Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 20.06.2025 03:00
      • Сиэтл Саундерс
      • 1:3
      • Атлетико
      • 20.06.2025 06:00
      • ПСЖ
      • 0:1
      • Ботафого
      • 20.06.2025 21:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Окленд Сити
      • 20.06.2025 23:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Челси
      • 21.06.2025 03:00
      • Лос-Анжелес
      • -:-
      • Эсперанс
      • 21.06.2025 06:00
      • Бавария
      • -:-
      • Бока Хуниорс
  • Суперлига
      • 20.06.2025 20:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Бухоро
      • 20.06.2025 20:00
      • Машъал
      • 1:3
      • Насаф
      • 21.06.2025 20:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • ОКМК
      • 22.06.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.06.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сурхон
      • 22.06.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 31
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Нефтчи 12 23
5 Навбаҳор 12 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 13 15
9 Хоразм 13 14
10 Андижон 13 14
11 Сурхон 12 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 13 13
14 Қўқон-1912 12 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 13-тур

13-тур Сўғдиёна 1-0 Хоразм
13-тур Андижон 1-1 Қизилқум
13-тур Нефтчи 1-0 Бухоро
13-тур Машъал 1-3 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

21/06 20:00 Навбаҳор - ОКМК
22/06 20:00 Пахтакор - Қўқон-1912
22/06 20:00 Шўртан - Сурхон
22/06 20:00 Динамо - Бунёдкор

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мане ўзи хоҳламаган йўлдан боришга мажбур бўлди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Садио Мане қийин йилни ўтказди. У Европа футболининг ёрқин юлдузлари эргашаётган Саудия Арабистонига йўл олди. "Манега нима бўлди?" дея номланувчи иборалар Google'да энг машҳур қидирувлардан бирига айланмоқда.

Унинг карьерасида қандай воқеалар бўлганини эслаймиз

"Ливерпуль" билан Чемпионлар лигаси финалида мағлуб бўлди ва Премьер-лигада иккинчи ўринни эгаллади. Мане 2021/22 йилги мавсумни "Ливерпул"нинг асосий ўйинчиларидан бири сифатида ўтказди - у деярли 4 минг дақиқани майдонда ўтказди ва клуб билан биргаликда тўртта соврин учун курашди. Шунингдек, у 23 та гол урди – “Ман Сити” (икки марта), “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” ҳам айнан Садио сабабли АПЛда анча қийналган, Чемпионлар лигасида сенегаллик “Вильярреал” билан кечган ярим финалнинг ҳар икки баҳсида ҳам гол урди. Якунда "Ливерпуль" Англия кубоги ва лига кубогини қўлга киритди, лекин Премьер-лигада иккинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигаси финалида "Реал"га ютқазди.

"Бавария"да энг кўп маош олувчи футболчига айланди

2021/22 йилги мавсум охирида Мане ўзига янги қийинчиликлар кераклигини ҳис қилди ва "Бавария"га ўтди. "Ливерпуль" футболчи учун 32 миллион евро олган, мюнхенликлар эса футболчи билан 3 йиллик шартнома имзолаган ва Садиони йилига 20 миллион евро маошга рози қилган - бу мерсисайдликлар клубидагидан деярли икки баробар кўп суммани англатади. Шу тариқа Мане "Бавария"да энг кўп маош олувчи футболчига айланди.

"Олтин тўп-2022" учун овоз бериш жараёнида 2-ўринни эгаллади

Октябрь ойида "Олтин тўп" топширилди - бу ерда Мане иккинчи ўринни эгаллади. Ғалаба қозониш имконияти йўқ эди - Карим Бензема сенегалликдан 356 очкога ажралиб чиқди. Шунга қарамай, Садио "Олтин тўп"нинг кучли учлигига кирган иккинчи африкалик бўлди - биринчиси 1995 йилда энг нуфузли шахсий мукофотни қўлга киритган Жорж Веа эди.

Жароҳат олди ва ЖЧ-2022ни ўтказиб юборди

Кейин муаммолар бошланди - ноябрь ойи бошида, ЖЧ-2022 бошланишига икки ҳафта қолганда Мане "Вердер" билан ўйинда жароҳат олди. Аввалига улар Садионинг турнир учун тикланишига улгуриши ҳақида ёзишган, аммо зарар кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди. Февраль ойининг охирига келибгина у жароҳатдан бутунлай тузалиб кетди.

Саненинг юзига мушт туширди

Жароҳатдан тузалгач, Мане ўз формасига қайтишга қийналди - қайтганидан бери олти ўйинда самарали ҳаракат қайд эта олмади. "Бавария" президенти Герберт Хайнер Мане футбол ўйнашни унутмаганига ҳаммани ишонтирди, аммо футболчининг ўзи ғазабланган эди. Садио ва "Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ўртасидаги можаролар ҳақидаги миш-мишлар доимий равишда ОАВга кириб борди ва "Сити" билан чорак финалнинг биринчи учрашувидан сўнг Мане Саненинг юзига зарба берди - у Леройнинг лабини жароҳатлади. Мане бутун жамоадан кечирим сўрашга мажбур бўлди, "Хоффенхайм" билан ўйиндан четлаштирилди ва 500 минг евро жаримага тортилди - шундан сўнг можаро барҳам топди. Аммо кийиниш хонасидаги муҳитни қайтариб бўлмади - буни тушунган "Бавария" раҳбарияти сенегалликнинг трансфери устида иш бошлади.

"Бавария"да йўқотилган мавсум

Сане билан бўлган воқеа аниқ Манега фойда келтирмади - мавсум охиригача у битта гол урди ва битта голли узатма берди. 2022/23 йилги мавсумнинг 38 та ўйинида Садио 12+6 кўрсаткичини қайд этди, бу Премьер-лигадаги олдинги мавсумга нисбатан кучли регрессия, ҳатто жароҳатлар туфайли ўтказиб юборилган ўйинларни ҳам ҳисобга олган ҳолда.

Сане билан бўлган воқеа "Бавария"ни қўрқитди. ОАВда Манега Европа клубларидан қизиқиш ҳақида деярли ҳеч қандай хабар йўқ эди. Аммо Саудия Арабистонида миш-мишлар тарқалиб кетди. Сенегалликни "Ал-Иттифоқ", "Ал-Аҳли" ва "Ан-Наср" ўз таркибида кўришни хоҳлаган. Мане якунда Криштиану Роналду жамоасига ўтди - "Ан-Наср"да унга 40 миллион евродан кўпроқ маош берилади, "Бавария" эса трансфер учун 30 миллион евро олади.

Садионинг Европадаги фаолияти якунлангандек. Маненинг ўзи ҳам бундан хафа

"Бавария"ни тарк этиш мени хафа қилди. Мен бошқа якунни хоҳлайман. Бу мавсумда жамоага ёрдам бера олишимни биламан. Мен буни ҳаммага исботламоқчи эдим. Шунга қарамай, клубга ва мухлисларга омад тилайман. келажак учун қадам бўлди", - деди Мане Sky журналисти Флориан Плеттенбергга берган интервьюсида.

Сенегаллик тиббий кўрикнинг биринчи қисмидан ўтиш учун Дубайга етиб борган.

Буёғичи?

Киритилди: 15:01, 01.08.2023. Ўқилди: 2281 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 6
4 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
6 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
7 Бунёдкор Луис Качорри 5
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
10 Нефтчи Зоран Марушич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.