Жаҳон футболида мана шундай оғир вазнга эга бўлиб туриб ҳам машҳурликка эришганлар талайгина. Ҳозир бирма-бир мисолларни келтириб ўтамиз.
Дарвозабон
Хосе Луис Челаверт (Парагвай)
Дарвозабонларда вазн унча муаммо бўлмайди. АҚШнинг собқи дарвозабони Тони Меола, Уэльс термаси афсонаси Невилл Сауталл каби Парагвай термаси собиқ посбони Челаверт ҳам ўзининг оғир вазни билан кўпчиликнинг ёдида қолган. Шунингдек, Челавертнинг жаримадан урган голлари ҳам кўпчиликни ҳайрон қолдирган.
Ҳимоячилар
Сол Кэмпбелл (Англия)
Англия терма жамоасининг афсонавий ҳимоячиси Сол Кэмпбелл ҳам ўзига хос кўринишга ва оғир вазнга эга бўлган футболчилар қаторида бўлган. У "Тоттенхем"дан "Арсенал"га трансфер қилинган пайтларда анча машҳурликка эришган. Аммо ўшанда ҳам ортиқча вазнга эгалигини яшира олмаган. Ортиқча вазн Солга фаолиятини якунлаганда ҳам анча ҳалақит қилди.
Нилл Раддок (Англия)
"Ливерпуль" ва "Вест Хэм"нинг собиқ футболчиси Раддок Кэмпбелл каби Англия терма жамоаси сафида 70 дан зиёд ўйин ўткзмаган бўлса-да, у Премьер лигада кўзга кўринган шахс эди. Радок футбол оламида ўзининг қўпол ўйинлари билан ном қозонган. Ҳужумчилар унинг ёнига яқинлашишга ҳам қўрқар эди. Шу қадар оғир вазни билан рақибга ташланганида аниқ жароҳатга сабаб бўларди. Ҳозирда Нилнинг вазни 146 кг. Фаолиятини якунлаганидан сўнг, формасини сақдаб қола олмаган.
Люк Шоу (Англия)
Англия тремаси билан Европада вице-чемпионга айланган Люк Шоу жароҳат олганидан кейин машғулот олиб бормади ва тезда семириб кетди. "Манчестер Юнайтед"да ортиқча вазн эгаларини ёқтиришмайди. Мхитарян ҳам шу сабаб жамоадан кетди. Де Лигт ҳам собиқ устози билан яна ишлашга қарши бўлди.
Ярим ҳимоячилар
Фрэнк Лэмпард (Англия)
"Семиз Фрэнк", унинг мухлислари Лемпардни шундай деб чақиради. Англия терма жамоаси ва "Челси" афсонаси мураббийлари ҳамда диетологлари билан қаттиқ ишлаган.
Уэсли Снейдер (Нидерландия)
Гюндоган ва Снейдерни солиштирсак, Илкай тез вазни орттириши мумкин, аммо ўзини назорат қила олади. Паст бўйи билан ҳам формасини сақлашга қодир. "Интер" клуби ва Нидерландия терма жамоаси афсонаси бир вақтлар "Олтин тўп"га эга чиқиши мумкин эди. Аммо Снейдер бу совринсиз ҳам жаҳонга таниқли футболчилар қаторида.
Пол Гаскойн (Англия)
Пол футболчилик давридаёқ турмуш тарзини жуда ёмонлаштириб юборганди. Ичкилик унинг спорт формасига салбий таъсир қилди. Аммо у даврда назорат унча қаттиқ эмасди. Фаолиятининг охирида Гаскойн соғлигига ва турмуш тарзига эътиборини кучайтирди.
Диего Марадона (Аргентина)
Марадона вазнини йўқотиш учун ҳаттоки, ошқозонини операция қилдирди. Диего бу борада ўзини аямади. Афсуски, гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар ва бошқа сабаблар унинг соғлигига жиддий путур етказди. Шунингдек у, овқатланишни ҳам яхши кўрарди. Марадона мана шундай нотўғри турмуш тарзи ва бошқа сабаблар билан 60 йил умр кўрди дея тахминлар билдирилган.
Ҳужумчилар
Роналдо (Бразилиия)
Адриано ва Роналдо Бразилия терма жамоасининг энг оғир вазнли футболчилари эди. Роналдо ҳам ичкиликка кўп берилди ва бу фаолияти ҳамда спорт формасига салбий таъсир қилди. Футболчи озишга ҳаракат қилди, кам овқатланишга ҳам ўтиб олди, аммо унда ортиқча вазни қолиб кетаверди.
Ромелу Лукаку (Бельгия)
Аргентиналик Игуаин ҳам ортиқча вазн билан юқори даражада ўйин кўрсатди. Англиялик Руни ҳам овқатланишни хуш кўрарди. Аммо Уэйн Лукакудан анча фарқ қиларди. Невилл ўша вақтда "Манчестер Юнайтед" ҳужумчи йиғин бошида 100 кг дан ортиқ вазн борлигидан ҳаёратда қолди. Лекин ҳозирда Ромелу ортиқча вазнидан қутула олмади.
Эден Азар (Бельгия)
Бельгиялик машғулотлар ўтказишни ёқтирмасди. "Челси"даги пайтларида ҳам анча дангаса эди. аммо Премьер лигадаги ўйинлари билан ҳамманинг эътиборини қозона олди. Соғлигида ҳам муаммолар деярли йўқ эди.
"Реал"даги жамоадошлари эса Азарда сурункали жароҳат билан ўйнашга мажбур бўлганини айтишади. Шунинг учун ҳам "Қироллик клуби" Азар билан шартномани бекор қилди.
Футбол оламида мана шундай оғир вазнга эга бўлиб туриб ҳам машҳурликка эришганлар талайгина. Бугун эса, сизга уларга бир қанча мисоллар келтириб ўтдик.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).