Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сўнгги турда огоҳлантиришларни ҳисоблаймизми?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U20) ОЧ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳар доимгидек, Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этаётган гуруҳда қизиқ ҳолат юзага келди ва биз яна мусообақа регламентига мурожаат қилишга мажбурмиз. Вьетнам ёшлар терма жамоаси гуруҳдан чиқиш имкониятида маҳрум бўлди ва энди Ўзбекистон, КХДР ва Иордания терма жамоаларидан иккитаси чорак финалга чиқади.

Таҳлил аввалида Иордания терма жамоаси сўнгги турда Вьетнамни мағлуб эта олади, деган фаразни олдимизга қўямиз (Иордания Вьетнамни юта олмаса, Ўзбекистон ва КХДР автомат равишда чорак финалга чиқади). Сўнгги турда юзага келиши мумкин бўлган вариантлар шу даражада кўп эканки, ҳайрон қоласиз.

Сўнгги турда юзага келиши мумкин бўлган вариантлар билан танишамиз:

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сўнгги турда КХДРни мағлуб этса, гуруҳда 7 очко билан 1-ўринни эгаллайди.
- Ўзбекистон терма жамоаси ютқазса, 4-очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллайди ва чорак финалга чиқа олмайди.

- Ўзбекистон ва КХДР жамоалари ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилса-чи? Регламентга мурожаат қилган ҳолда, мана шу ҳолатга батафсил тўхталамиз.

Ёшлар ўртасида Осиё чепионати (БАА) ўтказиш регламентининг II бўлим, 18-модда, b)-бандига кўра гуруҳ босқичида жамоалар бир хил очко тўплаган ҳолатда, уларнинг ўрни қуйидаги аниқланади:
А) Ўзаро ўйинларда кўп очко тўплаган жамоа;
В) Ўзаро ўйинларда тўплар нисбати;
С) Ўзаро ўйинларда кўп гол урган жамоа;
D) Гуруҳнинг барча ўйинларидаги тўплар нисбати;
Е) Гуруҳнинг барча ўйинларида кўп гол урган жамоа;
F) Агар бир хил кўрсаткичга эга бўлган жамоа майдонда бўлса, улар ўртасида пенальтилар серияси;
G) Жамоалар олган сариқ ва қизил карточкалар ҳисоби (сариқ карточка — 1 балл, қизилга айланган иккинчи сариқ карочка — 3 балл, қизил карточка — 3 балл, сариқ карточка ва ундан кейин тўғридан-тўғри берилган қизил карточка — 4 балл);
H) Қуръа.

Демак, қисқача қилиб айтганда, дастлаб ўзаро ўйинларга қаралади. Демак, 3-турдан кейин Ўзбекистон, КХДР ва Иордания терма жамоалари 5 очкодан жамғаришса, Вьетнам билан ўйин натижаси чиқариб ташланади ва ҳар учала жамоада 2 очкодан қолади. Учала жамоа бир-бири билан ўзаро дуранг ўйнаган ҳолатда, юқорида тамойилларнинг С) банди ишлайди, яъни ўзаро ўйинларда кўп урган жамоа. Сўнгги тур олдидан Иордания терма жамоаси ўзаро ўйинларда энг кўп гол урган — 3та. Ўзбекистон эса 2та урган, КХДР — 1та. Шунда, Ўзбекистон ва КХДР жамоалари ўртасидаги ўйинда қайд этиладиган ҳисоб катта аҳамиятга эга:

  • 0:0 ҳисоби қайд этилса, Иордания гуруҳда 1-ўринни эгаллайди, Ўзбекистон — иккинчи. КХДР чорак финалга чиқа олмайди.
  • 1:1 ҳисоби қайд этилса, Иордания ва Ўзбекистоннинг бу борадаги кўрсаткичи бир хил бўлади. Уларнинг ўринлари Вьетнам дарвозасига урилган голлар сонига қараб аниқланади. Агар Иордания Вьетнамга 4тадан кўп гол урса, улар гуруҳда 1-ўринни эгаллашади, 4тадан кам гол урса, Ўзбекистон гуруҳ ғолибига айланади. Агар Иордания Вьетнамга 4та гол урса, у ҳолда юқорида тамойилларнинг G) банди кучга киради ҳамда сариқ ва қизил карточкалар ҳисоб-китоб қилинади (2та ўйиндан кейин Иорданияда 4та сариқ карточка (4 балл), Ўзбекистонда эса 2та сариқ карточка бор). Ушбу дуранг натижа ҳам КХДРни гуруҳда қолдиради.
  • 2:2 ҳисоби қайд этилса, Ўзбекистон гуруҳда 1-ўринни эгаллайди. 2-ўрин масаласи эса КХДР ва Иордания ўртасида ҳал қилинади. Аввал ҳар иккала жамоанинг Вьетнам дарвозасига урган голларига, кейин эса огоҳлантиришларга қаралади (КХДРда ҳозирча 2та сариқ карточка).
  • 3:3 ва ундан йирик ҳисобдаги дуранг - Ўзбекистон ва КХДР гуруҳда 1 ва 2-ўринни эгаллайди ва Иордания чорак финалга чиқа олмайди.


Кўриб турганингиздек,  ҳар қандай дуранг натижа бизни чорак финалга олиб чиқади. 0:0 ва 1:1 ҳисобидаги дуранг натижалар КХДРни асло қониқтирмайди. Шунинг учун шимолий кореяликлар Ўзбекистонга қарши ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқишади. Шундай ҳолат бўлиши мумкинки, биз ўйинлардаги сариқ карточкаларни ҳам санаб ўтиришимизга тўғри келиши мумкин.

Олимхўжа БЎРОНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:50, 07.11.2012. Ўқилди: 6246 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик