Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ" Мейсон Маунтнинг ўрнига сотиб олиши мумкин бўлган футболчилар. Улар кимлардан иборат?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мейсон Маунтнинг "МЮ" футболчисига айланиши бу ёзда амалга ошмаслиги мумкин. Негаки, "Челси" аллақачон 24 ёшли футболчи учун берилган учта таклифни рад этиб улгурди. Шунга қарамай, "қизил иблислар" ҳали ҳам тан бермоқчи эмас. Аммо клуб Маунт учун ортиқча тўлов қилиш нияти ҳам йўқ. Агарда тен Хагнинг бу истаги амалга ошмайдиган бўлса, "Манчестер Юнайтед"да бошқа вариантлар ҳам мавжуд. Қуйида манкунианликлар кўриб чиқиши мумкин бўлган айрим муқобилларга эътибор қаратамиз.

Жеймс Меддисон


Ёши: 26
Клуби: "Лестер Сити"

Маунт сўнгги йилларда Меддисон билан кўп таққосланар эди. Негаки, уларнинг ҳар иккиси ҳам майдонда ўхшаш вазифаларни бажаради. Шу сабабли бу футболчилар Англия терма жамоасида рақобатчиларга айланган.
Маунтдан кўра Меддисонни олиб келишнинг ҳам муаммолари мавжуд. Жумладан, "Лестер" ҳам ўз футболчиси учун кам нарх айтмаяпти: 60 миллион фунт. Ҳа, бу сумма Маунтнинг 70 миллион нархидан арзонроқ. Аммо барибир Чемпионшип клубидан олинадиган футболчи учун анча қимматлик қилади. Трансферлар ойнаси энди очилиши ҳисобга олган ҳолда, кураш ҳали олдинда эканини тахмин қилиш мумкин.

Эберечи Эзе


Ёши: 24
Клуби: "Кристал Пэлас"

Меддисон ўз позициясида Маунтчалик фойдали бўла олмас. Аммо Англия терма жамоасининг янги аъзоси бўлган Эзе ҳаммасини эплайди. У ўтган мавсумни "бургутлар" сафида айнан саккизинчи рақамли футболчи сифатида ҳаракат қилиб ўтказган эди. Гарчанд вазифавий жиҳатдан бир ҳил ролда бўлда ҳам, Эзе Маунт таклиф этадиган тажриба ва функцияларга эга эмас. Бу эса инглиз футболчисининг трансферида тўсиққа айланади.

Муҳаммад Кудус


Ёши: 22
Клуби: "Аякс"

Агарда ҳужумда Маунт бажарадиган ролга "МЮ" бошқа алтернатив қидиришни истаса, у ҳолда, тен Хагнинг собиқ шогирди Кудус айни муддао бўлади. Клуб Муҳаммадга январь ойидаёқ қизиқа бошлаган эди. Бунга унинг Гана терма жамоаси сафидаги ҳаракатлари сабаб бўлган. Аммо айни дамга келиб, ярим ҳимоячи учун "Брайтон" даъво қила бошлади. Шу сабаб "Манчестер Юнайтед"дан бу борада тезроқ ҳаракат қилиш талаб этилади.

Хави Симонс


Ёши: 20
Клуби: "ПСВ"

Ҳужумнинг ҳар қайси чизиғида ўйнай оладиган универсал футболчилардан яна бири Хави Симонсдир. Ёш ярим ҳимоячи ўтган мавсумда ўзини яққол намоён этди. Бу харид ҳам Кудусники сингари муҳимдир. Тен Хаг Симонс каби футболчидан ҳужумга янада динамика қўшишда фойдаланиши мумкин. Афсуски, Нидерландия терма жамоаси аъзоси учун кураш осон кечмайди. Негаки, "ПСЖ"да Симонсни арзон нархга қайтариб сотиб олиш имкони мавжуд.

Педру Гонсалвеш


Ёши: 24
Клуби: "Спортинг"

Агарда "МЮ" фақатгина майдон марказини назорат қила оладиган идеал плеймейкер қидираётган бўлса, у ҳолда "Спортинг" юлдузи Гонсалвеш айни муддао бўлади. Тасодифни қарангки, у бир пайтлар Лиссабон жамоасига, айнан "МЮ" юлдузи Бруну Фернандеш ўрнига олиб келинганди. Португалия терма жамоаси аъзоси 2022-2023 йилги мавсумни 20 та гол ва 15 та ассист билан якунлади. Шу сабабли Гонсалвешга харидорлар кўп бўлади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 11:01, 27.06.2023. Ўқилди: 2630 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.