Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лига 1да ажойиб иқтидор етишиб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Май ойида "Лион" - "Монпелье" ўйини ўта ҳам драматик тарзда кечди: тўққизта гол, мезбонлар учун фантастик камбэк ва иккита покер: бу охирги марта 1974 йилда содир бўлган эди, ўшанда Карлос Бьянки "Реймс" учун бешта гол урган, Делио Оннис эса "Монако" учун тўртта гол муаллифига айланган. Лига 1 учун бутун мавсумдаги биринчи покер "Монпелье" ҳужумчиси 20 ёшли Элье Ваи томонидан амалга оширилди. 15 дақиқада! Клуб турнир жадвалининг ўрталарида (12-ўрин) мавсумни якунлади.

Мавсум охирида Ваи голлари сонини 19 тага етказиб олди ва Лига 1нинг энг яхши саккизта тўпурарлари қаторига кирди, Мбаппедан 10 та гол кам! Аммо Эльенинг ишлари тўсатдан пайдо бўлиб қолгани йўқ, форвард ҳар мавсумда ўсиб бормоқда. У 17 ёшида "Мец"га қарши баҳсда дебют қилди ва иккинчи ўйиндаёқ у "Монако" дарвозасига гол урди ва клуб тарихидаги иккинчи энг ёш тўпурарга айланди. Биринчи мавсумни учта гол билан якунлади ва ўзини истиқболли футболчи сифатида кўрсатди, бир йилдан сўнг 10+2 ҳисобини қайд этди. Демак, ҳозирги натижа тизимли ўсиш мевасидир (Франция чемпионатининг 33 турида 19+6).

Ваининг асосий сифати - бу вазиятларни сифатли якунлаш. Уч мавсум оралиғида у XG модели бўйича кутилганидан кўпроқ тўртта гол урган. Ўртача ҳар тўртинчи зарба гол билан тугади ва 50% дан ортиқ зарба нишонга аниқ теккан.

Яна бир муҳим афзаллик - бу тезлик. Тўғридан-тўғри деярли Мбаппе даражасида: бу мавсумда Ваи 35,28 км, Килиан эса 36 км/соат тезликка эришди. Элье бўш жойни қандай топишни, шериклари учун ўз вақтида йўл очишни билади. Гол ҳар қандай жойдан келиши мумкин. Элье Ваи Килиан Мбаппедан кейин 20 ёшгача бўлган футболчилар орасида Лига 1да 20+ гол урган биринчи ўйинчи. “Мен рекордларни янгиламоқчи эмасман. Агар шундай бўлса, бу жуда яхши бўлади, лекин ўхшамай қолса, мен ишлашда давом этаман. Ҳозир одамлар мен ҳақимда кўп гапиришади ва бу ижобий ҳолат. Лекин мен қандайдир рекорд ўрнатганим учунгина тўхтаб қолмайман”, деди футболчи.

Бироқ Ваида камчиликлар ҳам бор. "Монпелье" қисқа пас ўйнашни афзал кўради, Элье эса деярли курашларда қатнашмайди ва ҳар бир учрашувда ўртача 16 та пас беради, уларнинг аниқлиги 68% ни ташкил қилади. Яккама-якка кураш санъати - яна бир оғриқли нуқта, у ўртача ҳар бешинчи курашда ғалаба қозонади, бўйи 178 см. Аммо ёш футболчи учун асосий жиҳат ҳаддан ташқари кўп содир бўладиган эмоционалликни енгишдир: бу мавсумда у саккизта сариқ ва битта қизил карточка олишга муваффақ бўлди.

Топ клублар Элье учун курашмоқда. Иқтидорга асосий даъвогарлар - "Арсенал", "Ювентус" ва "Милан". Январь ойида Footmercato лондонликларнинг қизиқиши ҳақида ёзганди, аммо ҳозирча вазият ҳеч қандай тарзда ривожланмаган. L'Equipe хабарига кўра, италияликлар кўпроқ қизиқиш билдиришган ва футболчининг атрофидагилар билан илк алоқаларни ўрнатишган. Tuttomercatoнинг қўшимча қилишича, бу вазиятда Рафаэль Леаунинг сотилиши жараённи сезиларли даражада тезлаштириши мумкин. Туринда Ваи Душан Влаховичга мумкин бўлган муқобил вариант сифатида кўрилмоқда. Transfermarkt француз футболчисини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:28, 19.06.2023. Ўқилди: 2774 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик