Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 37
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 30
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Райс ўзига тўланган пулларга арзийди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Вест Хэм"нинг собиқ сардори юқори даражага кўтарилиш учун шайланмоқда

Деклан Райс: Глобал миқёсдаги юлдузми ёки ҳаддан ташқари бўрттирилган футболчими? Деклан Райс Премьер-лиганинг жорий мавсумида энг кўп муҳокама қилинган ўйинчиларидан бири бўлди. "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси кўплаб клублар, жумладан "Манчестер Сити", "Арсенал" ва "Бавария"нинг эътиборини тортди. Бироқ Англия ва Германия чемпионлари 24 ёшли ярим ҳимоячи учун курашни тарк этди.

"Болғачилар" ўз сардори учун жуда юқори нарх сўрамоқда - камида 100 миллион фунт, бонусларни ҳисобга олмаганда албатта. Охирги хабарларга кўра, фақат "Арсенал" бу талабларни бажара олади холос. Конференциялар лигаси ғолиби "Эмирейтс"га кўчиб ўтишга тайёргарлик кўраётганда, кўпчиликда савол туғилади: Райс ҳақиқатан ҳам бу пулга арзийдими? “Вест Хэм” бош мураббийи Дэвид Моес “ҳа” дея жавоб берган:

"Шубҳасиз, Деклан топ футболчи бўлади. Агар у қачондир “Вест Хэм”ни тарк этса, Буюк Британиядаги трансфер рекордига айланади. Мен у ҳақида ҳамма нарсани айтдим деб ўйлайман. У "Вест Хэм" учун жуда муҳим ўйинчи, биз уни жуда қадрлаймиз ва унинг жамоа учун нимани англатишини кўришингиз мумкин. У ҳақиқатан ҳам яхши инсон ва биз унинг борлигидан завқланамиз”, - деди мутахассис ўтган мавсумда.

"Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлаётганимга 100% аминман. Мен бу ҳақда охирги 2-3 йилдан бери гапиряпман. Мен ўз клубим учун доимо яхши ўйнайман ва ўзим учун мазмунли бўлган нарса учун курашмоқчиман. Мен Чемпионлар лигасида ўйнайдиган ва катта совринлар учун курашаётган дўстларимга ҳавас қиламан", - деди Райс. Деклан таянчда ўйнайдиган плеймейкер. "Вест Хэм" ва Англияда у одатда 4-2-3-1 схемасида иккинчи таянч кучи сифатида ўйнайди ёки ярим ҳимоя триосининг пастки зонасида "қора ишлар"ни бажаради. Унинг тўпсиз асосий вазифаси ҳимоячилар учун хавфсизлик тўрларини таъминлашдир. Унинг жамоаси тўпга эгалик қилганда, у биринчилардан бўлиб ҳужумларни ташкил қилади.

Бундай ўйинчини топиш жуда қийин, шунинг учун "Арсенал" Райсни узоқ муддатга сотиб олишни жуда хоҳлайди. "Манчестер Сити"га Фернандиньо кетганидан кейин бўшлиқни тўлдириш учун узоқ вақт керак бўлди ва Родри бунда асосий қаҳрамонга айланди. Ўзига ўхшаган яна бир футболчи Каземиро ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед"ни ўзгартиришда катта ҳисса қўшган. Сифатли ярим ҳимоячилар жамоани бирлаштиради. Улар барқарорликни келтириб чиқаради. Уларни топиш жуда қийин экани ажабланарли эмас. Райснинг тўп билан ишлаш қобилияти сўнгги мавсумларда анча яхшиланди. Ўзининг 2017/18 йилги мавсумида у 90 дақиқада ўртача 2,26 та потенциал голли узатмани амалга оширди. Ҳар бир кейинги мавсумларда бу кўрсаткичлар яхшиланди. 2021/22 йилги мавсумда ярим ҳимоячи 90 дақиқада ўртача 7,25 та шундай эҳтимолий голли узатмани амалга оширган. Деклан ўз арсеналида турли хил узатмаларга эга, улар қанот ҳимоячиларига қарата йўналтирилган узун узатмалардан тортиб ҳужумчиларгача бўлган ажойиб пасларни ўз ичига олади. Райс чинакам сифатли плеймейкер бўлиб, ўйинни тушунишни юқори техника билан уйғунлаштирган. Қолаверса, бу жисмонан ривожланган ярим ҳимоячи, унга муносиб суммани тўлаш ачинарли эмас.

Бундан ташқари, Райс ҳимояда қўшимча вариант ҳисобланади. Фаолиятини марказий ҳимоячи сифатида бошлаган, бу ҳали ҳам бугунги ўйинида ўз аксини топмоқда. У ўтган мавсумда Премьер-лигада 63 марта тўпни рақибларидан олиб қўйди, бу лигадаги яхши натижа ҳисобланади. Қолаверса, “Вест Хэм” сардори Премьер-лиганинг энг яхши 10 нафар футболчиси қаторига киради. Ярим ҳимоячи ҳавода ҳам яхши ҳаракат қилади. Бундай мустаҳкам ҳимоя базаси билан агар керак бўлса, у бемалол марказий ҳимоя ҳолатига қайтиши мумкин.

Райс ўз позициясида футболчи учун ҳам муносиб тўпурарлик қобилиятига эга. Деклан ўтган мавсумда Премьер-лиганинг 37 ўйинида 4 гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилган. У ўзининг сермаҳсул ҳаракатлари билан "болғачилар"га "Астон Вилла" ва "Лидс"ни мағлуб этишга, "Ноттингем Форест" ва "Борнмут"ни мағлуб этишга ва "Саутгемптон"га қарши ўйинда ҳисобни тенглаштиришга ёрдам берди. Ярим ҳимоячи, шунингдек, жамоасига Конференциялар лигасида ғалаба қозониш ва бутун турнирни мағлубиятсиз ўтказишига ёрдам берди.

Райс бор-йўғи 24 ёшда, бироқ у Премьер-лигада 200 дан ортиқ ўйин ўтказган ва йирик турнирларда, жумладан, Англия МТЖда ҳам тажрибага эга бўлди. Деклан ўтган ёзда Марк Ноубл кетганидан кейин "Вест Хэм" сардори лавозимини эгаллади. У масъулиятдан қўрқмас, керак бўлганда омадсиз ўйинлардан сўнг ҳамиша мухлислар олдига чиқиб, футболчи ва мухлислар ўртасидаги алоқани сақлаб турарди. Райс ҳозирда энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири бўлди. Бундан ташқари, у инглиз бўлиб, унинг трансфер қийматини автоматик равишда оширади. Премьер-лига қоидаларига кўра, лига асосини инглиз клублари тарбияланувчилари ташкил этиши керак. Шунинг учун ҳам Райс каби энг яхши инглиз футболчилари жуда юқори баҳоланади. Бундай ўйинчилар учун жуда кўп пул тўлаш керак. Бошқа томондан, фақат трансляция ҳуқуқидан олинган рекорд даромад туфайли, Премьер-лигадаги кўплаб клублар, ҳатто кичикроқ клублар ҳам сифатли ўйинчиларни осонлик билан сотиб олишлари мумкин.

Киритилди: 09:41, 09.07.2023. Ўқилди: 1933 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.