Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [8240]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [3345]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [3102]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2962]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2952]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [2310]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [2028]

«Барселона» Альваресга «Манчестер Сити»дан муқобил топди [1981]

Флик "Барселона"ни пасайишдан ким олиб чиқишини билади [1768]

"Барселона"да кечиккан ўйинчиларни жамоадан четлатиш тўхтатилди, аммо бу футболчиларга қимматга тушади [1592]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Саудия клублари "Олтин тўп" эгаларини жалб қилди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Роналду, Бензема ва Канте илк харидлар

Айтиш мумкники, бундай тенденция Криштиану Роналдунинг "Ал Насср" билан шартнома имзолашидан кейин бошланган. 5 карра "Олтин тўп" соҳибининг "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти унча яхши бўлмади, ҳаттоки, "манкунианликлар" мухоислари Роналдуни кетишини хоҳлаб уни жамоадан деярли хайдаб юборди. Сабаби, Криштианунинг Пирс Морганга берган ўша машҳур интервьюси деб ҳисобланди, унда Роналду "Манчестер Юнайтед"ни кескин танқид қилган. Эрик Тен Хагнинг системасини ҳам бироз қоралади. Криштиану МЮ сафида 10 учрашувда 1 гина гол уришга муваффақ бўлди.

Пирс Морган: Роналду очень доволен интервью ᐉ UA-Футбол

Роналду "Манчестер Юнатед"дан кетиши аниқ бўлганидан кейин Европанинг бир қанча клубларидан вариантлар қидирди. Ҳеч қандай садо бўлмаганидан сўнг, у Саудияга кетишга мажбур бўлди. Араб юртида у "Ал Насср" билан йилига 200 миллион евро маошлик шартномага имзо чекди.

Роналду не сможет дебютировать за «Аль-Наср» из-за лимита на легионеров -  Газета.Ru | Новости

Саудияликлар дунёнинг икки энг яхши футболчиларидан бири, Лео Мессининг асосий рақобатчисини ўз чемпионатларига олиб келишди. Ҳаттоки, Леонинг ўзини ҳам "Ал Ҳилол"га таклиф қилишганди. Роналду Саудия Про Лигасида 16 та ўйинда 14 та гол уриб, мавсумнинг энг яхши учиничи тўпурари бўлди.

Саудовский клуб торгует футболками с именем Месси

Ёзда яна бир топ кулишув ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Бу сафар "Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби, "Реал Мадрид"нинг тўпурарларидан бири Карим Бензема Саудия Арабситонига кўчиб ўтди. Франциялик футболчи "Ал Иттиход" билан билан шартнома имзолади. У билан деярли бир вақтда "Челси" ярим ҳимоячиси, 2018 йилги Жаҳон чемпиони Нголо Канте ҳам худди ўша жамоа билан шартномага имзо чекди.

Kanté acompañará a Benzema en Al-Ittihad y ganará 200 millones por dos años  | Marca

Жаҳон даражасидаги 3 та футболчи билан шартнома камтаргина чемпионат учун катта ютуқ. Вазият шуни тақозо этдики, Европанинг яна бир қанча юлдузлари ҳам Саудияга кетишни ўйлаб қолди. Араблар бу билан асло тўхтаб қолмоқчи эмас.

"Ман. Сити", "Тоттенхем" ва Мю футболчилари нишон остида

Турли футболчилар билан музокаралар олиб бориляпти ва ҳозирча муваффақиятли давом этяпти. Мисол учун, "Ал Аҳли" клуби "Челчи"дарвозабони Эдуард Менди билан келишувга эришган. Сенегаллик Лондон жамоаси билан атиги 2 мавсум бирга бўлди, яна "аристократлар"нинг таркибдаги тозалаш ишлари Мендига ҳам таъсирини ўтказмасдан қолмайди. "Ал Аҳли" дарвозабонга 3 йиллик шартнома таклиф этди, келишув якунига етиш арафасида.

Менди согласовал контракт с «Аль-Ахли» - Чемпионат

"Ал Аҳли" "Манчестер Сити" вингери Рияд Маҳрезни ҳам нишонга олди - ҳатто клуб президенти жазоирлик билан музокара ўтказиш учун шахсан Анлияга учиб кетгани ҳақида хабар қилинганди. Таклиф тафсилотлари - йилига 50 миллион евро маош билан 2 йиллик шартнома. Рияд билан бирга "шаҳарликлар"нинг яна бир футболчиси Бернарду Сильва Саудияга бориши мумкин. Португалиялик ярим ҳимоячига даъвогарлар рўйхати ҳали шаклланмаган, аммо араблар унинг агенти билан музокаралар ўтказишга муваффақ бўлди. Лекин Бернарду Европада қолишни афзал кўрди.

Бернарду Силва назвал главное качество, позволяющее прогрессировать в «Ман  Сити» | Футбол 24

Эдуард Мендидан ташқари, 32 ёшли марказий ҳимоячи Калиду Кулибали ҳам "Челси"дан Саудия Арабистонига жалб қилинмоқда. Унга "Ал Ҳилол" асосий даъвогар. Кулибали учун Ар Риёд шаҳри жамоаси "Интер" билан рақобатда. "Ал Ҳилол" футболчига 3 йиллик шартнома ва йилига 30 миллион евро маош таклиф этди.

Калиду Кулибали перейдет из «Челси» в «Аль-Хиляль»

Худди шу клуб "Вулверхумптон" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш билан келишувга эришди. "Бўрилар" 47 миллион евро товон пулига эга чиқишди. Кеча расман трансфер эълон қилинди, португалиялик янги жамоасида 8-рақамда ўйнайди.

Ронулдуни соиб олган "Ал Насср" яна бир вингер Ҳаким Зиешга қизиқиш билдирмоқда. "Челси" футболчиси Саудияга кетадиган бўлса, янги жамоасида йилига 30 миллион евро маош олади.

ФУТБОЛЬНЫЕ ТРАНСФЕРЫ | TRANSFER NEWS" — @smotrifootballbesplatno  Telegram-kanali — TGStat

Футболнинг бизнесга айланиши

ФИФА видеоўйинини ўйнаган ҳар бир инсон Роналду ва Мессини бир жамоада бўлишини хоҳлайди. Саудияликлар шу нарсани реал ҳаётда ҳам амалга оширмоқчи бўлишди. Мессининг ўзи ҳам бир неча бор Араб юртига бориб келди, ҳаттоки Лео ушбу мамлакат туризм элчисига айланди. Май ойида "Ал Ҳилол" Мессига йилига 400 миллион евро маошлик шартнома таклиф қилди.

Лионель Месси стал лицом Саудовской Аравии: 11 мая 2022, 04:30 - новости на  Tengrinews.kz

Якунда Месси Девид Бекхемга тегишли бўлган "Интер Майами"ни танлади ва "Ал Ҳилол" эса, Европанинг бошқа юлдузларига овни бошлади. Леонинг яқин дўсти, у билан "Барселона" ва ПСЖда бирга ўйнаган Неймарга ҳам кўз тика бошлади. Клуб бразилиялик учун йилига 200 миллион евро маош таклиф қилди. Неймар якуний қарорини ҳали айтмади.

Can Lionel Messi Rescue Inter Miami? | The Analyst

"Реал Мадрид"нинг икки ярим ҳимоячиси Лука Модрич ва Тони Кроос ҳам фаолиятини Саудияда давом эттириш эҳтимоли йўқ эмасди. Хорватияликка икки араб клуби қизиқаётгани хабар қилинганди. "Ал Аҳли" "Олти тўп" эгасига мавсум учун 80 миллион евро, "Ал Ҳилол" эса, 3 йилга 200 миллион евро тўлашга тайёр эди. Иккала таклиф рад этилди, сабаби, иккиси ҳам фаолиятини Мадридда якунламоқчилиги.

Старики-разбойники «Реала» в порядке: Лука Модрич и Тони Кроос диктуют  правила игры | Футбольно-аналитический портал Goal-Box.ru

Нима бўлган тақдирда ҳам Саудия футболи бу борада кўп нарсага эга чиқди, ўз имиджини Жаҳон миқёсига олиб чиқа олди.

Ҳали бу ҳаммаси эмас, ёзги трансферлар ойнасида яна қандай ўзгаришлар содир бўлишини вақт кўрсатади. Кўрамиз, кузатамиз...

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:06, 24.06.2023. Ўқилди: 5406 марта. Фикрлар: 20 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.