Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3941 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Барча ЖЧни кўзламоқда

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U20) ОЧ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Кеча Рас ал-Хайма шаҳрида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалчи-жамоалари бош мураббийлари иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди. Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари бош мураббийларининг ўйиндан олдинги фикрлари билан танишдингиз. Бошқа жамоалар мураббийларининг фикрлари билан таништириб ўтамиз.

ЭРОН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ. 18:00.

Ли Кван Чжонг (Жанубий Корея ёшлар терма жамоаси бош мураббийи):
— Эрон ушбу мусобақа ғолиблигига даъвогар жамоалардан бири. Улар ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилишади. Ўз навбатида, бизнинг фалсафамиз ҳам шундай. Биз ҳам ўз омадимизни ҳужумдан излаймиз. Шунинг учун эртага мухлислар яхши ўйин гувоҳига айланишади. Бу жамоа ҳам бизнинг олимпия терма жамоамиз каби ривожланиб боради. Бунинг учун эса биз эртага ғолиб чиқиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини йўлга киритишимиз лозим. Шунда жамоа кўплаб халқаро ўйинларга эга бўлади. Ўсмирларларимиз (U16) қитъа чемпионатининг чорак финалида ютқазиб қўйиб, жаҳон чемпионатига чиқа олмагани аламли бўлди. Биз бундай хатони такрорламоқчи эмасмиз.

Акбар Арги (Эрон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи):
— Очиғини айтаман, бизнинг мусобақадаги юришимиз эртага бошланади. Гуруҳ босқичидаги рақибларимизнинг кучини инобатга олган ҳолда, гуруҳдан чиқишимизга ишончим комил эди. Чорак финалга чиққан барча 8 жамоа мусобақада ғолиб чиқишга қодир. Корея Осиёда жарангдор номлардан  бири. Улар ушбу ёш тоифасидаги мусобақада 11 марта ғолиб чиқиб, ўзига хос рекорд ўрнатишган. Шунинг учун биз уларни ҳурмат қиламиз. Мен ўз кучимизга ва футболчиларимга ишонаман. Бу жуда кучли ўйин бўлади. Ҳар иккала жамоа ғалаба учун бор имкониятларини ишга солади. Шунинг учун мухлислар Осиёнинг икки кучли жамоаси ўртасидаги баҳсдан лаззат олишлари мумкин.

ИОРДАНИЯ - АВСТРАЛИЯ. 20:00

Жамол Абу Обид (Иордания ёшлар терма жамоаси бош мураббийи):
— Чорак финал жуфтликларига назар ташласак, уларда ҳеч бир жамоа фаворит эмас ва жамоаларнинг имкониятлари тенг. Австралия Осиёнинг муҳим футбол мамлакатларидан бири. Улар кучли. Умид қиламанки, эртага биз уларнинг жисмоний имкониятларини чеклаш учун яхши ишни амалга оширамиз. Бу ернинг  иқлими Иорданияникига ўхшаш. Сўнгги ўйиндан кейин футболчилар дам олишга улгуришмагани ягона муаммо бўлиши мумкин. Лекин бундай муаммо Австралияда ҳам бор.

По Окон (Австралиля ёшлар терма жамоаси бош мураббийи):
— "D" гуруҳини ғолиб сифатида якунлаганимиз яхши бўлди. Боиси, чорак финал ўйинини бироз кечроқ, соат 19:00да ўтказиш имкониятига эга бўлдик. Боиси, футболчиларим иссиқ шароитда ўйнашга ўрганишмаган. Лекин эртага қандай натижа қайд этилмасин, бу баҳона бўлмайди. Чорак финалга чиққан 8 жамоанинг ҳар бири етарлича кучли. Биз Иорданиянинг ўйинларини кўриб чиқдик, улар кучли жамоа. Уларнинг иштиёқ билан тўп суриб, Вьетнам дарвозасига бешта гол урган ўйинини кўриб чиқдик. Ярим финалга чиқишни истасак, гуруҳ босқичида кўрсатган ўйинимиздан ҳам яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим.

ИРОҚ - ЯПОНИЯ. 22:00

Ҳаким Шокир (Ироқ ёшлар терма жамоаси бош мураббийи):
— Ушбу ўйинда ғалаба қозонган жамоа мусобақа ғолиблигини ҳам кўлга киритади, деб ўйлайман. Япония маҳорат жиҳатидан кучли ҳисобланади, шунинг учун унга қарши тўп сурадиган ҳар қандай жамоа яхши мотивацияга эга бўлади. Мусобақада олдимизга 3та вазифа қўйганмиз. Биринчидан, биз бу мусобақада тажриба тўплаяпмиз. Иккинчидан, жаҳон чемпионатига чиқишни истаймиз. Учинчидан, кейинчалик олимпия терма жамоасига айланадиган ушбу жамоанинг имкониятларини синовдан ўтказяпмиз.

Ясуши Йошида (Япония ёшлар терма жамоаси бош мураббийи):
— Япония ёшлар терма жамоаси 2008 ва 2010 йилга мусобақанинг чорак финалида ўта олишмаганди. Осиёда футбол ривожланиб бормоқда ва бундан кейин ҳам бу ишни аамлга ошириш қийин бўлади. Шунинг учун биз ўз стандартларимизни кўтаришимиз керак. Гуруҳ босқичида атиги битта гол урдик. Боиси биз қийин гуруҳда эдик. Лекин чорак финалда барчаси ўзгаришига ишонаман ва эртага шогирдларим голлар уришади. Ироқ футболчилари жисмоний жиҳатдан бақувват, улар ҳимояда яхши ҳаракат қилишади. Шунинг учун биз аввало ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз лозим.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 11:10, 11.11.2012. Ўқилди: 4999 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.