Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марат Бикмаев: «Ўз ўйинимизни кўрсатсак, ғалаба қозонамиз»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон терма жамоаси Эрон билан бўладиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўрди. Хорижда ўйнаётган легионерларимизнинг кўпчилиги ҳам терма жамоа ихтиёрига етиб келишган.

Уларнинг қандай кайфиятда келганлиги ҳам муҳим. Мисол учун Қозоғистонда «Актобе» бу йил мавсумни фахрли 3-ўринда якунлади. Бунга Тимур Кападзе, Александр Гейнрих, Марат Бикмаев каби ҳамюртларимизнинг ҳиссалари катта бўлди. Энди эса улар терма жамоа билан бирга Эронни ютиш учун астойдил шуғулланишяпти. Куни-кеча Бикмаев билан боғланиб ўз клубидаги муваффақиятлари ҳамда Эронга қарши тайёргарлик хусусида суҳбатлашдик.

— «Актобе» билан 3-ўрин соҳибига айландингиз. Айтингчи, мавсум жамоангиз ҳамда сиз учун қониқарли бўлдими?
— Клубга қўшилган пайтимизда «Актобе» унчалик яхши натижа кўрсата олмаётганди. Биринчи даврадаги натижаси қониқарли эмасди. Ростини айтсам, биз келгандан кейин ўйин анча кучайди. Шу боис чемпионатни 3-ўринда якунлай олдик. Маҳаллий футболчилар ҳам жамоага биз келганимиздан кейин анча ўзгариш бўлганини айтиб раҳмат дейишяпти. Кўп муҳим учрашувларда Тимур Кападзе, Александр Гейнрих голлар уриб жамоани юқори ўринларга кўтарилишига катта сабабчи бўлдилар. Умуман олганда, чемпионат яхши ўтди. Қозоғистонга келиб биринчи мавсумдаёқ бронза медалини қўлга киритиш ёмон натижа ҳисобланманйди. Ахир чемпионат ўртасидан келиб совриндорлар қаторидан жой олган одам хурсанд бўлмайдими? Албатта хурсанд бўлади! Фақат Қозоғистон Кубоги финалига чиқа олмадик.

— Сиздан айнан ўша Кубокдаги ярим финал ҳақида сўрамоқчи эдим. «Актобе» биринчи ўйинда «Иртиш»га 5:0 ҳисобида ютқазиб ҳаммани ажаблантирди. Кубок баҳсларида жамоа олдига жиддий вазифа қўйилмаганмиди?
— Бизнинг асосий мақсадимиз Еврокубокларда иштирок этувчи йўлланмалардан бирини қўлга киритиш эди. Албатта, Қозоғистон Кубоги баҳсида ҳам финалга чиқиб совринни қўлга киритиш вазифаси бор эди. Лекин чемпионатда учинчи ўринни эгаллаганимиз футболчиларда ўзига яраша ҳис-ҳаяжонларни уйғотди. Чемпионатдаги охирги ўйинни ютганимиздан кейин қандайдир бўшашиб қолдик. Боз устига «Иртиш»га қарши ярим финал учрашувида сафимизда олтита футболчи ўйнамади. Бу мағлубиятга бир қатор сабаблар бор.

— Фаолиятингизда бу хориждаги дастлабки соврин бўлди. Шундай экан, қанчалик аҳамиятга эга бўлди?
— Бу жуда ҳам ёқимли бўлди. Кейинги йилга чемпионлик ҳамда мамлакат Кубогини қўлга киритмоқчимиз. Ҳали, жамоанинг кейинги мақсади қандай эканлигини билмайман. Лекин шахсий вазифам чемпионатда ва Кубокда бош совринни қўлга киритгим бор.

— Қозоғистон чемпионатида «Актобе»да ўйнаётган ҳамюртларимиз ўзларидан илиқ таассурот уйғотишди. Қолаверса, «Иртиш»даги Улуғбек Бақоев яна бир бор тўпурар бўлди...
— Қозоқлар Ўзбекистон футболи ҳақида ижобий фикрдалар. Олдин Қозоғистон Осиё минтақасида иштирок этганида улар билан ўйнаганмиз ва ҳар сафар биз ғалаба қозонардик. Шунинг учун улар футболимиздан яхши хабардорлар. Осиё Кубогида 4-ўринни эгаллаганимиз ҳам уларда яхши таассурот қолдирган. Бизнинг у ерга кўчиб боришимизни маҳаллий матбуот ҳам шов-шув даражасига кўтариб юборди.

— Энди терма жамоа ҳақида сўрамоқчиман. 14 ноябрда бизни Эронга қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Кўпчилик эса ушбу рақибимизни олдингисига қараганда унчалик кучли эмас деб ҳисобламоқда. Бу борада муносабатингиз қандай?
— Тўғри, олдинги Эрон жуда кучли. Айрим футболчиларини бутун дунё биларди. Ҳозир Эрон эса бироз бошқа. Ҳотиржамлик билан ўйнаб ютиб келсак бўлади. Ўтган сафар Қатарга борганимизда ҳар бир футболчи ғалаба иштиёқида ўйнади. Ўшанда уларнинг юзларига қарасангиз худди ютуқ деб ёзиб қўйилганди. Бу сафар ҳам Эронга шундай кайфият билан борсак албатта ўз мақсадимизга эришамиз. Мухлислар ҳам бизга ишониб дуо қилиб туришса ундан ҳам зўр бўларди.

— Эронда бўладиган ўйинда мезбонларнинг устун томони бу мухлислардир. «Озодий» стадиони ишқибозлар билан тўлишига шубҳа йўқ!
— Тўғри, мухлисларнинг катта босими бўлади. Лекин биз бунга эътибор бермаймиз. Терма жамоамиздаги ҳар бир футболчининг тажрибаси катта. Улар бундай пайтларда нима қилиш кераклигини яхши биладилар. Биз футбол ўйнашни биламиз. Ўз ўйинимизни кўрсата олсак марра бизники бўлади. Негаки, ҳозирги таркибимиз жуда яхши шаклланган. Олдинлари бундай таркибга эга бўлмаганмиз.

— Эронга қарши тайёргарлик қандай кечмоқда?
— «Локомотив»га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб 2:1 ҳисобида ютдик. Умуман, тайёргарлик яхши кечяпти. Ҳамма жанговор кайфиятда.

— Ўзбекистон терма жамоасининг охирги саралаш босқичида киритаётган голларида ҳужумчилар ўзларини кўрсата олмаяптилар. Асосан Санжар Турсунов бош ролга чиқмоқда. Нимагадир ҳужумчиларимиз «кўринмаяпти»!
— Биз учун ким гол уришининг фарқи йўқ. У дарвозабон бўладими ёки ҳимоячими, энг муҳими ғалаба керак. Бизга ҳозир айнан натижа асосийси бўлиб турибди.

— Эрон билан ўзаро 4 марта ўйнадик ва ҳали ғалаба қозона олмаганмиз. Бу нохуш анаънага чек қўйиш имконияти бизда бор...
— Нима бўлишини Худо кўрсатади. Барибир мухлислар олқишлаши билан ўз футболчиларни олдинга ундайди. Ҳар қандай жамоа ўз уйида ишқибозларининг қўллаб-қувватлаши остида яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилади. Шунинг учун биринчи 15 дақиқада эронликлар ҳужумга катта эътибор қаратишади. Мана шундай пайтда биз ҳотиржамлик билан тартибли ўйин кўрсатишимиз лозим. Ана шунда ўз ўйинимизни кўрсатишда давом этсак, ғалаба қозона оламиз.

— Биз учун Эрон термасидаги асосий хавф туғдирадиган футболчи ким?
— Тўғрисини айтсам, ҳеч бир футболчисини билмайман. Аввал Али Даи билан Али Каримини билардим. Кейин «Озодий» стадионини биламан. Дарвоқе, бош мураббийи Карлос Кейрушни ҳам биламан.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 11:15, 14.11.2012. Ўқилди: 3625 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик