади.

Нафақада шарҳловчилик билан шуғулланган Бегирис­тайнни 2003 йилда Жоан Лапорта «Барса»нинг спорт директори лавозимига таклиф этди. Чики эса аввал Райкардни, кейин Гвардиолани олиб келди

Янги асрнинг илк йиллари «Барса» учун омадсиз келди, Жоан Гаспар истеъфога чиқди, унинг ўрнини Лапорта эгаллади. Шу тариқа Чики янги президент билан ҳамкорликда асосий эътиборни ёш иқтидорлар тарбиясига қаратишди. Лекин юксак маҳоратга эга бўлган футболчиларни харид қилишдан воз кечишмади. Мақсад рақобатбардош жамоани шакллантириш эди. Даставвал Чики Кройффнинг тавсияси билан бош мураббий лавозимига Райкаард номзодини таклиф этди. кейин Франк билан бамаслаҳат «Барса»га Роналдиньо, Эдмилсон, Это`О, Жюли ва Ларссон каби ўйинчиларни олиб келди.

Райкаард илк мавсумдаёқ Ла Лигада зафар қучди, кейингисида ЕЧЛда ғолиб чиқди. бироқ 2008 йилда жамоанинг савияси пасайиб кетди. Франкнинг даври ўтгани, жамоа янги мураббийга муҳтожлигини Чики ҳаммадан аввал пайқади ва эътиборини 4-дивизионда тўп сураётган «Барселона В» мураббийи Хосеп Гвардиолага қаратди. Пепнинг иш услуби ва изланувчанлиги клуб мутасаддиларига ёқиб қолганди. Охир-оқибат, Лапорта Гвардиола ва Моуриньо вариантидан ўз ватандоши номзодини танлади. Чунки Пеп шу жамоада ўсиб-улғайган, унинг барча икир-чикирларидан яхши хабардор эди. Гвардиола ҳанузгача Бегиристайндан миннатдор: «Чики - мураббийлик фаолиятимдаги энг муҳим шахс. Ҳозир кўпчилик менга иккиланмай ишонч билдиради. У эса бу соҳага келишимдан аввал менга ишонарди. Шу мақомга у туфайли эришдим, ундан бир умрга қарздорман».

Лапорта Чикидан ҳайратда

Интервьюларидан бирида Лапорта Бегиристайнни «Барса» президентлигига энг муносиб номзод сифатида эътироф этганди: «Ҳамма гап шундаки, у ўз касбининг фидойиси, доимо соғлом фикр асосида қарор қабул қилади. Бу масалада ҳеч кимнинг аралашишига йўл қўймайди».

Бироқ Чики фақат трансферлар билан чекланиб қолмаган, у Кройффнинг «Барса»сида ўйнаган ва шу услубнинг ашаддий шайдоси эди: «Чики - футболни мукаммал тушунади ва биз истаган услубни яратишга интилади. Қўшимчасига, у ҳалол ва ростгўй инсон».

Райкаарднинг 4-2-3-1 схемаси иш бермаслиги ва Кройффнинг 4-3-3 услубига қайтиш кераклигини айнан Чики таклиф этганди. Бегиристайн оғир дамларда ҳам режасидан воз кечмади. «Ўйинимиз мухлисларга, ҳатто рақибларимизга ҳам жуда ёқади. Биздан енгилган (0:1) «Ливерпуль» ҳам буни тан олди. Тўғри, ривожланиш учун ўқиш, ўрганиш талаб этилади. Лекин биз ўз услубимиз, ғоямиздан воз кечмаймиз», - деганди Чики 2007 йилда.

Кейин навбат Гвардиолага келди ва Пеп ўз услубини намойиш этди.

Чикини «Сити»га Сориано олиб келди

Барселона, Нью-Йорк, Бельгияда таҳсил олган ва магистр унвонига эга бўлган, каталон, испан, инглиз, итальян, француз ва португал тилларини биладиган Ферран Сориано 2003 йилда «Барса»га келганди. Унинг 5 йиллик фаолияти даврида клубнинг даромади 123 млн. евродан 308 млн.га кўтарилди, 73 миллионли зарар 88 миллионли фойдага айланди. Чикининг барча режалари молия соҳасининг билимдони бўлган Ферран туфайли рўёбга чиқди. 2012 йилнинг сентябрида Сориано «Манчестер Сити»да бош директор лавозимини эгаллади. Шайх Мансур унга тежамкор иқтисодий бош­қарув ва юксак натижаларни таъминлайдиган лойиҳа яратиш вазифасини юклади. У эса клуб соҳибидан жамоани ўз одамларидан шакллантиришга изн сўради.

Бегиристайн «Сити» билан шартнома имзолашдан аввал Абу-Дабига учиб, шайх Мансурнинг ўнг қўли бўлган Халдон ал Муборак билан учрашди. Халдон «Сити»нинг раиси лавозимига тайинланган ва Сорианодан юқори турувчи ягона амалдор эди. У «Барса»нинг ашаддий мухлиси бўлгани сабабли, спортга оид барча ваколатларни Чикига топширди. Сориано-Бегиристайн жуфтлиги шакллангач, тез орада Гвардиола ҳам Манчестерга келиши муқаррар бўлиб қолди. Шу боис, дуэт Пепнинг келишига тайёргарлик кўра бошлади. Масалан, клуб Де Брюйне, Стерлинг ва Фернандиньо каби ўйинчиларни айнан Гвардиола услубига мос келганликлари учун харид қилиб қўйганди. Кейин Чики собиқ жамоадошига Эрлинг Холандни совға қилди.

Чикига оид фактлар: олий маълумотга эга эмас, каталон тилини автотиқинлар чоғида ўрганган, иримчи, Манчестерда Пеп билан рес­торан очган

• Каталон тилида гапиргани учун мухлислар уни ҳурмат қиладилар. Айтишича, бу тилни Барселонадаги автотиқинлар пайтида радио тинглаб ўрганган экан.

• Чики - ўта иримчи инсон. Бир мавсумда 6та совринни қўлга киритганида «Барса» совға қилган соатни ҳеч қачон қўлидан олмайди.

• Чики менежерлик ихтисосига эга эмас: «Бунинг учун мени танқид қилишган, кийиниш хонасидаги 20 йил тажриба менга ёрдам беради. Жамоани бошқариш - футболкалар савдоси билан шуғулланиш эмас. Кийиниш хонаси - ўзгача олам», - деганди у танқидга жавобан.

• 2018 йилда Чики Гвардио­ла ва Сориано билан ҳамкорликда Манчестерда Каталония таомлари ресторанини очди. Таомларнинг мазалилиги ва сифати бош ошпаз Пако Перес зиммасида.

• Бегиристайнни ўта камтарин, шунингдек, эмоционал инсон сифатида таърифлашади. 1992 йилда «Барса» қитьалараро Кубок мусобақаси муносабати билан Японияга келганида, Чики Витсге билан бир хонага жойлашганди. Ўшанда улар ТВ орқали «Ўзга сайёралик» фильмини ёш болалардек ҳўнграб йиғлаш билан томоша қилишган экан.

•  «Чики танлаган ўйинчининг трансфери 80 фоизга ҳал бўлди, деб ҳисоблайверинг», - дейди Пеп собиқ жамоадоши ҳақида.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:07, 05.06.2023. Ўқилди: 3837 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.