Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 13.10.2026 00:00
      • Ковентри Сити
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 13.10.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:3
      • Севилья
  • Элит ОЧЛ
      • 13.10.2026 12:45
      • Ньюкасл Жетс
      • 1:3
      • Гамба Осака
      • 13.10.2026 15:00
      • Шангхай Порт
      • 1:1
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 13.10.2026 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 13.10.2026 15:00
      • Кёто Санга
      • 1:0
      • Ратчабури
      • 13.10.2026 17:15
      • Конган Ханой
      • 0:1
      • Кашима Антлерс
      • 13.10.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 0:1
      • Бейжинг Гуоан
      • 13.10.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 0:2
      • Ал-Ҳилол
      • 13.10.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 13.10.2026 21:45
      • Сабаҳ
      • 2:0
      • Славия
      • 13.10.2026 21:45
      • Ланс
      • 0:2
      • Спортинг
      • 13.10.2026 23:59
      • Галатасарой
      • 1:4
      • Барселона
      • 13.10.2026 23:59
      • Атлетико
      • 2:0
      • Ман. Юнайтед
      • 13.10.2026 23:59
      • Арсенал
      • 3:0
      • Лилль
      • 13.10.2026 23:59
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Наполи
      • 13.10.2026 23:59
      • Интер
      • 3:4
      • Брюгге
      • 13.10.2026 23:59
      • РБ Лейпциг
      • 1:0
      • ПСВ
      • 13.10.2026 23:59
      • Викинг
      • 3:3
      • Бавария

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 2 6
2 Истиқлол 2 6
3 Ал-Ҳилол 2 6
4 Ал-Аҳли (СА) 2 4
5 Ал-Қодисия 2 4
6 Шабаб ал-Аҳли 1 3
7 Нефтчи 2 3
8 Ан-Наср (СА) 2 3
9 Пахтакор 2 2
10 Аш-Шамол 2 2
11 Ал-Иттиҳод 1 1
12 Трактор 2 1
13 Ал-Ғарафа 2 0
14 Ал-Васл 2 0
15 Ал-Қува ал-Жавия 2 0
16 Ас-Садд 2 0

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Кашима Антлерс 2 6
2 Гамба Осака 2 6
3 Бейжинг Гуоан 2 6
4 Шангхай Порт 2 4
5 Жоҳор Дорул Таъзим 2 4
6 Тэжон Хана Ситизен 2 4
7 Виссел Кобе 1 3
8 Чонбук Моторс 1 3
9 Кёто Санга 2 3
10 Бурирам Юнайтед 2 1
11 Кашива Рейсол 1 0
12 Порт 1 0
13 Ратчабури 2 0
14 Конган Ханой 2 0
15 Поханг Стилерс 2 0
16 Ньюкасл Жетс 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
2-тур Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
2-тур Трактор 0-0 Аш-Шамол
2-тур Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
2-тур Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
2-тур Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
2-тур Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
2-тур Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
2-тур Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
2-тур Кёто Санга 1-0 Ратчабури
2-тур Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
2-тур Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
2-тур Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2433 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2704 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      08:00 Велоспорт. Пролог. Мужчины и женщины.
      10:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      13:35 LIVE Велоспорт. Первый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      17:20 LIVE Велоспорт. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Джиро дель Венето. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:45 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Первый этап. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира. Финал.
      00:30 Яхтинг. Дух парусного спорта.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 24 часа Ле-Мана. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Усмон Тошев: «Шартномани охиригача бажараман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

Кейинги пайтларда сайтимизга “Насаф” футбол жамоаси бош мураббийи билан суҳбат уюштиришмизни сўраб, мурожаат қилаётган мухлисларнинг сони кундан-кунга кўпайиб кетмоқда. Ўз ўрнида бу ҳақда Усмон Тошевга сайтимиз орқали мурожаат қилдик. У киши бунга розилик билдирди.  Қуйида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.

— Бу йилги чемпионатимизда 2 тур қолди, 17 ноябрь куни “Насаф” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилса, 21 ноябрь куни “Динамо”ни қабул қилади. Ушбу учрашувларга жамоамиз тайёрми?
— Жамоамиз ушбу ўйинларга ҳар доимгидек профессионалларча тайёргарлик кўрди ва тайёргарликни шу кунларда ҳам давом эттираяпмиз.

— “Насаф” бу йил яна Ўзбекистон кубоги финалига яқин турибди. Клуб раҳбарияти томонидан жамоа олдига ушбу мусобақа бўйича аниқ вазифа қўйилганми?
— Бизнинг олдимизга клуб раҳбарияти томонидан  Ўзбекистон Кубоги финалига етиб бориш вазифаси қўйилган.

— “Насаф” жамоаси бу йилги чемпионатда ўтган йилгига нисбатан турнир жадвалида пастки ўринни эгаллаши кўриниб қолди. Бу ҳолат сизни мураббий сифатида қониқтирадими?
— Албатта қониқтирмайди, қолаверса чемпионатимиз ҳали ниҳоясига етгани йўқ. Мен бошқараётган жамоа олдига қўйилган вазифани уддалаш учун кураш охирги тургача давом этади.

— Сиз “Насаф” жамоасига бош мураббий бўлгач, янгича ўйин тактикаси олиб киришга уриндингиз. Сизнингча, бу ўзини қанчалик оқлади?
— Мени жамоа ўйинини тузилиш ва мазмун жиҳатидан  ташкил қилиш бўйича ўз қарашларим мавжуд. Дарвоқе, тақдир тақозоси билан мен бошқа мураббий томонидан мавсумга ҳозирлик кўрган  жамоани қабул қилиб олдим. Жамоа ўйинини тубдан ўзгартириб, бошқа  услубига ўзгартириш  осон иш эмас. Шунга қарамай, жамоанинг ва ўйинчиларнинг ўйинини  профессионал ва руҳий жиҳатдан такомиллаштиришга ҳаракат қилдим. 

— Таркиб бўйича “Насаф” бу йилги чемпионатда бошқа жамоаларга нисбатан анча кучлироқ эди, аммо бу самара бермади, сизнингча, бу таркиб билан чемпионликни қўлга киритиш мумкинмиди?
— Фикрингизга қўшилган ҳолда, шуни айтаманки, менимча, ушбу саволингизга юқорида жавоб бериб ўтдим, жамоа ўз олдига қўйилган вазифани бажариш учун охиригача кураш олиб боради.

— Мана мавсум охирлаб қолди, табиийки, бу вақтда келаси мавсумга жамоада режалар тузила бошланади. Ҳозирги пайтда жамоамизда фаолият олиб бораётган легионерларнинг шартномалари муддати ўз ниҳоясига етмоқда, улар билан шартнома муддати узайтириладими? Ёки уларга жавоб бериладими?
— Ҳозирги пайтда ушбу ўйинчиларнинг ҳар бири билан “Насаф”да қолиши ёки қолмаслиги тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда. Ҳали бу ҳақда олдиндан бирон бир аниқ гапни айтишдан ожизман.

— Кейинги пайтда жамоани Мурод Зухуров, Фозил Мусаев, Илхом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Шоҳрух Гадоев каби ўйинчилар тарк этиши туғрисида гап-сўзлар бўлмоқда, шунга аниқлик кирита оласизми?
— Бу ҳозирча миш-мишдан бошқа нарса эмас, аниғини айтсам, уларнинг шартномаларининг муддати 2012 йил 31 декабригача давом этади.

— “Насаф” жамоасидан мухлисларнинг бу йилги чемпионатда умидлари катта эди, аммо буни жамоа қўлдан чиқарди. Сизнингча бунга асосий сабаблар нима? Сизга бу мақсадни амалга оширишда ҳалақит берган омиллар борми?
— Ушбу саволингизга қуйидагича жавоб бераман, бир ибора бор: “ишингни вақтида қил, ҳордиғингга вақт қолсин” деган. Шундай экан ҳаёт сўқмоқларида баъзан ҳамфикрларинг ҳам, баъзан сенга қарши одамлар ҳам топилади.  Шахсан ўзим билан жуда яхши муносабатда бўлган мухлислар ҳам жуда кўп. Футболни яхши кўрадиган инсонларга ҳурматим баланд. Улар доимо “Насаф” жамоасини  сидқидилдан қўллаб-қувватлашади.

— Ҳозирги кунда “Насаф” жамоаси мухлислари сизга нисбатан жуда салбий муносабатдалар, айтингчи, сизнингча бу тўғрими? Ёки адолатсизликми?
—  Шахсан мухлисларнинг талабини тўғри қабул қиламан, футболда мухлисларнинг жамоадан ва мураббийдан талаб қиладиган нарсаси — ўзларининг севимли жамоасини доимо юқори ўринларда кўргиси келади. Аммо, бу — футбол. Баъзан бунга эришасан, баъзан эса буни уддалаб бўлмай қолади. “Насаф”дан мухлисларнинг шундай юқори ўринларни талаб қилиши, бу жамоанинг салоҳияти юқорилигидан дарак беради.

— Бундан буён мухлисларни бир савол қизиқтиради. Бизга бу ҳақда уларнинг кўплаб мурожаатидан ҳам билса бўлади. Сиз “Насаф”дан кетиш ёки ишни давом эттириш тўғрисида аниқ бир қарорга келдингизми?
— Мен профессионал мураббийман, шунинг учун футбол оламида ҳукм сурадиган қонун ва қоидаларга бўйсунаман. Шундай экан, мен ва клуб раҳбарияти ўртасида тузилган шартномани охиригача бажараман.  

— Суҳбатингиз учун раҳмат, сизнинг кейинги фаолиятингизга улкан зафарлар тилаймиз.

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди.

P.S.: Ушбу суҳбатни тайёр бўлганига бугун икки кун бўлди, сайтга қўйишдан олдин жуда иккиландим, бунга асосий сабаб, Усмон Кудратовичнинг саволларимизга берган жавоблари эди. Бирон бир саволимизга етарли жавоб олишни имкони бўлмади. Мени таажжубга солган жавобларидан бири, қуйидаги саволга: “Насаф” бу йил яна Ўзбекистон кубоги финалига яқин турибди. Клуб раҳбарияти томонидан жамоа олдига ушбу мусобақа бўйича аниқ вазифа қўйилганми? Жавоб: — "Бизнинг олдимизга клуб раҳбарияти томонидан  Ўзбекистон Кубоги финалига етиб бориш вазифаси қўйилган", - дедилар. Ҳайрон қолдим, Усмон Тошев матбуот анжуманларида жуда кўп марта "Насаф" чемпионлик учун курашади", "Ўзбекистон Кубогини қўлга олиш учун курашади" - деб таъкидлаганларини гувоҳи бўлганмиз, энди режа ўзгариб қолганми? Ўзингиз ўйланг, қайси клуб раҳбари: "финалга етиб борсак бўлди, у ёғи керак эмас" — дейиши мумкин.

Чемпионат тугашига икки тур қолди холос, энди ким чемпион бўлиши-ю, ким кумушни олади, аниқ-равшан бўлиб қолди, лекин "Насаф" олдига қўйилган вазифани бажариш учун охиригача кураш олиб боради... қанақа вазифа бўлди экан бу?..

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:45, 14.11.2012. Ўқилди: 4415 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пау Кубарси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида FIFAнинг энг яхши ёш футболчиси совринини қўлга киритиб, бу мукофотни олган биринчи ҳимоячи бўлди.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик