Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кимнинг лигаси кучли Месси ёки Роналдуники?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яқинда дунёдаги энг машҳур одам (обуначилар сони бўйича) қизиқарли баёнотлар берди. Криштиану Роналду шундай деди:

Италия чемпионати ўлик эди, лекин унинг келиши билан қайта тикланди;

у Европа футболига қайтмайди;

38 ёшида терма жамоада ўйнашни тугатмоқчи эмас;

Саудия Арабистони лигаси МЛС дан яхшироқ.

Охирги фикр алоҳида эътиборга лойиқдир. Кўриниб турибдики, “яхшироқ” “кучлироқ” дегани, чунки мусобақаларни ташкил этиш борасида Саудия Арабистони АҚШдан ҳеч қандай жиҳатдан устун эмас. Аммо ўйин даражаси бўйича - катта савол мавжуд. Қайси лига кучлироқ деган саволга аниқ жавоб йўқлигини сиз ҳам биласиз. Бироқ, таққослаб кўриш мумкин бўлган бир нечта кўрсаткичлар мавжуд.

Transfermarkt

Бу кўрсаткичлардан бири - футболчиларнинг нархи. Transfermarkt ҳисоб-китобларида хатолар бор. Саудия чемпионатидаги барча футболчиларнинг нархи 558,65 миллион евро, МЛСда эса 1,23 миллиард еврони ташкил этади. Америкаликларнинг етакчилиги жуда катта (икки мартадан кўп), лекин муҳим жиҳат бор. Уларда чемпионатда 16 та эмас, 29 та клуб ўйнайди.

Қизиғи, МЛСдаги энг қиммат таркиб Мессини қўлга киритган "Интер" ҳисобланади. Майами клуби 78,6 миллион еврога баҳоланган. Саудия Арабистонида қимматроқ таркибга эга икки жамоа бор: “Ал-Ҳилол” (140,6 миллион евро), “Ан-Наср” (128,58 миллион евро) ва бир оз арзонроқ (“Ал-Иттиҳод” – 77 миллион евро). Аммо, агар сиз лигаларни солиштирадиган бўлсангиз, унда сиз барча жамоаларни ҳисобга олишингиз керак ва Саудия Арабистонида 16 жамоадан 12 таси 25 миллион евродан кам баҳоланган бўлса, МЛСда энг паст кўрсаткич 29 миллион еврони ташкил қилади. Агар футболчининг ўртача нархига эътибор қаратсангиз, Саудия лигаси ўйинчиси 921 минг евро туради.

Лига рейтинги

Бундан ҳам баҳсли формат, лекин келинг, бир нечта версияларни кўриб чиқайлик. Январь ойида IFFHS (Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси) томонидан чемпионат рейтинги эълон қилинди. У ерда Саудия Арабистони 40-ўринда, АҚШ эса 43-ўринда. Бу ерда январь ойидан бошлаб вазият ўзгарганини ҳисобга олиш керак (ҳеч бўлмаганда кўчиб келган юлдузлар сони бўйича).

Умуман олганда, бу рейтинг бўйича кўплаб саволлар бор, унга кўра Бразилия чемпионати биринчи ўринда бўлса ва шундан кейингина Премьер-лига ва Ла Лига ўрин олган.

Twenty First Group таҳлилий компанияси томонидан ишлаб чиқилган Soccer Power Index рейтинги яна-да тушунарли. Бу ердаги энг яхши бешталикка Премьер-лига, Бундеслига, Ла Лига, А Серия ва Лига 1 киради (шу тартибда). Ушбу рейтингда МЛС аллақачон 16-ўринда, Саудия Арабистони чемпионати эса 58-ўринда.

Терма жамоанинг энг яхши футболчилари

Биз ўзимиз бошқа кўрсаткични кўриб чиқишга қарор қилдик. Бунинг учун ФИФА рейтинги бўйича энг кучли 15 та жамоа таркибини олдик ва иккала лигада нечта футболчи ўйнаётганини кўрдик. Гарчи бу ерда, албатта, хатолар бор масалан, Бензема энди терма жамоа футболчиси эмас, лекин Саудия чемпионатининг савияси аниқ кўтарилган.

Яна бир муаммо шундаки, агар сиз расмий равишда ёндашсангиз, у ҳолда ҳисоб 18:5 МЛС фойдасига. Лекин бу ерда аргентиналик Месси, испаниялик Алба, швейцариялик Шакири ва АҚШ термасидан яна 15 нафар футболчи тўп тепаётганини ҳисобга олиш керак. Саудия чемпионатида фақат хорватиялик Брозович, португалиялик Роналду ва Невеш, марокашлик Ҳамдаллаҳ ва Муҳаммадий бор. Агар кучли 10 та жамоа билан чеклансак, ҳисоб аллақачон Саудия Арабистони фойдасига 2:3 (Месси ва Алба Роналду, Невеш ва Брозовичга қарши).

Криштианунинг гапи тўғри ёки йўқми, аниқ жавоб йўқ. Гарчи бу баёнот ҳеч бўлмаганда баҳсли деб айтиш мумкин. Бироқ, унинг фойдасига яна бир далил бор. Клублар ўртасидаги сўнгги жаҳон чемпионатида Саудиянинг "Ал-Ҳилол" жамоаси финалга чиқди (улар "Реал Мадрид"га ютқазди - 3:5), МЛС клублари эса турнирнинг бу босқичига етиб келишмаган.

Киритилди: 19:33, 25.07.2023. Ўқилди: 3997 марта. Фикрлар: 27 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик