www.admcsport.com: Паулу Аутори Фабио Сезар ва Халфан Иброҳимнинг маҳоратига умид қилмоқда
"Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ҳали бирор марта ҳам Жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этишмаган. Шунинг учун ўйин ҳар иккала жамоа учун катта аҳамиятга эга", дея ёзади Қатарнинг www.admcsport.com сайти.
"Гуруҳда ЖЧга бериладиган 2та йўлланмадан бирини қўлга киритишни истаётган мезбонлар ўз майдонларида 3 очко учун ҳааркат қиладилар. Аммо ўйин оғир бўлади. Боиси, улар кучли жамоага қарши тўқнаш келадилар. Гарчи Ўзбекистон 2 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турган бўлса-да, улар ҳам бу ўйинда ғалаба қозониб, йўқотилган очколар ўрнини тўлдириб олиш пайида бўладилар".
"Қатар ЖЧ-2010 саралашида Ўзбекистонни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ўзбекистон эса Осиё кубогининг очилиш учрашувида Қатар дарвозасига 2та гол ура олишганди. Бугунги ўйинда жамоа сардори Билол Муҳаммад ва тезкор ҳужумчи Юсуф Аҳмад майдонга туша олмаслиги мумкин, аммо мураббий Паулу Аутори бошқа жиҳатдан умид қилмоқда. У Осиённиг 2006 йилдаги энг яхши футболчиси Халфан Иброҳим ва плеймейкер Фабио Сезарнинг маҳоратига таянмоқчи. Ауторининг фикрича ҳам Ўзбекистон кучли жамоалардан бири"
"Қатар ўтган ҳафтада Иордания ва Уммон билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиб, ҳар иккаласида 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозониш учун эса жамоа икки баравар куч билан ҳаракат қилиши лозим", дея ўз мақоласини якунлайди www.admcsport.com сайти.
Манба: www.admcsport.com
Киритилди: 10:17, 16.10.2012. Ўқилди: 4466 марта. Фикрлар: 6 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар