Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Навбатдаги футболчи – Гюлер: "Реал"га ўтиш учун "Барселона"ни рад этган юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Туркиялик Месси" номини олган Арда Гюлер яқиндагина "Барселона"ни рад этиб, "Реал" билан шартнома имзолаган эди. Агарда 18 ёшли футболчи ўз потенциалидан оқилона фойдалана олса, яқин келажакда Гюлер пойгасидаги мағлубияти учун Каталония клуби афсус чекиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шуниям таъкидлаш керакки, бундай ҳол тарихда илк бор рўй бермаяпти. Ўтмишда шундай футболчилар бўлганки, улар "Реал" учун "Барса" таклифидан воз кечган. Қуйида шундай номларнинг айримларини санаб ўтамиз.

Антонио Рюдигер

Антонио Рюдигер 2022 йилда "Челси" билан хайрлашиб, "Реал"га йўл олганди. Аммо бу пайтгача "Барса" билан боғлиқ хабарлар урчийди. Каталонияликлар Рюдигерни эркин агент сифатида қўлга киритиш учун яхши имкониятга эга бўлган. Аммо ҳимоячининг ўзи Мадрид клубини танлади. Футболчи кўчишидан олдин, унинг агенти "Барселона" билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақида Германия терма жамоаси аъзосининг ўзи шундай дейди: "Ҳа, менга "Барселона"нинг қизиқиши кучли эди. Аммо мен акамга "Реал" ёки ҳеч қаер" деган жавоб бердим".

Винисиус Жуниор

Винисиус Европадаги энг яхши вингерлардан биридир. Агар энг яхшиси бўлмаса, албатта. Бразилия терма жамоаси аъзоси "қаймоқранглилар" сафига 2017 йилда келиб қўшилади. У "Фламенго"дан 38.7 миллион фунтга харид қилинганди. Вини шундан бери мадридликлар сафида 225 та ўйинда жами 123 та голда бевосита иштирок этди. Футболчининг ўзи унинг Испаниядаги ўрни "Барселона" бўлиши мумкин эканини тан олган: "Менга бир вақтнинг ўзида "Барса" ва "Реал"дан таклиф берилади. Шунда отам менга улардан бирини танлашим керак эканини айтди. Мен эса юрагим амрига бўйсундим: "Реал"ни афзал билдим".

Дани Себальос

Себальос 2017 йилда сотиб олинган. У ўша пайтда кўплаб грандлар эътиборида эди. Ярим ҳимоячининг хариди мадридликлар учун 18 миллион еврога тушган. У ҳозирга қадар "Реал" учун 120 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 12 та ассистга муаллифлик қилди. Аммо Себальос учун ҳаммаси бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Бу ҳақида футболчининг ўзи шундай дейди: "Мен ўшанда "Реал" ва "Барселона" ўртасида тортишувга сабаб бўлганман. Аммо мен шу ерни танладим. Негаки, менга Флоринтино Переснинг ўзи қўнғироқ қилиб, таклиф билдирганди. Дунёда ҳеч бир ёш футболчи "Реал" чорлаганида рад жавобини бера олмайди".

Месут Ўзил

Ўзил 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Германия билан порлаб чиқади. Ўша ёздаёқ "Реал" ишга киришиб, ярим ҳимоячини "Вердер Бремен"дан 13 миллион фунтга сотиб олади. Бу кўчиш ҳақида "Арсенал" афсонаси шундай дейди: "Буни биласизларми ёки йўқ, билмадим. Аммо 2010 йилнинг ёзида мен бир вақтнинг ўзида ҳам "Реал", ҳам "Барселона" қароргоҳига ташриф буюргандим. Мадридда Моуриньонинг ўзи мени кутиб олиб, бутун музейни айлантирди. У менга ютилга совринлар ва жамоа тарихи ҳақида сўзлаб берди. "Барселона"да эса ўша пайтдаги бош мураббий Гвардиола, ҳатто мен билан кўришишни ҳам истамади. Икки шаҳарга саёҳатимдан илгари менга "Барселона"нинг ўйин услуби жуда ҳам ёқарди. Аммо у ердаги муносабат менга маъқул келмади. Бу омил мени Мадридга йўл олишимга сабабчи бўлди".
Ўзил 4 йил давомида "Реал" сафида 159 та ўйин ўтказиб, 27 та гол ва 81 та ассист қайд этганди.

Иско

"Реал"да узоқ вақт ҳаракат қилиб, кўплаб совринларга эга чиқиш, ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Шундай футболчилардан бири бу Искодир. 9 йил давомида ярим ҳимоячи "қироллик клуби" билан жами бешта ЕЧЛ, учта Ла-лига ва битта Испания кубогини қўлга киритганди. 2017 йилда Иско "Реал"дан кетишга жуда яқин келган. Унга "Барселона" қизиқаётганди. Бу ҳақида испаниялик футболчи шундай дейди: "Улар ("Барса") мен билан боғланишга кўп марта уринганди. Аммо мен уларни эшитишниям истамаганман. Негаки, менинг қалбим доимо "Реал" билан эди. Мен шу клубда муваффақиятларга эришишни хоҳладим".
Иско 2022 йилда жамоадан эркин агент сифатида кетиб, "Севилья" футболчисига айланади.

Криштиану Роналду

"Барселона" томонидан ютқизилган тарихдаги энг катта ном Роналдудир. Беш карра "Олтин тўп" ғолиби 2009 йилда "МЮ"ни 84.6 миллион фунт эвазига тарк этиб, дунёнинг энг қиммати футболчисига айланади. У "Реал"да ҳақиқий афсона номини олди. Ҳужумчи мадридликлар учун 438 та ўйинда 450 та гол урган. Бу эса "Реал" ва дунё футболидаги энг яхши кўрсаркичилардан бири саналади. 9 йил давомида Роналду бу жамоада 2 та Ла-лига, 2 та Испания кубоги ва 4 та ЕЧЛ бош совринини боши узра баланд кўтарди. Аммо шундай ном ҳам бир пайтлар "Барса"га ўтишга яқин келади. Бироқ, бу эҳтимолий кўчиш футболчи томонидан эмас, балки клуб раҳбарияти томонидан рад этилган. Бу ҳақида Жоан Лапорта, "Барселона"нинг амалдаги президенти шундай деганди:
"2003 йилда Роналдиньо ва Рафа Маркезни сотиб олгандик. Ўша пайтда Маркезнинг агенти бизга яна бир ёш талантни таклиф этганди. Улар бизга "Спортинг"да ёш ҳужумчи борлиги, у "МЮ"га 19 миллион еврога сотилишга яқин эканини билдирди. Агарда биз хоҳласак, "Спортинг" уни инглизларга эмас, балки бизга арзонроқ, 17 миллионга бериб юборишини маълум қилди. Аммо бизда етарли пул йўқ эди. Негаки, сармояни аллақачон Роналдиньо учун киритиб бўлгандик. Қолаверса, ӯшанда Роналду позицияси учун жамоамизда етарлича вариантларимиз бўлган. Шу сабабли биз бу таклифни рад этдик ва мен бундан ҳеч қачон афсусланмайман".
Ўшанда Лапорта ва унинг жамоаси бошқачароқ қарор қабул қилганида, биз 10 йилдан ортиқ давом этган Роналду-Месси жангига гувоҳ бўлмас эдик.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 19:01, 07.07.2023. Ўқилди: 6308 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.