Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дунёнинг энг яхши бешта жамоасининг бутун бошли таркиби Мбаппе учун араблар берадиган пулдан арзонроқ туради. Ишонмайсизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Саудия Арабистони бир мавсум учун Килиан Мбаппега 1 миллиард евро сарфлашга тайёр. Бу эса ҳужумчи, дунёнинг энг машҳур жамоаларининг таркиби қийматидан қимматроқ дегани. Бу қандай бўлади? Про-лиганинг амалдаги чемпионлари бўлган "Ал-Ҳилол" Мбаппени 300 миллион еврога сотиб олади. Кейин эса, унга бир мавсум учун 700 миллион евро тўлайди. Шунингдек, улар ҳужумчини кейинги ёзда текинга қўйиб юборади. Ана шу тарзда 1 йилда 1 миллиард бир футболчи учун сарфланади ва бу айрим клублар таркибидан қимматроқ қийматдир. Қуйида уларни билиб оласиз.

"Реал" – 980 миллион евро

"Қироллик клуби" таркибининг қимматлиги бўйича дунёда "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "ПСЖ"дан кейинги, учинчи ўринда туради. Ла-лига гиганти сафида Винисиус, Беллингем, Родриго, Тчуамени каби қиймати баланд футболчилар бор. Агарда уларнинг ёнига Мбаппе қўшиладиган бўлса, қимматлик даражаси янада ошади.

"Бавария" – 934 миллион евро

Бундеслиганинг доимий чемпионлари бўлган "Бавария", таркибини секинлик билан янгилай борди. Айни дамда "эски фирқа" вакилларидан фақатгина Томас Мюллер ва Мануэль Нойер бор холос. Аммо уларнинг нархи қиммат эмас. Бироқ, таркибнинг ёш вакиллари бўлган Жамал Мусиала, Альфонсо Девис ва Маттейс де Лигт каби номлар ҳақида бундай дейиш мушкул.

"Барселона" – 870 миллион евро

"Барселона"нинг яқин мавсумлардаги молиявий қийинчиликлари ҳақида кўп гапирилди. Таркибни бойитиш учун янги харидлар қилиш керак. Аммо бу харидларни рўйхатдан ўтказиш муаммога айланиши мумкин. Раҳбариятнинг прогрессив сиёсати сабабли катта иш ҳақи оладиган Лионель Месси, Серхио Бускетс ва Жорди Алба каби номлар билан хайрлашилди. Ҳозир ёшларга суянилмоқда. Хави жамоасининг умумий таркиб қиймати эса ҳали миллиард еврога етмади.

"Ливерпуль" – 846 миллион евро

Клуб раҳбарияти Клопп келганидан бери трансферлар учун жами 666 миллион евро сарфлади. Яқин кунларда Ромео Лавия учун яна 45 миллиондан воз кечилиши кутилмоқда. Ҳозирги таркиб аввалгисига қараганда анча қимматлашган. Нархнинг бундай ошиши, Александер-Арнольд, Эндрю Робертсон, Харви Эллиот ва Кюртис Жонсларнинг қимматлашгани билан изоҳланади.

"МЮ" – 845 миллион евро

Фақатгина "ПСЖ", 1 миллиард евролик ўлчов билан, охирги даврда таркибни қайта қуриш учун "Манчестер Юнайтед"дан кўпроқ пул сарфлади. Ҳа, клубнинг ўта беқарор ўйинлари таркиб қийматига таъсир қилади. Масалан, йирик пулга харид қилинган Антони, Жейдон Санчо ва Харри Магуайр ҳали ҳам танқид қилинади. Аммо жамоада, академиядан чиққан Рэшфорд ва Гарначо каби қийматли вакиллар ҳам мавжуд.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 07:01, 27.07.2023. Ўқилди: 11246 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик