Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионатини европалик скаутлар кузатиб боришмоқда

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U20) ОЧ
Рукн: Интервьюлар
A A A

БААнинг Рас ал-Хайма ва Фужайра шаҳарларида бўлиб ўтаётган Ёшлар ўртасидаги ОСиё чемпионати баҳсларини европалик скаутлар ҳам кузатиб боришяпти. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар тарқатди.

Сўнгги пайтларда Европа миллий чемпионатларида осиёлик футболчиларнинг сафи кенгайиб бормоқда, маркетинг нуқтаи назаридан Осиё Европа жамоалари учун янги жойга айланмоқда. "Сариқ қитъа" футболчиларининг Европа клубларида яхши ўйин кўрсатаётгани яна янги иқтидорларни излаш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Бу борада ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қулай ярмарка ҳисобланади.

"Ушбу мусобақа Осиё футболининг келажагини белгилаб берувчи турнир ҳисобланади. Бундай мусобақани ҳар доим ҳам кузатиш имкониятига эга бўлавермаймиз", дейди Дортмунднинг "Боруссия" клуби вакили Хайнер Шухман.

"Осиё ёки дунёнинг бошқа жойидаги иқтидорли футболчиларни қидириб топиб, жаҳон даражасидаги футболчи сифатида тайёрлаш — бизнинг бош мураббийимиз Юрген Клоппнинг асосий фалсафаси ҳисобланади", дейди немис клуби скаути. У япониялик Синдзи Кагавани мисол қилиб келтириб, футболчи икки йил "Боруссия" машҳур футболчига айланиб, кейин Манчестер Юнайтед"га сотилганини таъкидлаб ўтди.

Ушбу мусобақани "Боруссия" (Дортмунд), "Байер", "Боруссия" (Мюнхенгладбах), "Ливерпуль", НЕК, "АЗ Алкмаар" ва "Монако" клублари селекционерлари кузатиб боришмоқда.

"Бизнинг вазифамиз шундан иборатки, юқори савиядаги осиёлик футболчиларни топиб, клубга тавсия қиламиз. Клуб эса уларни тарбиялаб, жамоамизга фойда келтирадиган футболчига айлантиради", дейди "Байер" клуби вакили.

"Ливерпуль" клубини Бренден Роджерс қўлга олганидан кейин клуб скаутлари илк марта Осиё бозорига қадам ранжида қилишди.
"Бизнинг селекция бўлимимиз бутун дунёни қамраб олишни истайди. Биз Осиёга илк марта ташриф буюрдик. Бундан кейин ҳам иқтидорли футболчиларни излаш мақсадида ОФК мусобақаларига келиб турамиз. Биз Англия клублари орасида бу ерга келган ягона вакилмиз. Аммо бу ерда Осиё футболини яхши биладиган Германия, Франция ва Голландия клублари вакиллари ҳам бор. Мусобақанинг ўтказилиш формати, ташкилий ишлар ва майдонлар сифати менда яхши таассурот қолдирди", дейди Майкл Эдвардс.

"Монако" вакили Хедна Мустафо эса Осиё футболини 2 йилдан бери кузатиб келмоқда. Унинг фикрича, Осиёдаги мусобақалар иқтидорларни кузатиш учун яхши имконият ҳисобланади.

"Европадаги мусобақаларда ҳам иқтидорли футболчиларни кўриш мумкин, аммо улар топ-жамоаларнинг ўйинчилари ҳисобланади. Осиёда эса ундай эмас. Бу футболчиларни Европага олиб кетиш мумкин. Шундай имконият бўлишига қарамай, бундай мусобақаларни Европанинг атиги бир нечта клублари вакиллари кузатиб боришади, холос", дейди Мустафо.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 16:19, 06.11.2012. Ўқилди: 5728 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик