Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Максим Шацких: «Ҳаммадан кўра болалар эътиборга муҳтож»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Максим Шацких терма жамоа ўйинлари келмаётган (ёки чақирилмаётган) бўлса-да, у ўзи клуби сафида доимий равишда ўйнаб келмоқда. Ҳозирги кунда Киевнинг "Арсенал" жамоаси мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг мавсумдаги мақсадлари ҳақида Шацких сўзлаб берди.

— Максим, "Арсенал"нинг мусобақа жадвалидаги ҳозир эгаллаб турган ўрнини қандай баҳолайсиз?
— Бешинчи ўрин — ёмон натижа эмас. Лекин ҳозир бир дақиқага бўлса ҳам тўхтаб қолиш керак эмас. Жадвалдаги ҳолат ҳар қандай вазиятда ўзгариб кетиши мумкин. Украина чемпионатида яхши жамоалар кўп.

— Кўпчиликнинг таъкидлашича, жамоа яхши савиядаги ўйин кўрсата бошлабди. Шу фикрга қўшиласизми?
— Раҳмат. Ўйин сифатини ошириш устида ишлаяпмиз. Бундан ташқари, тўп назоратини яхшилашимиз керак. Охирги 2та ўйинда бўлгани каби сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбормаслик учун концентрацияни оширишимиз зарур. "Кривбасс" ва "Волин"нинг голлари мени ғазаблантирди. Натижада биз муҳим бўлган 4 очкони қўлдан бой бердик.

— Жамоага Леонид Кучук келиши билан "Арсенал" бутунлай ўзгарди, дейиш мумкинми?
— Ҳа, у ажойиб мутахассис. Футболчилар ўз имкониятларини кўрсата олиши учун қўлидан келган барча ишни қилади. Жамоадаги муҳит яхши, ҳеч қандай муаммо йўқ. Олдимизда улкан вазифалар турибди — Еврокубокларда иштирок этиш имконини берган ўинларни эгаллаш. Бунинг учун жадвалдаги ҳолатимизни мустаҳкамлаш ва яхши ўйин савиясига чиқиш учун ҳаракат қиламиз.

— Сиз нафақат футболнинг ичида муҳим ролларни ўйнайсиз, балки, унинг ташқарисида ҳам. Масалан, турли хил хайрия тадбирларида иштирок этасиз.
— Бундай тадбирлар менга қувонч бағишлайди. Яқинда биз "Малятко" болалар уйида бўлдик, совгалар улашдик, болалар билан суҳбатлашдик. "Динамо"да ўйнаётганимда болалар уйларига ташриф буюришдан бош тортмаганман, "Арсенал"да ҳам бундай тадбирларда иштирок этиб келяпман. Имкон бўлса, ёрдаб бериш керак. Ҳаммадан ҳам кўра болалар эътиборга муҳтож.

— Ўз фарзандларингизга вақт ажрата оласизми?
— Албатта. Ҳамиша улар учун топишга ҳаракат қиламан. Катта қизим университетда ўқийди. Кичкинаси эса мактабга боради. Ҳозир улар таътилда. Шунинг учун оила даврасида бирга бўлиш учун имкониятимиз кўпроқ.

Манба: www.football.kulichki.net
Киритилди: 10:00, 31.10.2012. Ўқилди: 4463 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик