Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Превью. Олий лига, 23-тур

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун, 19 октябрь куни республикамизнинг бир қатор стадионларида футбол бўйича мамлакат олий лига жамоалари ўртасида 23-турнинг олти учрашуви ўтказилади.

Турнинг марказий учрашуви Қарши шаҳрида маҳаллий “Насаф” ҳамда чемпионат пешқадами Тошкентнинг “Пахтакор” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Бу йилги чемпионат баҳсларини якунланишига 4 тур қолганлигини ва ҳозирда ҳар икки жамоа ҳам олтин медаллар учун кураш олиб бораётганлигини инобатга олсак, учрашувни муросасиз курашларга бой тарзда ўтишини тахмин қилиш мумкин. Шу кунга қадар ўтказилган 22 тур ўйинларининг якунларига кўра “Пахтакор”чилар ҳисобида 47 очко мавжуд бўлса, “Насаф” жамоаси ҳисобида 45 очко бор. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврада ўтказилган дастлабки учрашувида ҳисоб очилмаган эди.

Шу ўринда, “Насаф” – “Пахтакор” жамоаларининг шу кунга қадар мамлакат чемпионатида ўтказган ўзаро учрашувларига назар ташласак, ушбу жамоалар шу кунга қадар олий лигада ўзаро 31 марта куч синашишганлигига гувоҳ бўламиз.

Тошкентликлар ўтказилган 31 учрашувнинг 17 тасини ўз фойдаларига ҳал қилган бўлсалар, 7 та баҳсда “Насаф” жамоаси ғалаба қозонган. Ва яна 7 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига 44-25.

Қизиқ жиҳати, 2007 йилдан буён “Насаф” жамоаси “Пахтакор”ни ўз майдонида енга олмаяпти. Сўнгги беш йилда “Пахтакор”чилар 2 ўйинда ғалаба қозониб, уч учрашувда дурангга имзо чекишган.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
09.11.2011 “Насаф” – “Пахтакор” 1:1
05.06.2010 “Насаф” – “Пахтакор” 1:1
25.10.2009 “Насаф” – “Пахтакор” 0:0
25.08.2008 “Насаф” – “Пахтакор” 0:1
16.09.2007 “Насаф” – “Пахтакор” 0:1

23-турда амалдаги чемпион Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. Ўтказилган 22 тур ўйинларининг якунларига кўра 45 очкога эга “Бунёдкор”чилар турнир жадвалида “Пахтакор” ва “Насаф” жамоаларидан кейин учинчи ўринда боришмоқда.

Бугун бўлиб ўтадиган 23-тур учрашувларида эса қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашадилар.

23-тур. 19.10.2012
15.30. “Металлург” (Бекобод) - “Шўртан” (Ғузор)
15.30. “Динамо” (Самарқанд) - “Андижон” (Андижон)
16.00. “Нефтчи” (Фарғона) - “Локомотив” (Тошкент)
16.00. “Бухоро” (Бухоро) - “Қизилқум” (Зарафшон)
17.30. “Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент)
18.30. “Бунёдкор” (Тошкент) – “Навбаҳор” (Наманган)

23-турнинг сўнгги учрашуви 20 октябрь куни Олмалиқ шаҳрида маҳаллий “Олмалиқ” ҳамда Муборакнинг “Машъал” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув соат 15.30 бошланади.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 10:25, 19.10.2012. Ўқилди: 3900 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик