Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерларга умумий шарҳ

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларидан бир неча нафари ўтган ҳафта ўз клублари сафида майдонга тушишди.

РОССИЯ
Тиззасидан жароҳат олиб, икки ой давомида майдонга туша олмаган Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби аъзоси Одил Аҳмедов, 3 ноябрь куни «Терек» клубига қарши Россия премьер лигасининг 14-тур баҳсида майдонга тушди. 3:1 ҳисобида «Анжи»нинг ғалабаси билан якунланган учрашувда, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси тўлиқ 90 дақиқа вақт давомида ҳаракат қилди. Мазкур ўйин Одил Аҳмедовнинг Россия премьер-лигасида сўнгги икки ой ичидаги илк учрашуви бўлди. Бундан олдинроқ, Маҳачқалъа клуби Россия кубогида «Крилья Советов» жамоасига қарши майдонга тушган ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 31 октябрь куни бўлиб ўтган мазкур учрашувда ҳам, ҳамюртимиз майдонга тушган ва 79-дақиқагача ҳаракат қилган эди.

Россия премьер-лигасининг 14-туридан ўрин олган «Алания» ҳамда «Волга» жамоалари ўртасидаги баҳсда, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир аъзоси, Санжар Турсунов ҳам майдонга тушди. Айни пайтда Владикавказнинг «Алания» клуби аъзоси саналган Санжар Турсунов, 5 ноябрь куни ўзининг собиқ жамоаси - Нижний Новгороднинг «Волга» клубига қарши учрашувнинг 69 дақиқасида майдонга тушди. Санжар Турсуновнинг ҳозирги жамоаси ўз майдонида «Волга»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Турсунов эса майдонда 23 дақиқа ҳаракат қилган.

Россия Биринчи дивизионида иштирок этаётган Нижнекамскнинг «Нефтехимик» клуби аъзоси Вагиз Галиулин, якунига етган турда сафарда Москванинг «Торпедо» клубига қарши майдонга тушди. Галиулин жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда, Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган ярим ҳимоячи 89 дақиқа давомида тўп сурди.

УКРАИНА
Днепропетровскнинг «Днепр» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов Украина чемпионатидан ўрин олган «Металлист» клубига қарши кечган навбатдаги тур баҳсида 73-дақиқада майдонга тушган. 3 ноябрь куни бўлиб ўтган ушбу учрашувда «Днепр» 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Киевнинг «Арсенал» клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Максим Шацких Украина чемпиоатининг якунига етган турида, сафарда «Ворскла» клубига қарши кечган учрашувда тўлиқ 90 дақиқа вақт давомида тўп сурди. 4 ноябрь куни бўлиб ўтган мазкур баҳс Максим Шацких жамоасининг кичик ҳисобдаги мағлубияти билан якун топган - 0:1.

БАА
Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби аъзоси Азиз Хайдаров 2 ноябрь куни БАА чемпионатининг навбатдаги турида, сафарда «Ал Дафра» клубига қарши кечган баҳсда тўлиқ 90 дақиқа вақт давомида тўп сурди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

САУДИЯ АРАБИСТОНИ
Саудия Арабистони Про-лигасида тўп сураётган ҳамюртларимиз орасида, фақатгина Шавкат Муллажонов ўз жамоаси - «Ан Наср» таркибида майдонга тушган. 2 ноябрь куни «Ал Шўла» жамоасига қарши кечган ва Муллажонов жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси 90 дақиқа тўлиқ майдонда ҳаракат қилган.

«Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров эса, якунига етган тур учрашувида яна жамоа қайдномасидан ўрин олмаган.

ҚОЗОҒИСТОН
5 ноябрь куни Қозоғистон кубоги ярим финали жавоб учрашувлари ўтказилди. Эътиборлиси, Қозоғистон чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар ярим финал баҳсида ўзаро ҳисоб китоб қилиб олишларига тўғри келди. Жумладан, якунига етган Қозоғистон чемпионатининг кумуш медали соҳиби, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев тўп сураётган Павлодарнинг «Иртиш» клуби, бошқа бир неча нафар ўзбекистонлик футболчилар - Марат Бикмаев, Темур Кападзе ҳамда Александр Гейнрихлар тўп сурадиган «Актобе» клуби билан финал йўлланмаси учун кураш олиб борди. Дастлабки учрашув 1 ноябрь куни «Иртиш» клуби майдонида ўтказилди ва унда Улуғбек Бақоев жамоаси «Актобе»ни йирик - 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Аҳамиятлиси, Қозоғистон чемпионати тўпурари ҳисобланган Улуғбек Бақоев «Актобе» дарвозсини икки бора нишонга олиб, «Иртиш»нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди.

5 ноябрь куни бўлиб ўтган жавоб учрашуви эса, «Актобе»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голлардан бирига учрашувнинг 61-дақиқасида Александр Гейнрих муаллифлик қилди. Гейнрих мазкур учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, яна бир ҳамюртимиз Марат Бикмаев ушбу учрашувнинг 62-дақиқасида алмаштирилган. Ярим финалнинг дастлабки баҳсида тиззасидан жароҳат олган «Актобе» ярим ҳимоячиси Темур Кападзе, жавоб учрашувида майдонга туширилмади. Ярим финалнинг илк учрашувида «Актобе» дарвозасини икки бора нишонга олган «Иртиш» ҳужумчиси Улуғбек Бақоев жавоб баҳсида ҳам, майдонда 90 дақиқа вақт мобайнида тўп сурди. Учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақти ўтиб бораётган пайтда, 11 метрлик нуқтадан тўп тепиш имкониятини қўлга киритган Бақоев уни аниқ амалга ошира олмаган. Мазкур учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай, «Актобе» Қозоғистон кубоги финалига чиқа олмади. Икки ўйин натижасига кўра финал йўлланмасини қўлга киритган Улуғбек Бақоев ўз жамоаси билан финалда «Остона» клубига қарши тўп сурадиган бўлди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 08:38, 06.11.2012. Ўқилди: 4105 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик