Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:30 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Саудия Арабистонида футбол клубларини хусусийлаштириш жараёни бошланди. Мамлакатнинг 4 та гранд клуби “Ньюкасл”га эгалик қиладиган фонд қўлига ўтди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Миллий чемпионатлар / Саудия Арабистони лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Саудия Арабистонида футбол клубларини хусусийлаштириш лойиҳаси амалга киритилди. Бу ҳақда мамлакат ахборот агентлиги хабар берди.

Саудия Арабистонида спортни ривожлантириш учун мўлжалланган Vision 2030 лойиҳаси доирасида мамлакат шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон спорт клубларини хусусийлаштириш ва сармоя киритиш бўйича лойиҳани ишга туширди.

Қайд этилишича, лойиҳа ҳозирги босқичда икки йўналишдан иборат ҳисобланади. Биринчи йўналиш спорт клубларининг эгалик ҳуқуқини давлатдан йирик компанияларга ўтказиш эвазига сармоя киритиш имконини беради. Иккинчи йўналишга кўра, 2023 йилнинг охиридан бошлаб бир қатор спорт клубларини хусусийлаштириш кўзда тутилган.

Маълумотларга кўра, спорт соҳасига сармоя киритиш имкониятларини ошириш, шунингдек, клубларнинг рақобатбардошлиги ва инфратузилмаси сифатини ошириш лойиҳанинг асосий мақсади ҳисобланади.

Бундан ташқари лойиҳа сабабли мамлакатда футболни ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш кутилмоқда. Таъкидланишича, бу Саудия Арабистони чемпионатини дунёнинг топ-10 лигалари қаторига киритиш имконини беради.

Саудия Арабистони чемпионатининг даромади йилига 450 миллион риёлдан (112 миллион евро) 1,8 миллиарддан кўпроқ риёлга (450 миллион евро) ошиши, шунингдек, лига қиймати уч миллиард риёлдан саккиз миллиард риёлдан кўпроққа кўтарилиши кутилмоқда.

Англиянинг “Ньюкасл” клубига эгалик қилувчи Public Investment Fund фонди ўзининг расмий Twitter саҳифасида Саудия Арабистонининг тўрт етакчи клубини сотиб олганини эълон қилди. “Ал-Иттиҳод”, “Ал-Аҳли”, “Ан-Насср” ва “Ал-Ҳилол” клублари фонд тасарруфига ўтди. Уларнинг ҳар бирида PIF'нинг улуши 75% ни ташкил этади.

Аввалроқ “Реал Мадрид”ни тарк этган франциялик футболчи Карим Бензема Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси сафига ўтгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Лука Модрич ва Лионель Месси Саудия жамоаларидан таклифлар бўлганди. Криштиану Роналду ҳаракат қиладиган “Ан-Насср” жамоаси мураббий Зинедин Зиданга 150 миллион евролик таклиф билан чиққанди, бироқ франциялик мутахассис буни рад этганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:17, 06.06.2023. Ўқилди: 3727 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик