Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Илкай Гюндоган ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бундан атиги бир неча кун аввал «Манчестер Сити»нинг ЕЧЛдаги дастлабки зафарини таъминлаган ярим ҳимоячи «Барселона»га ўтди.

Ҳа, охирги 10 йил ичидаги энг яхши ярим ҳимоячилар сафидан жой олган Илкай Гюндоган ўз фаолиятини Испаниянинг амалдаги чемпиони таркибида давом эттиришга қарор қилди. Уни яхши билмайдиган футбол мухлислари қуйидаги материал орқали футболчига оид 10та факт билан танишиб олишлари мумкин.

1. Илкай Гюндоган - турклар авлодидан чиққан Германия фуқароси. Унинг ота-онаси туркияликлар, бироқ Илкай 1990 йилнинг 24 октябрида Гельзенкирхен шаҳрида таваллуд топди. У 2011 йилдан бери халқаро ареналарда Германия шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, 2 мартадан жаҳон ва Европа чемпионатларида иштирок этди.

2. Каталония гранди сафига ўтиш билан Гюндоган «Барселона»да тўп сурган 18-германиялик футболчи мақомига эга бўлди. Уларнинг 11 нафари 1915 йилгача ўйнаган футболчилар, қолганлари 2014 йилдан кейин келишган. Кевин-Принс Боатенг Германиядан ташқари, Гана фуқаролигини ҳам олган.

3. Профессионал футболда Илкай Иккинчи Бундеслиганинг «Нюрнберг» жамоасида нишонлаган ва жамоанинг Биринчи Бундеслигага кўтарилишига ёрдам берган. Ўзининг Бундеслигадаги дастлабки голини Гюндоган «Бавария» дарвозасига урган. Лекин у ҳозир ҳам «Нюрнберг» мухлиси.

4. Гюндоган ҳозир 32 ёшда, у ЕЧЛнинг 3та финалида майдонга тушган. 2013 йилда «Боруссия Дортмунд» таркибида «Бавария» дарвозасини ишғол этган бўлсада, якунда унинг жамоаси мағлубиятини тан олган. 2021 йилда «Манчестер Сити» «Челси»ни (2:1), бу йил «Интер» «Милан»­ни (1:0) маҳв этганида, Илкай мағлубиятга учраган жамоалар томонида бўлган.

5. Ўша ўйинда Манчестердаги 7 мавсумда сўнгги марта «шаҳарликлар» либосида майдонга тушди. Илкай 2022 йилда Фернандиньо ўрнига жамоа сардори этиб тайинланди. Аслида, у Хосеп Гвардиола давридаги дастлабки футболчи. Улар ҳамкорликда 14та йирик совринларни қўлга киритишган.

6. Гюндоган - 2004 йилда «Барса»га келган Декудан кейин амалдаги илк Европа чемпиони.

7. Илкай ўз фаолиятида 3 нафар буюк мураббийлар билан ҳамкорлик қилган: Юрген Клопп (2011-2015 йиллар, «Боруссия Д.»), Томас Тухель (2015|2016, «Боруссия Д.»), ва Хосеп Гвардиола (2016-2023 йиллар, «Манчестер Сити»). Энди эса у буюк Хави Эрнандес билан ҳамкорлик қилади.

8. Гюндоган - ҳам «Манчес­тер Сити»да, ҳам «Барса»да тўп сурган 13-футболчига айланади. Ундан аввал Серхио Агуэро, Эрик Гарсия ва Ферран Торреслар мазкур дуэтнинг сўнгги вакиллари бўлишганди. Илкай шунингдек, «Боруссия Д.» ва «Барса»да ўйнаган 7-футболчи бўлади. Бундан ташқари, 2011 -2014 йиллар оралиғида у Роберт Левандовски билан «Боруссия Д.» шарафини ҳимоя қилган.

9. Илкайнинг амакиваччаси Наз Айдеми - профессионал волейболчи сифатида 2012 ва 2021 йилларда Туркия шарафини ҳимоя қилган.

10. Гюндоган саховатпешалик фазилати билан ҳам машҳур. 2021 йилда у Германиядаги сел тошқинларидан кейин кўчат экиш кампаниясига эҳсон қилган. Кейин Туркиядаги ёнғин асоратларини бартараф этишга маблағ ажратган. Шунингдек, у экологик барқарорликни таъминлаш дастурини амалга оширилишида маблағ тўплашлари учун бир қатор шахсий буюмлари, кийим-кечакларини эҳсон қилган. Хуллас, германиялик турк ўғлони қўли очиқ, серҳиммат йигит!

 Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:01, 23.07.2023. Ўқилди: 2532 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.