Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      •   Хоразм
      • 1:0
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      •   Навбаҳор
      • 0:0
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм - Динамо
5-тур Навбаҳор - Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Португалияда янги Роналду, Испанияда эса "Барселона" орзуси бор. Ёшлар ўртасида Евро-2023нинг асосий юлдузлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ёшлар жамоалари ўртасидаги турнирларнинг ёзги мавсуми якунига етди. Италия ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида мағлуб бўлди, аммо барибир кубоксиз қолмади улар Евро U-19 ни олдилар.

Ушбу турнирда бор-йўғи саккизта жамоа иштирок этди, Испания, Португалия ва Италия юқори ўринлардан жой олди. Бу жамоалар таркибида энг умидли ўйинчилар келган, аммо унчалик машҳур бўлмаган жамоаларда ҳам очилишлар мавжуд.

Уго Феликс - 19 ёш, вингер, Португалия терма жамоаси

Жоаунинг укаси терма жамоа сардори ва етакчиси. У учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди - гол+пас бўйича биринчи ўринни Рибейро ва Барбера билан бўлишди. У ҳужумнинг иккала қанотида ҳаракат қилиб, вақти-вақти билан Карлос Борхес билан позициясини ўзгартириб турди. У ҳар доим ҳам тўп билан хайрлашишга шошилмайди. Икки оёқ билан ўйнаш қобилияти уни олдиндан айтиб бўлмайдиган ўйинчига айлантиради.

Родриго Рибейро - 18 ёш, қанот ҳужумчиси, Португалия терма жамоаси

Родриго гуруҳ босқичида Италияга қарши ўйинда 1+1 натижани қайт этди, аммо финалда бу кўрсаткич такрорлана олмади. Ҳужумчининг кўп қирралилиги унга ўйиннинг турли сценарийларига мослашиш имконини беради. Рибейро ҳар доим ҳам дарҳол ўйинга тушавермайди, лекин у тушганда бир зумда Португалиянинг ҳужумдаги асосий қуролига айланади. Норвегия билан ўйинда ҳам шундай бўлди: дастлабки 20 дақиқа кўринмади, кейинроқ дубл қайд этиб, голли узатмани амалга оширди.

Самуэл Вигнато - 19 ёш, вингер, Италия терма жамоаси

Самуел чап қанотда Луис Хаса билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилди. Айнан улар Италияни чемпионликка олиб келишди. Вигнато турнирда иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Қанот ҳужумчиси йўқ жойдан имкониятлар яратади.

Луис Хаса - 19 ёш, яримҳимоячи, Италия терма жамоаси

“Ювентус” тарбияланувчиси италияликлар таркибида гол+пас бўйича энг яхши бўлди – 1+4. Луи - жамоанинг асосий двигатели: у ташаббусни ўз қўлига олади, тўпни олдинга еткади. Ҳужумга эътибор қаратиш ва доимо ўйинни кучайтириш учун имконият излайди. Италиялик футболчи тўпни ажойиб назорат қилади, шу туфайли у жамоанинг ҳимоядан чиқиб кетишига ёрдам беради.

Иван Фреснеда - 18 ёш, Испания терма жамоаси

Ушбу турнирда энг кўп эътибор қозонган футболчи. Фреснеда Евро U-19нинг энг қиммат футболчиси: Transfermarkt ҳимоячини 15 млн еврога баҳоламоқда.

Иван ўзини йўқотмади. Ҳимояда ишончли ўйнади, позицион ҳужумларда ёрдам берди. Топ-клублар испаниялик футболчини қишдан бери ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ўшанда "Арсенал" ва "Боруссия Д" трансферга энг яқин бўлган бўлса, энди "Барселона" ва "Милан". “Валядолид” билан шартномада товон пули 20 миллион еврони ташкил этади, аммо клублар бу суммани камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Турнирнинг асосий кашфиётлари

Жарек Гасеровски - 18 ёш, марказий ҳимоячи, Испания терма жамоаси

Жарек ярим финалда испанларни йирик мағлубиятдан қутқариб қолди ва бутун турнирни ишончли ўтказди. "Валенсия" тарбияланувчиси биринчи пасни аъло даражада ўтказди ва шерикларини ҳимоя қилди. Италия билан ўйинда бир неча бор хавфли зарбаларга олиб келиши мумкин вазиятлар жамоани қутқарди.

Стефанос Цимас - 17 ёш, ҳужумчи, Греция терма жамоаси

Стефанос Норвегия билан ўйинда иккита гол урди, аммо Греция барибир мағлуб бўлди - 4:5. Цимас кучли ва ҳаракатчан ҳужумчи эканлигини кўрсатди. Италия матбуоти "Милан" ва “Салернитана” грециялик билан шартнома имзолаш учун курашаётганини ёзмоқда.

Кимлар топ-клубларга ўтиб улгурди?

Турнир давомида 18 ёшли италиялик яримҳимоячи Чер Ндур “ПСЖ”га йўл олди. Футболчи “Бенфика”нинг асосий жамоасида имкониятни кутмай, эркин агент сифатида кетди.

Роберт Левандовскининг вориси деб аталган Виктор Барбера "Барселона"ни тарк этиб, "Брюгге" клубига ўтди. Виктор 4та гол билан Евро У-19 турнирининг энг яхши тўпурари бўлди. У ўзи учун вазият ярата олади, тўпсиз яхши ўйнайди.

“Барселона” “Вильярреал”га ўтган Илёс Ахомашни йўқотди. Унинг учун “Лидс”, “Арсенал” ва “Милан” узоқ вақт курашди, испаниялик бу клубларнинг биринчисига ўтишга ҳам яқин қолганди, бироқ жамоанинг Чемпионшипга тушиб кетиши ҳаммасига халал берди.

Киритилди: 17:41, 18.07.2023. Ўқилди: 5159 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик