Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 18:00
      • Вильярреал
      • 4:0
      • Райо Вальекано
      • 01.11.2025 20:15
      • Атлетико
      • 3:0
      • Севилья
      • 01.11.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:0
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • -:-
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эльче
      • 03.11.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Мальорка
  • Суперлига
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • 1:1
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Машъал
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 02.11.2025 17:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қизилқум
      • 03.11.2025 18:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Бунёдкор
  • «A» Серия
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • 1:0
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • 0:0
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • 1:2
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
      • 03.11.2025 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Рома
      • 03.11.2025 22:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Женоа
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • 0:1
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 26 29
12 Сурхон 26 28
13 Бухоро 27 25
14 Хоразм 27 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8371 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемпионлар Лигасини кетма-кет 3 марта ютган “Реал” футболчилари ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2018 йилда “Реал Мадрид” кетма-кет учинчи марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. "Ливерпуль" билан Киев финали Мадрид клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўшанда қайси футболчилар Зинедин Зидан жамоасида ўйнаганини ёдга оламиз.

Кейлор Навас, 36 ёш

Беш йил олдин Навас "Реал Мадрид"нинг асосий дарвозабони эди. 2017/2018 йилги мавсумда дарвозабон 44 та ўйинда майдонга тушди ва жароҳати сабаб Чемпионлар лигасида атиги иккита ўйинни ўтказиб юборди. Қизиғи шундаки, Навас Европадаги асосий клуб турнирида бор-йўғи икки марта гол ўтказмади.

"Реал Мадрид"да Навасни таркибдан Тибо Куртуа, “ПСЖ”да Жанлуижи Доннарумма қувиб чиқарди. Коста-рикалик футболчи 2022/2023 йилги мавсумни "Ноттингем Форест" таркибида ўтказди. Бу клуб катта қийинчилик билан АПЛдаги ўрнини сақлаб қолди, Наваснинг ўзи эса 17 учрашувда 32 та гол ўтказиб юборди. Энди Кейлор Парижга қайтишни кутмоқда, чунки Англияда у ижара асосида ўйнади.

Даниель Карвахал, 31 ёш

2017/2018 йилги мавсумда испаниялик мунтазам равишда "Реал Мадрид"нинг ўнг қанотида ўйнади(барча турнирларда 41 та ўйин). Унинг таркибдаги ўрни ҳеч қандай савол туғдирмади, аммо Чемпионлар лигасида Дани учун ҳаммаси осон кечмади. У учта учрашувни жароҳат, иккитаси дисквалификация туфайли ўтказиб юборди. Финалда Карвахал танаффусга қадар ўйинни ҳам якунлади – у жароҳат олиб, майдонни йиғлаб тарк этди.

Ўша "Реал Мадрид"нинг ҳали ҳам жамоада ўйнаётган кам сонли футболчиларидан бири. Жорий мавсумда Дани 44 та ўйинда 5 та голли узатмани амалга оширди ва 3 та совринни қўлга киритди. Унинг жамоаси УEФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва Испания кубогини ютди.

Серхио Рамос, 37 ёш

Ўша мавсумда Рамос сардорлик боғичи билан ўйнади. Серхио 42 та учрашув ўтказиб, 5 та гол урди.

Рамос Испанияда барча мусобақаларда ғалаба қозонди, шундан сўнг у Парижга кўчиб ўтди. 2021 йилнинг ёзида у “ПСЖ” билан шартнома имзолади ва Лионель Месси билан бир жамоада ўйнади. Жорий мавсумда испаниялик футболчи 45 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди. Энди 37 ёшли Рамос эркин агент бозорига кириб бормоқда.

Рафаэль Варан, 30 ёш

2018 йил май ойида француз Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва бир неча ойдан кейин "Лужники"да Жаҳон кубогини боши узра кўтарди. Ўша мавсумда Варан доимий равишда "Реал Мадрид"нинг марказий ҳимоясида ўйнади: барча мусобақаларда 44 та, Чемпионлар лигасида 11 та ўйин.

2021 йилда Варан "Реал Мадрид"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтди ва унинг трансфери инглизларга 40 миллион еврога тушди. Бу мавсум ҳимоячи учун жуда қийин бўлиб чиқди ва у турли жароҳатлар туфайли 15та учрашувни ўтказиб юборди. 2023 йилда Варан Лига кубогини қўлга киритди ва Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.

Марсело, 35 ёш

Бразилиялик тинмай чап қанот бўйлаб югурди мавсумда 44 ўйин ва бир неча бор майдонга сардорлик боғичида тушди. Марсело 5 та гол урди. Қизиғи шундаки, Европанинг асосий клуб турнирида бразилиялик ўшанда фақат плей-оффда ўзини намоён қилган ва буни турли рақиблар билан ўйинларда амалга оширган. "ПСЖ", "Ювентус" ва "Бавария" бундан азият чекди.

Марсело "Реал Мадрид"да ажойиб мукофотлар тўпламини йиғди ва 2022 йилда Грецияга жўнаб кетди. Бироқ, бу жуда яхши натижа бермади. Ҳимоячи “Олимпиакос” сафида бор-йўғи олти ой ўйнади, шундан сўнг ватанига қайтди. Ҳозир Марсело "Флуминенсе"да ўйнайди.

Каземиро, 31 ёш

2017/2018 йилги мавсумда бразилиялик Чемпионлар лигасида 12 та ўйин ўтказди. Гуруҳ босқичининг фақат битта ўйинида захирада қолди. Каземиро Мадрид клуби ярим ҳимоясининг муҳим элементи эди. Чемпионлар лигасининг ўша мавсумида Каземиро 1 та гол урди ва у ғалаба голи бўлиб чиқди.

2022 йилнинг ёзида Каземиро "Реал" билан хайрлашди ва "Манчестер Юнайтед" либосини кийди. Инглиз клуби футболчи учун 70 миллион евро тўлаганидан афсусланмади. 2022/2023 йилги мавсумда бразилиялик футболчи 53 ўйин ўтказиб, “гол”да 14 (7+7) очко жамғарди.

Тони Кроос, 33 ёш

Беш йил олдин "Реал Мадрид" ярим ҳимоясини Крооссиз тасаввур қилиш муаммоли эди. Мавсумда 43 та, Чемпионлар лигасида 12 та ўйин. Немис футболчиси Дортмунднинг “Боруссия”си билан учрашувда (3:2) майдонга тушмади, аммо бу вақтга келиб “Реал” гуруҳдан чиқиш муаммосини ҳал қилиб бўлган эди.

Кроос ҳамон "Реал Мадрид"да ва ҳали ҳам муҳим рол ўйнайди. Жорий мавсумда у 50 дан ортиқ ўйин ўтказганини айтиш кифоя. Немиснинг амалдаги шартномаси 3 ҳафтадан сўнг тугайди, бироқ футболчининг ўзи аллақачон янги шартнома имзолашини тасдиқлаган.

Лука Модрич, 37 ёш

Усиз ҳам "Реал Мадрид"ни тасаввур этиб бўлмайди. Ўша мавсумда Модрич Чемпионлар лигасида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Кроос ва Модричнинг ўйини кўп йиллар давомида "Реал Мадрид" мухлисларини қувонтирди.

Орадан беш йил ўтди ва Модрич ҳали ҳам "Реал Мадрид" керакли бўлиб қолмоқда. Сентябрда хорватиялик футболчи 37 ёшга тўлади, аммо у ҳали ҳам яхши формада. Модрич ҳам худди Кроос каби жорий мавсумда элликдан ортиқ ўйин ўтказди. Ва у яхши статистикага эришди: 6 та гол ва 6 та голли узатма.

Карим Бензема, 35 ёш

Бензема жароҳати сабаб Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйинида майдонга туша олмаганди. Шундан сўнг Карим Чемпионлар Лигаси ўйинларида 9 марта майдонга тушиб, 5 та гол урди. У икки марта АПОEЛни, икки марта “Бавария”ни хафа қилди, финалда эса “Ливерпуль” дарвозабони Лёрис Кариусни жазолади. Ўша мавсумда француз камроқ гол урди: 47 ўйин, 12 гол.

Эски статистикани ҳозирги билан таққослаб бўлмайди. Ўзингиз баҳо беринг: Бензема 42 та учрашув ўтказиб, 30 та гол урган. Аммо у аллақачон 35 ёшда! Ўтган бир йил ичида Карим "Олтин тўп"ни қўлга киритди, аммо ЖЧ-2022да ўйнамагани жуда ачинарли. Энди эса унинг Мадриддаги узоқ муддатли фаолияти тугади. Бензема "Реал Мадрид"ни тарк этади ва Саудия Арабистонига жўнаб кетади.

Криштиану Роналду, 38 ёш

2017/2018 йилги мавсумда Роналду ажойиб статистика қайд этди: 44 ўйин, 44 гол, 8 голли узатма. Португалиялик Чемпионлар лигасини ёндириб ташлади. 13 учрашувда у 15 та гол урган ва голли серияси 10 та учрашувни ташкил этган.

Беш йил ичида Роналду аллақачон бир нечта клубларни ўзгартирди. У “Ювентус”да ўйнади, “Манчестер Юнайтед”га қайтди, шов-шувли интервю берди, инглиз клубидаги ишини йўқотди ва 2022 йилги Жаҳон чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этди. Ҳозир португалиялик Саудия Арабистонида ўйнайди, Бензема тез орада у ерга боради. Криштиану жорий мавсум “Ан-Наср” сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди.

Гарет Бэйл, 33 ёш

Уэлслик футболчи Чемпионлар лигаси финалини жуда сермаҳсул ўтказди. У 29 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, аммо иккита гол урди. Умумий ҳисобда Бэйл ўша мавсумда 39 та ўйинда 21 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

"Реал Мадрид"ни тарк этгач (2022 йил ёзи) Гарет “Лос-Анжелес”да ўйнади, МЛС чемпионига айланди ва кейин фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Зинедин Зидан, 50 ёш

Зидан 2016 йилда фавқулодда "Реал Мадрид"ни қабул қилиб, ажойиб натижаларга эришди. Унинг қўл остида жамоа кетма-кет уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. 2017/2018 йилги мавсумда “Реал Мадрид” УEФА Суперкубоги, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб чиқди. Зиданнинг ўзи кетма-кет иккинчи марта йилнинг энг яхши клуб мураббийи деб топилди.

Чемпионлар Лигасидаги учинчи ғалабасидан бир неча кун ўтгач, Зидан ўз хоҳиши билан "Реал Мадрид"ни тарк этди. Тўғри, франциялик 2019 йилнинг март ойида жамоага қайтганди. Бир йил ўтиб "Реал Мадрид" Испания чемпионига айланди ва Зидан 2021 йилнинг июнида иккинчи марта клубни тарк этди. Ўшандан бери у ҳеч қаерда ишламади.

Киритилди: 17:18, 05.06.2023. Ўқилди: 8517 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Луис Качорри 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.