Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 31.10.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:0
      • Лацио
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
  • Суперлига
      • 31.10.2025 18:30
      • Шўртан
      • 4:3
      • ОКМК
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • 1:1
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Машъал
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 02.11.2025 17:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қизилқум
      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 01.11.2025 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Севилья
      • 01.11.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • -:-
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эльче
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 26 29
12 Сурхон 26 28
13 Бухоро 27 25
14 Хоразм 27 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8322 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғолиб мураббий фалсафаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2022|2023 йиллар мавсумида «Севилья» ЕЛда ғолиб чиқди - кимдир бошқача ечимни кутганмиди?

Албатта, ҳа. Ахир 3 ой муқаддам жамоа Ла Лигада 13-ўринни банд этган, суюкли турнири бўлган ЕЛнинг 1|8 финалида «Фенербахче»дан енгилишига бир баҳя қолганди. Якунда мавсум давомида Хулен Лопетеги ўрнини эгаллаган Хорхе Сампаолига чиқиш эшиклари кўрсатилди. Жамоа аянчли ҳолатга тушиб қолган, Сусо ўйинчилар майдонда нима қилиш кераклигини билмай қолишганидан нолиганди. Кейин Хосе Луис Мендилибар ташриф буюрди.

Мендилибар - ажойиб мураббий. Унинг «Эйбар»и ёдингиздами?

«Севилья» - Хосе Луиснинг топ-даражадаги дебюти, футбол оламига камтарин жамоалардаги фаолияти билан танилди. Унинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати доноликка йўғрилган. Хосе футбол тажрибасига эга бўлмаган мутахассис эмас. «Атлетик» академиясида таҳсил олган, рисоладагидек хавбек эди. Лекин асосий жамоага кўтарила олмади, аммо камтарин «Сестао»да афсона мақомига эришди:

«Сестао»га курашиш учун келгандим. Кунни тезроқ ўтиши учун ҳолдан тойгунча ишлардим. Уни ўтказиш осон эмасди. Кийим-кечаклар, спорт формалари, дарсликлар - барчаси авлоддан авлодга тортиқ этиларди. Ҳозир ишониш қийин, лекин ихтиёримизда бор-йўғи 2та бутса бор эди. Мавсумни шу аснода ўтказардик, бутсани ямоқчи устада яматиб олардик. Ҳозир ҳар қайси футболчининг 8-10 жуфтдан бутсалари бор». 

Мендилибар 33 ёшгача тўп сурди, фаолиятини якунлаш арафасида футболсиз яшай олмаслигига амин бўлди ва мураббийликка йўл олди. Эски танишлари орқали Хосе «Атлетик» тизимида иш бошлади ва ёшлар жамоаларида синовдан ўтди. 2004 йилда Мендилибар «Эйбар»дан таклиф олди. «Атлетик» эса 13 учрашувдаги 7 ғалабадан кейин қатъий қарорга келди - Эрнесто Вальверде кетадиган бўлса, Мендилибарни синаб кўрамиз. Дарвоқе, Давид Сильвани «Эйбар»да айнан Хосе Луис кашф этганди. Ўшанда навқирон йигитча бир мавсум ижарада тўп сурганди. Ҳозир улар доимий алоқадалар, Мендилибар «Иттиҳод»даги VIP-ложада кўриниш беришга ҳам улгурганди. Давид Хосе билан ўтган ҳамкорлик дамларини мамнуният билан эслайди: «Тактик ва техник маҳорати билан биргаликда, Хосе кишилар кўнглига йўл топишга ҳам уста. У ажойиб руҳшунос».

Афсуски, «Атлетик»да бу малакалар самара бермади. Мендилибарни омадсизлик кутиб турарди: 13та ўйинда ягона ғалаба, Интертото Кубоги турнири саралашида Руминиянинг «Клуж»ига бой берилган имконият. Эндигина иш бошлаган мураббий истеъфога йўл олди. Кейин у «Осасуна» ва «Вальядолид»да ишлади. Бу клублар уни натижага эриша олмаган ҳужумкор футбол мутахассиси сифатида эътироф этади.

Лекин Хосе Луис ажойиб инсон мақомини сақлаб қолди. «Осасуна»ни тарк этар чоғида футболчилар кўз ёшлари билан кузатиб қолгандилар. «Мендилибар - тенги йўқ инсон, етук мураббий. Омадсизлигимизда унинг айби йўқ. Афсуски, унга имконият беришмади», деганди жамоа сардори Пуньяль.

«Ўзимни зиқна, деб ҳисобламайман, лекин пул шунчаки, осмондан тушмаслигини яхши биламан. Уни ишлаб топиш лозим. Болаларни шундай руҳда тарбияладим, улар ўз жойларини топиб олишди. Бахтимизга, молиявий муаммолар йўқ. Агар лаёқатим бўлмаганида, вазият янада мушкулроқ бўларди», - дея хотирлайди мураббий.

«Леванте»даги қисқа фаолиятдан кейин 2014 йилда Мендилибар танаффус қилишни лозим топди ва қарийб 1 йил суюкли «Эйбар»ни кутди. Бу пайтда жамоа 9 йил ичида 3-дивизиондан элитага кўтарилганди. Кейин Хосе Луис билан еврокубоклар йўлланмаси учун кураша бошлади, ҳатто «Реал»ни маҳв этишни ҳам уддалади.

«Эйбар»нинг ёрқин ўйинини «Севилья» собиқ мураббийи Эдуардо Бериссо қуйидагича эътироф этганди: «Унинг услуби тўп назоратини талаб этмайди. Жамоа қандайдир сирли тарзда рақиби жарима майдончасида пайдо бўлади ва бўшлиқдан самарали фойдаланади бу вертикал ва горизонтал футболнинг қоришмаси. Ўйинчилар доимо тезкор ҳаракатдалар. Уларнинг режаларини тушуниш қийин».

Хосе бир қатор моҳир ўйинчиларни шакллантирди. Масалан, бошқа академиялардан келган Жоан Жордан ва Брайан Хиль айнан «Эйбар»да Ла Лигага тўлиқ мослашиб олдилар. Кукурелья «Челси»да тўп сурмоқда, лекин доимо Мендилибарни мақтайди. Япониялик Инуи учун Мендилибар - бир умрлик устоз.

Албатта, бахт - абадий эмас. Футбол ўзгарди, Мендилибар эса ҳатто уриниб ҳам кўрмади: «Сунъий қопламалар пайдо бўлиши билан ҳаммаси ўзгариб кетди. Бу ўзгача футбол - болалар мактабларида бош билан ўйнаш йўқолди, олис узатмаларнинг аҳамияти қолмади. Ҳозир тўпни оёқда ушлаб туриш етарли. Менимча, бу жуда кам, футбол , серқирра ўйин. Ахир ҳимоя ҳам бор. Ҳозир фақат ҳужум ҳақида гапиришади. Тўпни тортиб олиш, «подкат», ҳимоя ҳақида жимжитлик. Бирорта футболчининг тўп билан 2 дақиқадан кўпроқ муомалада бўлганини кўрмайсиз. Ҳимоявий ҳаракатлар футболнинг муҳим бўлаги эканлигини шарҳловчилар мухлисларга кўпроқ эслатиб туришлари лозим. Акс ҳолда, замонавий футбол фақат финтлар, тўп узатишлар ва назоратга айланиб қолгандек туюлади. Марказий ҳимоячиларнинг ўзаро узатмалари, дейсизми? Эҳ-ҳ, бунда қандай тўп назорати бўлиши мумкин? Тўпни эгалладингми, вазият яратишинг лозим. Тўпга неча марта тегинганинг билан эмас, неча марта дарвозага хавф солганинг билан мақтан».

2021 йилда «Эйбар» деярли барча етакчи ўйинчиларини сотиб юборди, ҳатто Мендилибар ҳам уни қуйи лигага тушиб кетишдан қутқара олмади. Хосе клубни афсона мақомида тарк этди, лекин фаолиятини давом эттирди. Декабрь ойида унинг «Алавес»даги уринишлари ҳам самара бермади: «Шунга қарамасдан, ишлашда давом этяпман. Чунки ишимни яхши кўраман ва футболсиз яшай олмайман. Мураббийлик билан футболдаги ҳаётимни узайтирмоқдаман. Бундан ташқари, кўп нарсаларни ўрганяпман. Нафақага ошиқмаяпман. Рафиқам ҳам шундай - инглиз тилидан сабоқ беради, у ҳам нафақага ошиқмаяпти. Тўғри, баъзан уйга чарчоқ билан, асабий ҳолатда қайтади. Лекин барибир, келажакка умид билан боқади. Менинг фалсафам ҳам шундай».

Мендилибар 1 йилдан кўпроқ вақт ишсиз юрди, 62га чиққанида «Севилья»да нав­батдаги имкониятга эга бўлди. Кейин ЕЛда зафар қучди.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:42, 25.06.2023. Ўқилди: 1791 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Луис Качорри 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.