Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 18:00
      • Вильярреал
      • 4:0
      • Райо Вальекано
      • 01.11.2025 20:15
      • Атлетико
      • 3:0
      • Севилья
      • 01.11.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:0
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • -:-
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эльче
      • 03.11.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Мальорка
  • Суперлига
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • 1:1
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Машъал
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 02.11.2025 17:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қизилқум
      • 03.11.2025 18:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Бунёдкор
  • «A» Серия
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • 1:0
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • 0:0
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • 1:2
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
      • 03.11.2025 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Рома
      • 03.11.2025 22:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Женоа
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • 0:1
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 26 29
12 Сурхон 26 28
13 Бухоро 27 25
14 Хоразм 27 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8373 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Павел Родненок: «Ҳусанов масаласида телефон йил бўйи тинмади...»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Беларусь чемпионатининг энг яхши ҳимоячисига эксперт характеристика.

Аввалги ҳафта барчамизга ёқимли хабар тарқалди: «Энергетика-БГУ» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий жамоасининг янги вакили Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионати кумуш медали совриндори ва ЧЛ гуруҳ босқичи иштирокчиси «Ланс» сафига қўшилмоқда. Табиийки, ҳозирда 19 ёшли легионеримизга қизиқиш ҳар қачонгидан кучли. Беларуснинг Football.by сайти шуни инобатга олган ҳолда, «Энергетик-БГУ» мураббийларидан бири Павел Родненокка юзланди. Биринчидан, бу мутахассис 2 йилдан ортиқ вақт давомида Ҳусанов билан мунтазам ишлади. Иккинчидан, Родненок ҳам вақтида ҳимояда ўйнаган (Беларусь терма жамоаси собиқ вакили иттифоқ даврида Минск «Динамо»си билан кубок турнири финалида иштирок этган, қолаверса, қаторасига 3 мавсум еврокубокларда қатнашган). Учинчидан, у сўзга чечан тафсилотларни ўзгача баён этади.

- Ҳамма Ҳусанов нақадар яхши ўйнаётганини кўриб турибди. Қизиқ, у айнан қайси фазилатлари эвазига Беларусь лигаси ўлчови буйича етук марказий ҳимоячига айланди? 

- Абдуқодирнинг потенциал имконияти шунчаки, чексиз. Ўйлашимча, унинг чамаси 50 фоиз қиррасини очиб бердик, холос. Бу евростандарт - Европа даражасидаги футболчи. Ҳусанов айниқса, жисмонан шаклланган. Ҳар жабҳада яхши сифатларга эга, жумладан, портловчи тезлик соҳиби. Яна вазиятларни олдиндан илғайди — бу сифат унда энг юқори даражада. Қолаверса, ақлли курашчи. Характери метин, чинакам ядро. Ҳаттоки, бош билан ҳам «подкат» усулини ишлата олади. Дарвозани голдан сақлаш учун ҳар нарсага тайёр йигит. Руҳан ҳам бардошли. Диққатини тўлиқ футболга қаратади, аниқ мақсади сари тўғри ҳаракатда. Асосийси, ўта меҳнаткаш. У билан ҳимоячининг таркибий вазифаларига қаратилган машғулотларда катта ҳажмда индивидуал иш олиб бордик. Ҳусанов билан 2 йил шуғулланганим учун бемалол айта оламан, у ҳозирда Беларусь чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси.

- 19 ёшли йигитчанинг барча сифатларни ўзида тўлиқ мужассам этгани ажабланарли...

- У ёшига нисбатан ривожланиб кетганми? Сизга шундай туюлиши мумкин. Эслатишим керак, Абдуқодир 2021 йили бутун мавсум давомида шунчаки, «Энергетик» машғулотларида иштирок этди, чунки 18 ёшга тўлмагани учун чемпионат ўйинларида майдонга тушолмасди. Ўшандаёқ унда хоҳиш сезилиб турганди, саломатлиги ҳам жойида эди. Оддий айтганда, она табиат нима инъом этган ва отаси (Ўзбекистон миллий жамоа­си собиқ фуитболчиси Ҳикмат Ҳошимов)дан ўтган қобилиятларни мужассамлаштиргани кўриниб турарди. Қолгани — техника, тактика ва бошқа жиҳатларни машғулотлар орқали ўзлаштирди.

- Демак, ундаги истеъдодни ривожлантириш талаб этилган...

- Шундай. Ҳамиша футболчи салоҳиятини бошиданоқ чамалаймиз. Қайтараман, Абдуқодирда чексиз истеъдод бор. Йигитчанинг фаолияти қай даражада юксалиши эса мураббийлар штабининг унга нисбатан муносабатига боғлиқ. 

- Ҳусанов илк машғулотдаёқ ақл бовар қилмас таассурот қолдиргани ростми?

- Ҳа, барчаси яққол кўзга ташланганди. Ўша машғулотда ҳимоячилар билан алоҳида ишладим. Бизда турли жиҳатларга йўналтирилган машқ­лар бор эди. У мени дарҳол саволларга кўмиб ташлади. Барчаси чуқур мулоҳазали ва аниқ. Сездимки, йигитча ҳимоявий ҳаракатлар моҳиятини тўлиқ англамоқчи. «Нега бу ерга югуришим керак? Нега у томонда очилишим керак? Нега бу нуқтага чиқишим керак?» - собитқадам футболчига бу каби саволлар юзасидан батафсил тушунтириш берганмиз, албатта.

- Машғулот жараёнидаги юкламаларга қандай дош берди?

- Матонат билан ва муносиб. У билан ишлаш ёқимли бўлди.

- Ҳусановда асосий функционал хислатлардан таш­қари, жарима зарбалари ҳам ноодатий...

- Дарҳақиқат, у аниқ ва но­стандарт зарба йўллаш қобилиятига эга. Умуман олганда, ўз ватанида таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳам тўп сурган. Биз эса уни марказий ҳимояга муносиб кўрдик. Мана, бундан қандай натижа чиққанини кўриб турибмиз.

- Ҳусанов баҳорда ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги ва жаҳон чемпионатига борди. Ушбу турнирлардан қандай ҳолатда қайтди?

- Чарчоқ билан. Биринчидан, бундай мусобақаларда жуда кучли руҳий босим бор. Қисқаси, йигитчанинг тикланишига 2 ҳафта керак бўлди.

- У ҳозирги ва собиқ ҳимоя­чилардан айнан кимларни эслатади?

- Ҳеч кимни. Чунки ўзига хос услуби бор - ноёб футболчи. Хуллас, унга ўхшашини тополмаяпман. Кимдир қайсидир ёрқин сифати билан ажралиб турса, Ҳусановда барчаси мужассам, яна юқори даражада. Шу маънода у ҳеч кимга ўхшамайди.

- «Ланс» варианти қандай туғилди?

- Билмадим. Яқинда ўтказилган ёшлар ўртасидаги ЖЧ? Эҳтимол, мундиалдаги иштироки туртки бергандир. Фақат бир гапни аниқ айтаман: йил давомида Ҳусанов масаласида қўнғироқлар тинмади. Европа, Осиё, Россия, ҳар жойдан: «Илтимос, ушбу ҳимоячига тавсиф берсансиз».

- Ҳусанов дейлик, Умаров каби қувноқми ёки Яхшибоев ва Абдухолиқовдек камтар?

- У худди Бобур каби камтар. Жуда одобли. Бунинг учун ота-онасига тасанно.

- Абдуқодир Рамазон ойи­да рўза тутдими?

- Ҳа, тўлиқ. Албатта, анча қийналганини сездим. Муҳими, темир характери ва қатъия­ти билан барчасини уддалади.

- Тил тўсиғи? Ҳар ҳолда, Ўзбекистоннинг ёш вакилларида бу муаммо кўпроқ учрайди кекса авлодга нисбатан.

- Бошида бу муаммо бироз сезилди. Ҳозир эса ҳаммаси жойида. Ҳусанов рус тилида яхши гапиради ва тушунади.

- Унинг «Ланс» билан шартномаси - «Энергетик» мураббийлар штаби учун моҳирона иш фаолиятининг яна бир исботими?

- Ҳусановга салоҳиятини юзага чиқаришда ёрдам берганимиз рост. Агар «Энергетик»ка келмаганида, эҳтимол, ҳозиргидек ёрқин футболчига айланмасди. Мураббийлар штаби шунчаки, ўз зиммасидаги ишни бажарди. Унинг юқори даражали футболчи эканлиги бошиданоқ сезилганди. Оддий ифода этганда, ҳали ишлов берилмаган олмос эди. Биздан эса унга фақат ишлов бериш талаб этилди.

Абдуқодир Ҳусанов football.by нашри талқини бўйича Беларусь чемпионати Олий лигаси биринчи давраси рамзий жамоасидан жой олди. Эслатма, ҳамюртимиз жорий мавсум «Энергетик-БГУ»нинг 8та ўйинида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 3та тур рамзий жамоасига киритилди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:16, 21.07.2023. Ўқилди: 4650 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Луис Качорри 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.