Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ"нинг АПЛ давридаги сардорларини баҳолаймиз: яхшисидан ёмонигача

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

11. Эшли Янг

Янг аввалги даврларда ҳам вақти-вақти билан сардорлик боғичини олиб турарди. Сульшер 2019-20 йилги мавсум аввалида Янгни доимий сардор қилиб тайинлайди. 37 ёшли ҳимоячи ўша йили 18 тагина баҳсда қатнашади. Унинг майдондаги ўрнини Эрон Уан-Биссака эгаллаган эди. 2020 йилда инглиз футболчиси, клубдаги тўққиз йиллик хизматларидан кейин "Интер" сафига йўл олади.

10. Антонио Валенсия

Валенсия клуб учун фидойи футболчи эди. 2017 йилги Европа лигаси соврини айнан унинг сардорлигида ютилади. 2018-19 йилги мавсум олдидан Моуриньо уни сардор қилиб тайинлайди. Жароҳатлар сабабли Валенсия фақатгина 9 та ўйинда майдонга тушган холос. 2019 йилда ҳимоячи клубдаги ўн йиллик фаолиятини тугатиб, ўз юртига, Эквадорга кетади. У ерда Валенсия "Кито" клуби шарафини ҳимоя қилганди.

9. Харри Магуайр

Магуайр 2020 йилнинг январида, клубга келганидан атиги 5 ой ўтиб, сардорликка тайинланади. Ҳозир кўпчиликнинг эсида йўқдир. Аммо Сульшер жамоасида Магуайр ажойиб ҳаракат қилган. 2020-21 йилги мавсумдаги меҳмон баҳсларини мағлубиятларсиз ўтказишда Магуайрнинг ўрни беқиёс эди. Афсуски, шундан кейин кўп нарсалар ўзгарди. "Манчестер Юнайтед" каби Магуайрнинг ҳам ишлари орқага кетди. Ҳимоячи 2021-22 йилни даҳшатли тарзда ёмон ўтказди. Айни дамда 30 ёшли футболчи захира вакили бўлиш билан бир қаторда, сотувга ҳам қўйилди.

8. Майкл Каррик

Уэйн Руни 2017 йилда жамоани тарк этади. Шундан сўнг, қолган футболчилар ичида энг кўп клубга хизмат қилган вакил Каррик бўлиб қолади. Шу сабабдан сардорлик боғичи унга тақдим этилади. 38 ёшли ярим ҳимоячи юрагидаги муаммолар сабабли захирага михланиб қолганди. Аммо кийиниш хонасида, унинг ўрни беқиёслигича қолаверади. 2018 йилда Каррик футболчилик фаолиятини тугатиб, "қизил иблислар"нинг мураббийлар штабида ишлай бошлади.

7. Уэйн Руни

2014 йилда Неманя Видич жамоадан кетгач, сардорлик масаласи ўртага чиқади. Ўшанда Луи ван Гал ҳеч иккиланмасдан бу вазифани Уэйн Рунига топширади. Афсуски, ҳужумчининг сардорлик вақти Фергюсондан кейинги тартибсизлик даврига тўғри келди. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам олдингидек эмасди. Шунга қарамасдан, 2017 йилга қадар Руни Англия кубоги, лига кубоги ва Европа лигаси совринларини қўлга киритади. Моуриньо жамоасига сиғмай қолгач, Руни "Эвертон"га қайтганди.

6. Неманья Видич

Видич мухлислар қалбида абадий яшайди. У жамоа ҳимоясида Рио Фердинанд билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилган эди. Сербиялик футболчи 2011 йилда сардорликка сайланади ва ўша мавсумда Англия чемпиони бўлади. Орадан икки йил ўтиб, Видич бошчилигидаги "МЮ", ўз тарихидаги 20 чемпионликни қўлга киритганди.

5. Стив Брюс

Брайан Робсоннинг ўрнини эгаллаш осон иш эмасди. Шунга қарамасдан, Брюс 1994-1996 йилги мавсумда "МЮ"га муваффақиятли сардорлик қилди. У 1996 йилда "қизил иблислар"ни Англия чемпионлиги томон бошлаган эди.

4. Гари Невилл

Невилл каби ҳеч бир футболчи "МЮ"ни севмаса керак. Қанот ҳимоячиси туғилибоқ, жамоа мухлисига айланган. У клуб академиясидан чиққан ҳақиқий лидер эди. Рой Киндан кейин, сардорлик Невиллга насиб этади. У "МЮ"нинг мутлақо янги, 2005-2011 йилларида сардорлик қилади.

3. Эрик Кантона

Кантона доим ҳам ўз жамоасига амалда ўрнак бўла олмаган. Аммо футболчиларни руҳлантириш борасида унга етадигани йўқ эди. 1996 йилда Стив Брюс жамоани тарк этади. Ўшанда Фергюсон сардорликни Кантонага беради. Бу ҳамма учун кутилмаган қарор эди. Франциялик футболчи 1996-97 йилги мавсумда 15 та гол билан "МЮ"ни чемпион қилишга ёрдам берган. Афсуски, у ўша мавсум охирида футболдан кетганини эълон қилди.

2. Брайан Робсон

Ўзга "МЮ" сардорлари ичида Робсондан кўпроқ титул ютганлари бор. Аммо ҳеч бири Робсондек афсонавий эмас. Ярим ҳимоячи ҳақиқий етакчи ва қалқон эди. 1982 йилда Рон Аткинсон унга сардорликни тақдим этади. Саксонинчи йилларда Робсон жамоаси унчалик ҳам донг таратмаганди. Аммо АПЛ даври (1992) бошланганидан кейин, ҳаммаси ўзгарди.

1. Рой Кин

Кин 2005 йилда катта баҳсларга сабаб бўлган кетишни амалга оширади. Шунга қарамай, тарих Киндек сардорни кўрмади. У ўз вақтида Фергюсоннинг майдондаги энг ишонган вакили эди. Киннинг саккиз йил давом этган сардорлик даврида унинг клуби 4 марта АПЛни, 2 бор Англия кубоги ва битта ЕЧЛ бош совринини ютади. Ирландиялик афсона айни дамда футбол бўйича мутахассис бўлиб фаолият юритмоқда.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 14:01, 15.07.2023. Ўқилди: 2317 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик