Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» - «Ульсан Хёндэ». Превью

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Плей-офф босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Бунёдкор" учун ушбу мавсум осон кечаётгани йўқ. Жамоа учун Осиё чемпионлар лигасининг ўта қийин кечмоқда ва бу ўйинларда жамоанинг характери ва иродаси анча тобланди. "Қалдирғочлар" ОЧЛ доирасида ўтказишган барча 9та ўйин ОФК томонидан Шарқий Осиё сифатида бўлинган минтақа вакилларига қарши кечди.

Жумладан, 9та ўйиннинг 3та Жанубий Корея жамоаларига қарши ўтказилган бўлса, ҳар учала ўйинда ғалаба нашидасини сурди. Ёдингизда бўлса, Қосимов шогирдлари дастлаб ўз майдонларида "Аделаида"га ютқазиб қўйишганидан кейин сафарда "Поханг Стилерс" устидан ўта муҳим ғалаба билан қайтишганди — 2:0.

Гуруҳ босқичининг энг сўнгги турида "Поханг" Тошкентга келди ва бу ўйин плей-оффга чиқадиган жамоа номини аниқлаб бериши лозим эди. Сўнгги тур олдидан кореяликларда 9, "Бунёдкор"да эса 7 очко бор эди. Демак, меҳмонларни дуранг натижа ҳам нимчорак финалга олиб чиқарди. Иккинчи бўлим бошида Анвар Ғофуров томонидан киритилган гол ўша куни "Жар"га стадионига йиғилган мухлисларга қувонч улашди.

Нимчорак финалда "Бунёдкор" Кореянинг яна бир жамоаси "Сёнгнам Ильва Чунма" меҳмони бўлди. Иккинчи бўлимда мезбонлар дарвозасига белгиланган пенальтини Хайрулла Каримов голга айлантира олди. Қийин ўйинда қозонилган ғалаба ўзбекистонликларни чорак финалга олиб чиқди.

Ушбу ғалабалардан кейин Корея матбуоти "Бунёдкор"ни "Кей-лига қотили" дея атай бошлади. Жамоа бу номни оқлаши учун "Ульсан Хёндэ"ни ҳам мусобақадан чиқариб юбориши лозим бўлади.

Бунгача, 2009 йилги ОЧЛнинг чорак финалида бунёдкорчилар Кореянинг "Поханг Стилерс" жамоаси билан тўқнаш келишганди. Сколари бошчилигидаги жамоа Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда чиройли ўйин кўрсатиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Афсуски, мана шундай устунликдан жамоа фойдалана олмади. Жавоб баҳсида нотўғри тактика танлаган "қалдирғочлар" аввалига асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида гол киритиб, ўйинни қўшимча вақтга кўчиришди, дастлабки 15 дақиқаликда эса Игнатий Нестеровнинг тўпга чиқишидан фойдаланган Ристич кореяликларга ғалаба келтирганди.

Қизиқ фактлар
- "Ульсан Хёндэ" сафидаги футболчи — Рафаэль дос Сантос де Оливейра, қисқа қилиб айтганда Рафинья ушбу мавсумда "Бунёдкор" дарвозасини икки марта ишғол қилишга улгурди. Гап шундакаи, Рафинья мавсумнинг дастлабки ярмида Япониянинг "Гамба Осака" шарафини ҳимоя қилди ва Японияда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда у жамоамиз дарвозасига белгиланган 2та пенальтини голга айлантира олганди. Тошкентдаги ўйинда эса "Бунёдкор" ғалаба қозонди (3:2) ва бу ўйинда Рафиньяга гол уриш насиб қилмади.

- "Ульсан"нинг ОЧЛдаги  тўпурар футболчиси Ким Шин Вук ҳисобланади - 3та гол. "Бунёдкор"да эса бундай футболчи — Камолиддин Мурзоев. Энг қизиғи шундаки, жамоанинг 17-рақамли футболчиси Олий лиганинг 23-турига келиб, "Навбаҳор" дарвозасига миллий чемпионатда ушбу мавсумдаги илк (!) голини киритди. Ушбу гол "Бунёдкор"га муҳим 3 очкони келтирди ва жамоа Олий лигада "Пахтакор" билан орадаги 2 очколик фарқни сақлаб қолди.

- "Бунёдкор"нинг Жанубий Корея жамоаларига қарши статистикаси: 5та ўйин, 4та ғалаба ва 1та мағлубият. Тўплар нисбати: 8-5.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:33, 24.10.2012. Ўқилди: 4181 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик