Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      •   Сўғдиёна
      • 2:0
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна - ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3990 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзи билан рақамини ҳам нафақага олиб кетганлар*

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2020 йилда "Бирмингем Сити" Жуд Беллингем шарафига унинг 22-рақамини нафақага чиқарганида, кўпчилик кулган эди. Аммо шундан кейин маълум бўлдики, бу иш бекорга қилинмаган. Бирмингемликлар учун 44 та ўйин ўтказиб, 17 ёшли Беллингем "Боруссия Дортмунд"га сотилади. У жамоадан кетиши билан, футболчи фойдаланган 22-рақам ҳам ортиқ фойдаланилмайдиган бўлди. Бу ҳақида клуб расмий сайтида шундай дейилганди: "22-рақам бу ерда Жуд исми билан бир маънога эга бўлди. У 16 ёшидаёқ асосий жамоага қўшилиб, катта натижаларга эришди. Шу сабабли, клуб Беллингемга ҳурмат бажо келтириш, қолаверса, бошқаларни руҳлантириш учун унинг либос рақамини нафақага чиқаришга қарор қилди".
Беллингемнинг "Реал"га ўтиш бежиз эмас. Негаки, у ўзи тарбия топган жамоада аллқачон афсонага айланиб улгурган. Қуйида Беллингемдаги ҳолат, тарихда яна кимлар билан юз берганини билиб оласиз.

Пеле

Мессигача дунёнинг энг зўр футболчиси бўлган Пеле, сўнгги даврларини "Нью-Йорк Космос" клубида ўтказади. Бразилиялик у ерда икки мавсум давомида 107 ўйинда қатнашиб, 64 та голга муаллифлик қилган. Пеле фаолиятини тугатгач, "Космос" унга ҳурмат бажо келтириш учун, унинг 10-рақамини ҳам Пеле билан нафақага чиқаради.

Диего Марадона

Энг яхши футболчилар қаторида эътироф этиладиган Марадона, "Наполи" либосида етти йил ҳаракат қилади. У Италияда суперюлдузга айланган. 1984-1991 йиллар давомида аргентиналик ўз жамоасига А серияни икки бор олиб бериб, УЕФА кубогида зафар қучади. Афсона оламдан ўтгач, "Наполи" стадионига унинг номи берилди. Клуб эса Марадона таққан 10-рақамни ҳам футболчи шарафига нафақага чиқарди.

Йохан Кройф

Кройф 10 ёшидан бошлаб "Аякс" сафида ҳаракат қилади. У бу клубда аввалига футболчи бўлиб, кейин эса мураббий сифатида фаолият юритди. Ҳужумчи "Аякс"га 8 та мамлакат чемпионлиги ва 3 та қитъа ғолиблигини келтиради. Кройфнинг қилган ишлари юқори баҳоланиб, "Аякс" у таққан 14-рақамни 2007 йилда нафақага чиқарганди.

Паоло Мальдини

Ҳимоячи тарихда "Милан" шарафини 25 йил давомида ҳимоя қилган. Мальдини бу клубда қўлга киритиш мумкин бўлган ҳамма нарсани ютганди. Унинг шарафига "Милан" футболчи билан унинг афсонавий 3-рақамини ҳам 2009 йилда нафақага кузатади. "Милан" раҳбарияти бу рақам кейинчалик фақатгина футболчининг ўғилларигагина берилиши мумкин эканини маълум қилганди. Мана, ҳозир унинг Даниель исмли зурриёди "Милан" сафида.

Роберто Баджо

Баджо узоқ йиллик фаолияти давомида "Фиорентина", "Ювентус", "Милан", "Болонья" ва "Брешиа" клублари шарафини ҳимоя қилади. Улар ичида ҳужумчи тўрт йил ҳаракат қилган "Брешиа" жамоаси Баджо таққан 10-рақамни нафақага чиқарганди. У бу клубда 2000-2004 йилларда 95 та ўйин ўтказиб, 45 та голга муаллифлик қилади.

Хавьер Занетти

Занеттининг 19 йиллик умри "Интер"да ўтган. Бу вақт мобайнида ҳимоячи ҳамма нарсага эриша олган десак, хато бўлмайди. Аргентиналик афсона клубга жами 858 та ўйинда ёрдам беради. 2014 йилда ҳимоячи нафақага чиқади. Унинг 4-рақами ҳам шу билан "Интер"да қайта фойдаланилмайдиган бўлди.

Жорж Веа

Бу рўйхатдаги ягона терма жамоа вакили Веадир. Унинг Либерия терма жамоасидаги 14-рақами 2018 йилда ҳужумчи шарафига нафақага чиқарилганди. У Либерия термаси таркибида 75 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урган.

Бобби Мур

Барча даврларнинг энг яхши инглиз футболчиси сифатида, айнан Мур эътироф этилган. Ҳимоячи Пеле мақомидаги футболчи эди. Унинг Англия ва "Вест Хэм" сафидаги фаолияти афсонага айланган. Лондон клуби Мурнинг олтинчи рақамини буюк ҳимоячи шарафига олиб қўйган. Аммо бу иш "Вест Хэм" томонидан 2008 йилда, Бобни Мурнинг ўлимидан 15 йил ўткач, амалга оширилди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com

*футболда айрим клублар футболчиси шарафига у фойдаланган либос рақамидан қайта фойдаланмайди. Бу рақамни "нафақага чиқариш" деб номланади.

Киритилди: 18:32, 23.06.2023. Ўқилди: 5521 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.