Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Севилья 21 24
15 Хетафе 22 23
16 Валенсия 22 23
17 Райо Вальекано 22 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қариб қуйилмаган бразилиялик

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 Аилтон Гонсалвес да Силва 1973 йил 19 июлда Мозейро Параиба ҳудудида туғилган, — бразилиялик футболчи ва ҳужумчи.

У 2004 йилда Бундеслиганинг энг яхши тўпурари ва Германияда йилнинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлган биринчи хорижлик бўлган.“Вердер” клубидаги ўйинлари билан танилган.

Аилтон Бундеслигада 100дан ортиқ гол урган тўртинчи хорижлик футболчидир. Ундан олдинроқ, 100дан ортиқ гол урган футболчилар Жованни Элбер (133), Клаудио Пизарро (142), Стефан Чапуиса (106)  бўлган.

2008 йилда у Австриянинг “Альтах” жамоасида ўйнаган, август ойи охирида у клубдан кетган.

2009 йил 12 мартда Аилтон ўша пайтда Бразилиянинг иккинчи муҳим лигасида (Б серия) ўйнаган “Кампиненсе” клуби билан шартнома имзолади. “Кампиненсе” С Серияга тушиб кетганидан сўнг форвард жамоада узоқ қолмади ва 1 ўйинда 1 гол ургач, 2009 йилнинг ёзида Хитой Суперлигасида ўйнайдиган Хитойнинг "Чонгқинг Лифан" клуби билан шартнома имзолади.

Бироқ, бу ерда ҳам футболчи ўз ўрнини топа олмади ва бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмасдан, Аилтон Германияга қайтди. 2009 йил 2 декабрда Германиянинг олтинчи дивизиони “Уэрдинген 05” клуби 36 ёшли бразилиялик билан 2011 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади.

2010 йилнинг ёзида у Бременнинг тўртинчи дивизион клуби “Обернеуланд” билан шартнома имзолади. 2011 йил 4 февралда клуб билан шартнома бекор қилинди. 2011 йилнинг баҳорида у “Рио Бранко” клубига ўтди.

Аилтон ҳеч қачон Бразилия терма жамоасида ўйнамаган. “Вердер”даги ўйинлари пайтида Қатар вакиллари футболчига ушбу мамлакат терма жамоасида ўйнаши учун бир неча миллион доллар таклиф қилишган.

Германия Бундеслигаси тарихидаги энг ёрқин ҳужумчилардан бири, “Вердер”да Германия чемпиони, Украинада Донетскнинг “Металлург” жамоасида ўйнашга муваффақ бўлган ва УЭФА кубогида “Шальке” сафида “Шахтёр” дарвозасига гол урган бразилиялик Айлтон деярли 50 ёшида футбол майдонида яна мўжиза яратди, деб хабар бермоқда Bild.

Фаолияти давомида содиқлиги билан ажралиб турмаган машҳур ҳужумчининг вазни ҳозир 100 кг (бўйи 178 см), аммо бу унинг яна гол уришига тўсқинлик қилмаяпти. 49 ёшли бразилиялик Германиядаги ҳаваскорлар лигаларидан бирида “Бассем” жамоаси таркибида тўлиқ ўйин ўтказди ва энг принципиал рақиби “Твистринген” билан бўлган баҳсда (2:2) аниқ зарба билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Мингга яқин мухлислар афсонанинг майдонга қайтишига гувоҳ бўлишди, гарчи одатда бир неча ўнлаб одамлар Бассемнинг уй учрашувларига боришарди.

Боз устига, Аилтон ўша ўйинда шерикларининг пасидан сўнг гол уриб уни жамоадошлари билан бирга Криштиану Роналду услубида нишонлашди.

“Вердер” мухлисларининг севимли футболчиси Бундеслигадан ташқари, Бразилия, Мексика, Сербия, Украина, Туркия, Швейцария, Австрия ва Хитой чемпионатларида ҳам ўйнаб, фаолиятини 2012 йилда якунлаган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:05, 31.07.2023. Ўқилди: 3743 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.