Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Реал", Саудия Арабистони ёки АПЛ жамоаларидан бири: Мбаппенинг кейинги манзили қаер бўлади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Килиан Мбаппенинг ўзига қолганида, ҳеч иккиланмасдан "Реал"га ўтишни танлаган бўларди. Аммо "ПСЖ"нинг ҳужумчини ҳозироқ сотиш талаби ва саудияликларнинг йирик таклифи, вазиятни бироз ўзгартирса керак. Бу ҳолатда биз Мбаппенинг трансферини яна бир йил кутишимизга тўғри келиши мумкин. Қуйида 24 ёшли ҳужумчи учун эҳтимолий манзилларни санаб ўтамиз.

1. "Реал Мадрид"

Мбаппе доимо "Реал"га ўтишни истаган. Ўтган ёзда у бу орзусига етишига бир баҳя қолган эди. Бироқ, катта пул таклифи, буни амалга ошмаслигига сабаб бўлди. "ПСЖ" ҳозир "Реал" ва Мбаппе ўртасида 2024 йил учун мўлжалланган битим бор деб ҳисобламоқда. Шу сабабли уни ҳозироқ сотиб юбормоқчи. Мбаппе бир мавсумга Арабистонга йўл олиши ҳам мумкин. Араблар ҳужумчига катта пул таклиф қилмоқда. Шундай экан, "ПСЖ" бу таклифни қабул қила олади.

2. Саудия Арабистони клубларидан бири

Жордан Хендерсонни Ўрта Шарққа кетишга кўндирган таклифни эсга олинг. Ҳафтасига 700 минг фунт катта маошдай кўриниши мумкиндир. Аммо Мбаппега берилаётган таклиф олдида у ҳеч нарса бўлмай қолади. "Ал-Ҳилол" Мбаппега бир йил учун 200 миллион евро тўлашга рози. Тижроий характердаги шартномалар билан бу қиймат 700 миллионга етиши мумкин. Мбаппе бунга бир вазиятда рози бўлиши мумкин. У ҳам бўлса – футболчига 2024 йилда кетишга рухсат берилиши керак.

3. "МЮ"

Агарда юқоридаги таклиф рад этилса, Англияда "Манчестер Юнайтед" уни сотиб олишга қодир жамоага айланади. Эрик тен Хагга ҳужумчи керак. Бироқ, Мбаппе ўта қиммат туради. Бир ҳолатдагина француз футболчиси манкунианликлар сафига келиши мумкин. У ҳам бўлса, "МЮ"ни қатарлик бойларга сотилиши билан боғлиқ. Акс ҳолда, "қизил иблислар"да бу харидни амалга ошириш учун етарлича пул бўлмайди.

4. "Ливерпуль"

Аслини олганда, "Ливерпуль" Мбаппега "Монако"даги даврларида қизиқишни бошлаган. Аввалроқ, ҳатто, мерсисайдликларнинг  Мбаппе учун 173 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Аммо бунга ишониш қийин. Негаки, Клопп жамоасининг бунга қурби етмайди. Салоҳнинг маоши оғирлик қилиб турган бир пайтда, уникидан икки баробар кўп пул оладиган футболчини жамоага келтириш, шунчаки, аҳмоқлик бўларди. Маош масаласи клублар учун трансферга тўланадиган пулдан ҳам муаммолироқ саналади.

5. "Арсенал"

"Арсенал" бу трансферлар ойнасида кўрсатиб қўйдики, катта пулни бир футболчи учун сарфлашдан қўрқмайди. Хабарларда Мбаппенинг АПЛдаги энг маъқул кўрадиган манзили "Арсенал" бўлиши айтилади. Негаки, ҳужумчига Микель Артета қурган жамоа ёқади. У  "Арсенал"га Тьерри Анри давридан кейин, илк бор яна чемпионликни тақдим этиши мумкин. Бироқ, бу гапларнинг барчаси ҳомаҳаёл эканини Артета ўтган ҳафтадаги жавобида тасдиқлади. У Мбаппе ҳақида шундай дейди: "Бошқа жамоаларнинг футболчилари ҳақида гапирмаслигимни биласизлар".

6. "Челси"

Почеттинога ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва дарвозабон керак бўлиб турган бир пайтда Мбаппе ҳақида гапириш кулгилидек туюлади. Аммо клуб эгаси бўлган Тодд Боэли буни қилишга қурби етади. Америкалик бизнесмен 600 миллионни, асосан кераксиз футболчилар олиш учун сарфлаганда, 200 миллионни дунёнинг энг яхши ҳужумчиси учун сарфлай олмайди деб ўйлайсизми? Агар шундай бўлса, янгишасиз. Боэли ҳохласа, буни қилади. Бироқ, буни Мбаппе ҳохлармикин? Мана шу катта сўроқ...

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 11:43, 26.07.2023. Ўқилди: 2189 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик