Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергей Арсланов: «Клубимиз биринчи навбатда ёшларга эътибор қаратади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Сурхон» — «Сўғдиёна» учрашувидан (1:0) сўнг Сергей Сергеевич матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

"Ўйин қийин ва асабий ўтди, бунинг устига баҳс якунида ўйинга 14 дақиқа қўшиб берилди. Жисмоний ва руҳий томондан кўп куч сарфладик. Агар таймлар ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи бўлимда кўпроқ тўпсиз ҳаракат қилиб, ҳимояга кўпроқ этибор бердик, иккинчи таймда эса рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар яратдик. Ўйин нега қийин ўтди? Биринчидан, рақиб яхши ҳаракат қилди, иккинчидан, ўйинлар орасидаги фарқ катталиги ўз таъсирини кўрсатди" — дейди Сергей Арсланов.

— Нега Нимели ўйинга қўшилиб кета олмади?
— Биринчи бўлимда у роса қийналди. Ҳар доим ҳимоядан ҳужумга ўтишда ҳужумчилар тўпни сақлаши, тўпга чиқиши ҳақида гапирамиз. У шундай ҳаракат қилишга уринди, аммо рақиб бунга имкон бермади. Иккинчи бўлимда эса унга вазиятлар этишмаган бўлсада, Нимели ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғловчи вазифасини бажариб берди. Айнан у туфайли ҳимоядан чиқиб, хавфли вазиятлар ярата бошладик. Ҳа, у чарчаб қолди. Майдонга иккинчи ҳужумчи тушиши ўйинимизни кучайтира олди. Уларнинг бири тўпни сақлаган бўлса, иккинчиси рақибни алдашга ҳаракат қилди. 20 кундан сўнг расмий баҳсда майдонга тушиш нафақат футболчиларга, балки мураббийларга ҳам қийин.

— Нимелига қизиқиш катта. Айниқса "Навбаҳор"дан...
— Нимели чемпионатимизнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири саналади. Топ-клублар унга ҳақиқатдан ҳам қизиқиш билдиришмоқда. Улар раҳбариятимизга мурожаат қилиб, бу борада музокара ўтказишлари мумкин.

— «Сурхон»нинг трансфер шорт-листида кимлар бор?
— Ҳозир уларни саралаб, ўйинимизга мос келишини кўриб чиқяпмиз.

— «Сурхон» легионер олмоқчими ёки маҳаллий футболчи?
— Клубимиз биринчи навбатда ёшларга этибор қаратади. Кейин эса турли ёшлардаги терма жамоа вакилларини олиб келишга интиламиз. Сўнгги вариант — легионер. Айни дамда легионерлар бўйича барча позицияларимиз банд. Шу сабабли улар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 00:34, 24.06.2023. Ўқилди: 1329 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик