Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёзнинг энг ҳайратомуз трансфер миш-мишлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёзги трансферлар ойнаси яқиндагина очилган эди. Бу воқеага кўп бўлмаганига қарамасдан, биз кўплаб кутилмаган ва ҳайратомуз трансфер ғийбатларини эшитяпмиз. Ҳар йили шундай бўлади. Биз бу ҳолатни ўзгартира олмаймиз. Аммо катта ҳайплардан ўзимизни узоқ тутишимиз мумкин. Улар ҳақидаги миш-мишларга қарамасдан, Лионель Месси ва Карим Бенземани аллақачон Европадан кузатиб қўйдик. Ҳар нарса бўлиши мумкин бўлган бир пайтда, биз ёзнинг энг қайноқ миш-мишларга йўғрилган беш трансферини танлаб олдик. Гарчанд уларнинг кўпи ҳақиқатга яқин бўлмаса ҳам, уларни сизга тақдим этамиз.

1. Неймар "Ньюкасл"га

Бу каби гаплар бундан бир неча йил олдин эшитган одамда кулги уйғотган бўларди. Аммо "Ньюкасл"нинг ўта бой эгалар қўлига ўтиши, бу клуб билан ҳар нарса содир бўлишини билдиради. Буни ЕЧЛ мисолида ҳам кўриш мумкин. Бундан икки йил олдин "Ньюкасл"нинг ЕЧЛга чиқиши имконсиз ишдек эди. Ҳозир эса ҳақиқат!
Неймар "ПСЖ"да ортиқ қола олмайди. Раҳбарият ундан қутулиш пайига тушган. Шу сабабли унинг "Ньюкасл" йўл олиши билан боғлиқ гап-сўзлар тарқалди. Бу клуб 2000 йилларнинг аввалидагидек "Галактикос" тузишни мақсад қилган. Шунинг учун ҳам "қарғалар" раҳбариятидан Неймарни олиб келинишини кутиш мумкин.

2. Эден Азар "Бёрнли"га

Яқиндагина "Реал"нинг жамоадан кетаётга юлдузи борасида янги хабар тарқалганди. Унда Азарнинг "Бёрнли"га ўтиши айтилган. Бу клубни Венсен Компани бошқаришини ҳисобга олсак, бу маълумот қаердан келгани маълумдир. 32 ёшли ҳужумчининг АПЛга қайтишини кўпчилик хоҳлаган бўларди. Аммо уни "Бёрнли"га келиши амри-маҳол бўлган иш.

3. Лионель Месси "Челси"га

Мессининг "ПСЖ"дан кетиши аниқ бўлганидан кейин, афсонавий футболчи олдида иккита йўл: МЛС ёки Саудия чемпионатига бориш қолган эди. Аммо унинг атрофидаги миш-мишлар оқими ҳеч ҳам тинмади. Айрим нашрлар "Челси"нинг эгаси Тодд Бёли Мессини катта пул эвазига Лондонга келтирмоқчи экани ҳақида ёзганди. Аммо буларнинг бари бор-йўғи қуруқ гап экани маълум бўлди. 35 ёшли футболчининг "Интер Майами"га кетиши, Мессининг даври якунланаётганидан дарак беради. Аммо биз мухлислар уни АПЛда кўришни чиндан истаган бўлардик.

4. Гарет Бэйл "Рексем"га

Уэлслик футболчи фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Аммо бу ҳодиса миш-мишлар силсиласини тўхтатиб қўймади. "Рексем" Бен Фостерни нафақага чиқишига йўл қўймаганди. Аммо бу иш Бэйл мисолида иш бермади. Негаки, шундай номнинг Иккинчи лигада ўйнашини тасаввур қилиш мушкул иш. Буни Бэйлнинг агенти Жонатан Барнет ҳам тан олди: "Менимча, Бэйл учун бутсаларни илиш вақти етиб келганди. У орзу қилган ҳамма нарсасига эриша олди. Бэйлнинг танаси ортиқ дош бермасди. Негаки, у сўнгги йилларда жисмоний жиҳатдан қийналиб келаётганди".

5. Роберто Фирмино "МЮ"га

Бу хабар ҳақиқий фантастикадир. Фирмино "Ливерпул"дан кетиш орқали ўзига "Манчестер Юнайтед"га ўтиш имкониятини тақдим этди. Аммо бу имкониятдан фойдаланиш ўта мушкул эди. "Энфилд"да бразилияликни меҳр билан кузатиб қўйишди. Саккиз йиллик даврдан кейин клубнинг тарихий душман-жамоасига ўтиш ўта ёмон йўл ҳисобланади. Яхшиямки, Фирмино бундай қилмоқчи эмас. Унинг Европадан кетиши ҳозирча эҳтимолга эга яқин тахминдир.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 13:58, 15.06.2023. Ўқилди: 4197 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик