Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Иккинчи Бундеслигада ҳаракат қиладиган футболчи Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоага ўтишдан бош тортди. Нега?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жессик Нганкам - иккинчи Бундеслигага тушиб кетган "Герта"нинг энг қимматли активларидан бири. Ҳужумчида келаси мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнайдиган клубга ўтиш имконияти бор эди, аммо Жессик бу вариантни рад этди.

"Герта" футболчиси "Унион"ни рад этди. Булар дербидаги рақиблар
Нганкам Берлин дербисидаги рақиб клубига ўтишни истамади.

Мана унинг изоҳи: “Мен "Унион" қизиқишларини анчадан бери билардим, лекин бунга аҳамият бермадим. Агентим клуб мени ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлигини айтганида, уч-тўрт дақиқа ўйладим. “Ҳозир бундай бўлиши мумкин эмас” деган ўйлар эди. Шундан сўнг агентга “Унион”га бормаслигимни айтдим, чунки мен “Герта”данман ва бу клубни яхши кўраман. Лекин шунча йиллик машаққатли меҳнатимдан сўнг Чемпионлар лигасида ўйнайдиган клуб менга қизиқиш билдираётганини билишдан мамнунман.

Нганкам "Герта"ни тарк этиши деярлик аниқ, фақат унинг кейинги манзили "Унион" бўлмайди

Нганкам Германияда туғилган. Ота-онаси эса камерунлик. "Герта" тарбияланувчиси бўлган Жессик клуб тизимига 2006 йилда, 6 ёшида кирган эди.

У 2020 йил охирида катталар сафида дебют қилди - шундан бери у 37 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 2021/22 йилги мавсумда у "Гройтер Фюрт"га ижарага ўтди ва у ерда олтита ўйинда 2+1 натижани қайд этди (жарохати туфайли у кам ўйин ўтказди). Кейинги жамоа Бундеслигадан тушиб кетди, Нганкам эса "Герта"га қайтди.

Яқинда у Германия билан Ёшлар Евросига борди- у ерда жамоа муваффақиятсизликка учради, Англия, Исроил ва Чехия билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади, Нганкам ва Мукоко эса исроилликлар билан ўйинда пенальтидан фойдалана олмагани учун ирқчилик ҳақоратларига учради.

Жессик "Унион"дан воз кечиши муҳим, аммо унинг "Герта"да қолиши даргумон. Футболчига "Айнтрахт" қизиқиш билдирмоқда, пойтахт клуби эса олий дивизиондан тушиб кетганидан кейин пулга муҳтож.

"Герта" ва "Унион" ўртасида трансферлар деярли йўқ

Transfermarkt маълумотларига кўра, 1989/90 йилги мавсумдан буён 39 та шундай трансфер амалга оширилган, бироқ уларнинг деярли барчаси ўсмирлар ва ёшлар даражасида амалга оширилган. Бу мантиқан тўғри, чунки ўсмирлик даврида битта шаҳардан жамоаларни алмаштириш осон.

Фақат тўртта ҳолатда катталар даражасида трансфер бор эди. Энг сўнгги мисол - 2019 йилда ярим ҳимоячи Юлиус Каде. У эркин агент сифатида "Герта"дан (асосий таркибда 1та ўйин) "Унион"га (бирорта ўйинда иштирок этмаган) кетган.

Берлин дербиси одатда қизғин ўтади. 2019 йилда “Герта” мухлислари Берлиндаги қўшниларига мағлуб бўлгач, трибунадаги тартибсизликларни уч баравар оширишди – улар “Унион” футболкаларини ёқиб юборишди ва рақиб трибуналарига пиротехника воситаларини отишди.

Тўғри, бу жамоалар ўртасидаги ўйинлар унчалик кўп эмас, бор-йўғи 12та: "Унион" 6 марта, "Герта" 3 марта ғалаба қозонган ва уч марта дуранг ўйнаган. Бу "Унион" узоқ вақт қуйи лигаларда юргани билан изоҳланади. 2023/24 йилги мавсум эса барчаси тескари бўлади: "Унион" Бундеслигада, "Герта" эса иккинчи Бундеслигада иштирок этади.

Киритилди: 23:51, 10.07.2023. Ўқилди: 1862 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик