Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • 2:5
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • 1:2
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • -:-
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 3 7
2 Флуминенсе 3 5
3 Мамелоди Сандаунс 3 4
4 Ульсан Хёндэ 3 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 2 4
2 Зальцбург 2 4
3 Ал-Ҳилол 2 2
4 Пачука 2 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго
3-тур Боруссия Д 1-0 Ульсан Хёндэ
3-тур Мамелоди Сандаунс 0-0 Флуминенсе
3-тур Интер 2-0 Ривер Плейт
3-тур Урава Редс 0-4 Монтеррей
3-тур Ювентус 2-5 Манчестер Сити
3-тур Видад 1-2 Ал-Айн

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

27/06 06:00 Ал-Ҳилол - Пачука
27/06 06:00 Зальцбург - Реал Мадрид

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Forbes'га кўра дунёнинг энг бой клублари (топ-10)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол борган сари миллионлар, балки миллиардлар айланадиган соҳа бўлиб бормоқда. Бундай айланма эса клубларни бойитади. Биринчи навбатда Европа клублари энг қийматли жамоалар қаторидан ўрин олди. Уларнинг олди ўнталигида эса АПЛ клублари устунликка эга. Қуйида Forbes агентлиги берган маълумотлар асосида бой клублар рўйхатини туздик.

10. "Арсенал" – 2.26 миллиард доллар

Шубҳасизки, "Арсенал" сўнгги йиллардаги энг тез ўсган жамоага айланди. Микель Артета секинлик билан дунёнинг энг қиммат таркибини шакллантириб олди. Аммо бу, эндигина бошланишидек туюлмоқда. Агарда шу йўсинда давом этилса, бир неча мавсумдан кейин "Арсенал" ушбу рўйхатдаги айрим клубларни қувиб ўтиши тайин.

9. "Тоттенхэм" – 2.8 миллиард доллар

"Шпорлар" рўйхатда ўзларининг энг ашаддий рақибларидан озгина баландда турибди. Forbes "Тоттенхэм" клубининг умумий қийматини 2.8 миллиард долларга баҳолади. Клуб совринсиз декадани бошдан кечирганига қарамай, даромадлар фақат ошиб борди. Сўнгги саккиз йилда "Тоттенхэм" беш бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Қолаверса, яқиндагина йирик стадион қурган жамоани камбағал деб бўлармиди...

8. "Челси" – 3.1 миллиард доллар

Тодд Боэли ва унинг компанияси "Челси"ни 5.2 миллиард долларга сотиб олганди. Бу билан у деярли 2 миллиард доллар зиёнга юрди. "Челси"нинг янги мавсумдаги даромадлари шубҳасиз камаяди. Негаки, клуб еврокубоклардан ташқарида қолди. Аммо тез орада, улар яна ўзи лойиқ бўлган ўринга қайтишади.

7. "ПСЖ" – 4.21 миллиард

Париж клуби дунёдаги энг тартибсиз тузилмалардан бири саналади. Раҳбарият тинимсиз катта пуллар сарфлагани билан, клуб ЕЧЛни ҳали ҳам юта олмади. Қолаверса, жамоанинг энг муҳим вакили бўлган Мбаппе кетиш арафасида турибди. Шундай ҳолатда ҳам Европанинг топ рўйхатларида "ПСЖ"нинг номини кўрмаслик, ғалати бўларди.

6. "Бавария" – 4.68 миллиард доллар

Кўп жиҳатдан "Бавария" идеал футбол клубига яқиндир. Улар камдан-кам трансферлар ойнасида катта пул сарфлайди. Шундай бўлса ҳам Мюнхен клуби ЕЧЛнинг доимий иштирокчиси ва ички лиганинг доимий чемпионидир.

5. "Манчестер Сити" – 4.99 миллиард доллар

АПЛда қарийб ўн йилдан бери доминантлик қилиб келаётган клуб, бу рўйхатда бўлиши ҳам керак. Яқиндагина клуб рекорд фойда кўрганини эълон қилганди. 815 миллион долларлик даромадни дунёнинг ҳеч бир клуби ҳали кўрмаган. Гвардиоланинг мукаммал таркиби энди яратилди ва улар ҳали-берин тўхташ ниятида эмас, албатта.

4. "Ливерпуль" – 5.29 миллиард доллар

Мерсисайдликлар раҳбарияти кўп йиллардан бери ўз молиявий сиёсатини тўғри йўлдан олиб бормоқда. Шу сабаб жамоага ҳар томондан пуллар оқиб келди. "Ливерпуль" уй стадиони бўлган "Энфилд"ни қайтадан таъмирламоқчи. Қолаверса, жамоада аллақачон йирик совринлар учун курашишга қодир таркиб шаклланди.

3. "Барселона" – 5.51 миллиард доллар

Клуб бир неча йилдан бери молиявий бўҳронлар таъсирида қолган. Шунга қарамай, каталон клуби дунёнинг энг қиммат учта клубидан бири бўлиб турибди. Ўтган мавсумда жамоа кичик бюджет билан яшашга мажбур бўлди. Шунга қарамай, "Барса" Испания чемпионлигини нишонлади. Forbes'га кўра, шундан кейин клуб қиймати 10 фоизга ортган.

2. "МЮ" – 6.07 миллиард

Сер Алекс Фергюсондан кейинги давр футбол нуқтайи назаридан олганда, осон кечмади. Бироқ, молиявий жиҳатдан, жамоа орқа фонда юксалаверди. "Манчестер Юнайтед" сўнгги бир йил ичида энг катта даромад кўрган клуб саналади. Жамоа ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга қимматлашган.

1. "Реал" – 6.07 миллиард доллар

Бошқа клубни кутмаган ҳам бўлсангиз керак. Доимо "Реал" билан келадиган айрим даражалар бор. Молиявий жиҳатдан ҳам бу нарса яққол сезилади. Клубнинг майдондаги муваффақиятлари, майдондан ташқарига ҳам таъсир этмай қолмайди.
Хусусан, мадридликлар бир неча йилдан бери ўз стадионини 1 миллиард евро эвазига қайтадан қурди ва бу жараён якунланиш арафасида турибди. Боз устига, фойдалар эвазига "Реал" дунёнинг энг яхши футболчиларини ўзида жамлаб турибди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 16:40, 25.07.2023. Ўқилди: 5859 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Манчестер Сити Фил Фоден 2
6 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
7 Ювентус Франциско Консейсао 2
8 Бенфика Леандро Баррейру 2
9 Атлетико Пабло Барриос 2
10 Монтеррей Герман Бертераме 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.