Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон U17 терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди

Баҳо:
+1 | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ўсмирлар (U16) ОЧ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Таиландда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари якунига етиб, ярим финалчилар номи маълум бўлди. Чорак финал босқичининг сўнгги ўйини Саудия Арабистони ва Ўзбекистон U17 терма жамоалари ўртасида кечди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида йигитларимиз 2та хавфли вазиятни юзага келтиришди. Дастлаб Мирзаев қанотдан белгиланган жарима зарбасини бевосита дарвоза томон йўллади. Рақиб посбони тўсин остига кираётган тўпни юқорига уриб юборди. Орадан кўп ўтмасдан футболчиларимиз  тўп билан саудияликлар жарима майдонига кириб боришди. Вакилларимиздан бири яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади — тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Баҳснинг 18-дақиқасида эса Саудия оддий вазиятда пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Ҳимоячимиз Озод Ўктамов шарт бўлмаган жойда жарима майдонимиз ичида рақиб футболчисини ортдан итариб йиқитди. Дарвозабонимиз Муҳаммадюсуф Собиров рақиб ҳужумчиси Навоф ал-Бишрий томонидан йўлланган пенальтини қайтариб, қаҳрамонлик намойиш этди. Посбонимиз биринчи бўлимда саудияликларнинг яна бир ҳужумини бартараф этди.

Бизнинг ҳужумчимиз Шодиёр Шодибоевда иккита яхши имконият бўлди — у икки марта рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқди. Биринчи бўлимдаги вазиятда ҳимоячи зарба йўлига ғов бўлган бўлса, иккинчи бўлим бошида Шодиёр зарба бергунча ҳимоячилар ундан тўпни ўғирлаб кетишди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқалари эса Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари учун омадли келди. Дастлаб 78-дақиқада Оллаберган Каримов Лазиз Мирзаев билан "девор" ўйнаб қанотдан жарима майдонига кирди. У сўнгги чизиқ ёнида дарвоза олдига узатма бераётганида тўп саудиялик посбони Маҳмуд ал-Бурайҳнинг оёғига тегиб, тўрга бориб тушди.

Учрашувнинг 84-дақиқасида эса Ўзбекистон бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Амирбек Саидов бош билан тўп йўналишини ўзгартирди. Ҳимоячимиз Дилшод Абдуллаев эса оёғи тўпни дарвозага буриб юборди — 0:2.

Ўсмирларимиз сўнгги дақиқаларад ишончли ҳаракат қилиб, рақибнинг хавфли вазият яратишига имкон беришмади.

Шу тариқа, Ўзбекистон U17 терма жамоаси Индонезияда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ўсмирларимиз Осиё кубогининг ярим финал баҳсини 29 июнь куни Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

U17 Осиё кубоги. Чорак финал
САУДИЯ АРАБИСТОНИ - ЎЗБЕКИСТОН - 0:2 (0:1)
Голлар: Маҳмуд ал-Бурайҳ (78-автогол), Дилшод Абдуллаев (84)
Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Озод Ўктамов, 7.Лазиз Мирзаев (С), 8.Беҳруз Шукуруллаев, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев, 16.Муҳаммадали Раимов, 17.Оллаберган Каримов, 19.Шерзод Абдулбориев, 23.Дилшод Абдуллаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:09, 26.06.2023. Ўқилди: 6488 марта. Фикрлар: 38 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.