Тухель ҳозирда 5 нафар футболчи билан келиша олмаяпти.
Жошуа Киммих, хавбек, 28 ёш
Айни вақтда дунёнинг энг яхши ярим ҳиммоячиларидан бири Киммих Нагельсманнинг ишдан бўшатилишига қарши чиққанди, аммо Салихамиджич ва Кан буни амалга оширди. Ҳозирги бош мураббий Тухель эса Киммихни ҳаттоки, сотиб юбориш ҳақида ўйлаётгани маълум бўлди. Жошуага "Ливерпуль"дан катта қизиқиш бор. Ярим ҳимоячининг ўзи ҳам жамоадан кетмоқчи эди, лекин Германияда бўлиб ўтадиган Евро-2024 арафасида бу ишга қўл урмади. Энди у муносабати яхши бўлмаса-да, Тухель билан ишлашга мажбур.
Мануэль Нойер, дарвозабон, 37 ёш
Нойер: "Ноябрь ойидан бери ўйнамадим ва мавсум бошини ҳам ўтказиб юбораман".
Германиялик дарвозабон чанғи кортида олган жароҳати сабаб, ўтган мавсум ярмидан бошлаб муҳим ўйинларни ўтказиб юборган. Унинг йўқлигини билдирмаслик учун Мартинес ва Ливаковични олиб келишмоқчи бўлишди, аммо Ян Зоммер билан чекланди. Зоммер ҳам бу ёзда катта эҳтимол жамоани тарк этади. Нойер сафга қайтган тақдирда ҳам қандай формада бўлишини ҳеч ким билмайди. Агар Мануэльнинг ўйини чиқмаса, Тухель уни сотиб юборишдан хам таб тортмайди.
Садио Мане, вингер, 31 ёш
Мане камтарлиги сабаб кўп мақталди, аммо у Саненинг юзига мушт туширди. Лерой шеригини ҳақорат қилди, лекин Мане ҳам айбсизмасди. Икки сенегалликнинг бундай мўжароси Тухельни ҳам ҳавотирга солди. Мане илк мавсумда 38 та ўйинда атиги 12 та гол ва 6 та голли узатмани амалга ошириб, ишончни унча оқлай олмади. Тухель ҳам футболчини сотиб юборишга қарши эмас. Садиога Саудия клублари катта қизиқиш билдирган. Агар Мане кетса, Кейнни қўлга киритиш осонлашади. Мане эса, кетишни ўйламаяпти.
Леон Горецка, хавбек, 28 ёш
Тухель яқиндагина Леоннинг ўтган мавсумдаги ўйинларини танқид қилганди. Горецка ҳақиқий жангчи, у асосий таркиб учун курашади. Аммо Мюнхенда футболчи ва мураббий ўртасидаги муносабатдан ҳамманинг хабари бор. Леон катта эҳтимол жамоадан кетиши мумкин. Чунки, яқинда Лаймер сотиб олинди, Киммих ва Гранвенберх асосий футболчилар. Горецка заҳирада қолади. Шу эътибор билан қаралса, Леон Горецка "Бавария" билан хайрлашиши мумкин.
Маттейс Де Лигт, ҳимоячи, 23 ёш
Упамеканога рақобатчи сифатида "Наполи"дан Ким Мин Же олиб келинди. Агар француз терма жамоада яна ўйнамоқчи бўлса, ўзига янги клуб топгани маъқул. Агар Тухельга ёқмаса, Де Лигтга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин. Ўнг қанотга Уокер олиб келинса, чапдаги Девис сотиб юборилиши эҳтимоли бор. Ҳимоядаги катта ўзгаришлар Маттейсга ҳам таъсир қилиши мумкин.
Сане, Гравенберҳ, Гнабри ва Мюллер ҳам мураббий билан чиқиша олмаяпти. Лекин улар жамоада қолиши деярли аниқ. Чемпионлар лигасидаги омадсизликка сабабчи бўлган Кан, Салихамиджич ва Нагельсман ишдан бўшатилди.
Янги мавсум бўшланишига оз фурсат қолмоқда ва мураббий тезроқ футболчилар билан тил топиб кетиши керак. Акс ҳолда бундай ёмон кайфият клубга бутун мавсум таъсирини ўтказади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).