Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Стадионлар: Ҳозирдан Евро-2024 томон саёҳат

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Стадионлар / Машҳур стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Роппа-роса яна 1 йилдан кейин Евро-2024 финал босқичи бошланади.

Табиийки, Европанинг барча миллий жамоалари ке­йинги ёз Германиядаги ажиб стадионларда ўйнаш орзусида. Маълумот учун, навбатдаги қитъа чемпио­нати мезбонлик ҳуқуқи учун курашда Туркияни ортда қолдирган Германия 51та катта ўйин учун жаҳонда тан олинган 10та топ-стадионни тайёрламоқда. Демак, қуйида келаси йил ёзда Европа футболининг эпицентрига айланадиган ҳар бир шаҳар ва стадионга бирров нигоҳ бурамиз.

Берлин - Olympiastadion (сиғими - 74475)

Евро-2024 финалига танланган Берлиндаги «Олимпия» стадиони мураккаб ўтмишга эга. Olympiastadion ва 1936 йилги Олимпиада ўйин­лари ўртасидаги алоқа ўчмас бўлиб қолмоқда. Бу аренада энг эсда қоларли футбол лаҳзаси эса 2006 йили кузатилган - Зидан ижросидаги машҳур «калла қўйиш». Умуман, «Олимпия»да жозибали томонлари етарли. Дейлик, Германия пойтахти кўрки оғир технога содиқлиги билан Европа чемпионати финали учун энг зўр танлов!

Кёльн - Rhein-Energie Stadion (сиғими - 46195)

Германиянинг зиёфат пойтахти сифатида танилган Кёльн кейинги йил ёзда мухлислар учун ёқимли масканга айланади. Rhein-Energie Stadion Рейн-Рур метрополитени марказида жойлашган.  Демак, арена Дортмунд, Дюссельдорф  ва Гельзенкирхенга  ташриф  буюрадиган мухлисларни ҳам «ўз домига тортади». 5та ўйинга ўз бағрини очадиган  арена  ЖЧ-2006дан ўрин олган Англия - Швеция ўйинида Жо Коул ижросидаги ажойиб чал­қанча зарба гувоҳидир.

Дортмунд - BVB-Stadion (сиғими - 65851)

Шаҳар сайёҳлик маскани эмас, лекин «Вест­фаленштадион» ёхуд BVB-Stadion ортиқча таърифга эҳтиёж сезмайди. «Боруссия» Д. клубининг уй аренаси довруғи бутун дунёга ёйилган - энг машҳур мухлислар қўнимгоҳи. BVB-Stadion 2024 йили ярим финалга мезбонлик қилади. Умуман, қитъа чемпионати баҳона «сариқ девор» маълум муддат бошқача тусга кирса, ажабмас.

Дюссельдорф - Merkur Spielarena (сиғими - 51500)

2006 йили Дюссельдорф эътибордан четда қолди, лекин шаҳар стадиони ЖЧ-74 ва Евро-88 ўйинларини қабул қилган. Чиройли, таъсирчан замонавий аренага 5та ўйин берилган, жумладан, 1|8 ва 1|4 финал баҳслари.  Дюссельдорф ҳозирдан Европа топ-футболчиларини қабул қиладиган пайтни  интиқлик билан кутмоқда.

Франкфурт - Deutsche Bank Park (сиғими - 48000)

Франкфурт улкан аэропорти ва молиявий тизими билан йирик халқаро марказга айланиб улгурди, маҳаллий клуб эса ҳозир уйғониш даврида. Дейлик, 2022 йили ЕЛда ғалаба нашидасини сурган «Айнтрахт» бу сафар Deutsche Bank Park аренасининг қайноқ муҳитидан таъсирланиб, ЧЛ «плей-офф» босқичига чиқди. Шаҳар йирик  сайёҳлик маркази сифатида танилган эмас, аммо асосий минорасидан кўринадиган манзара ўта ҳайратланарли.

Гельзенкирхен - Veltins-Arena (сиғими - 54740)

Евро-2024 мезбонлари орасида энг кичик шаҳар саналган Гельзенкирхен - ҳақиқий футбол ўчоғи. «Шальке» охирги вақтларда қийинчиликларга учраган бўлсада, «Фельтинс-Арена» ҳар доим гавжум. Англия термаси ЖЧ-2006да португалларга айнан шу стадионда ютқазганди. Гельзенкирхен кўмир қазиб олиш марказидаги энг диққатга сазовор нуқта - бу «самовий нарвон».

Гамбург - Volksparkstadion (сиғими - 51500)

Гамбург- Германиянинг иккинчи йирик шаҳри ва Евро-2024нинг энг шимолий нуқтаси. Мухлислар Репербанда афсонавий тунги ҳаёт ичига тушишади, стадион эса Шимолий Европадаги энг зўрларидан биридир. Айтганча, бўлажак турнирга декабрь ойида айнан шу шаҳарда қуръа ташланади, ёзда эса Volksparkstadion 5та ўйинни қабул қилади.

Лейпциг - Red Bull Arena (сиғими - 42259)

Бир пайтлар Бах ва машҳур Штази яшаган Шарқий Германиянинг ушбу гавжум шаҳрида ҳамон классика ҳукмрон. Стадион ЖЧ-2006нинг 5та ўйинини ўтказганидан сўнг маҳаллий «РБ Лейп­циг» клуби  ўзгача мақомга  эришди. Берлинда тўхтайдиган ҳар бир мухлис лоақал 1 кунлик саёҳат учун Лейпцигга бош суқиши керак.

Мюнхен - Allianz Arena (сиғими - 70000)

Биргартен, узундан-узун колбасалар, миллий лидерхозен, қўнғироқлар ва рамзий стадион.  Мюнхен таърифга муҳтож шаҳар эмас. «Бавария»нинг уй аренаси очилиш учрашувидан ташқари, яна 5та ўйинга  ўз бағрини очади. Жумладан, финал йўлланмаларидан бири тақдирига шу ерда ойдинлик киритилади.

Штутгарт - Mercedes-Benz Arena (сиғими - 54812)

Штутгарт сирли шаҳар: Германиянинг энг бой ҳудудларидан бирида маҳаллий акцентда гаплашишади. Штутгарт - беҳисоб минерал булоқлар отилган, «Мерседес» ва «Порше» яралган манзил. Евро-2024 доирасидаги 5та ўйин (хусусан, чорак финал)ни олган Mercedes-Benz Arena футуристик «Хэмпден Парк»ка ўхшайди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:06, 09.07.2023. Ўқилди: 2646 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик