Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Бетис 3 5
7 Эспаньол 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Сельта 3 2
14 Атлетико 2 1
15 Валенсия 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2624 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:25 Новости футбола.
      13:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.08.2025

      05:50 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Обруч, мяч. Группы.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      10:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      11:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Индонезии. Гонка.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Булавы, лента. Группы.
      16:30 "Культовые".
      17:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      17:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      18:05 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      18:55 LIVE Гольф. Чемпионат Московской области. Прямая трансляция.
      21:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      21:25 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария. Прямая трансляция.
      01:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      02:20 "Культовые".
      02:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      03:50 Гольф. Чемпионат Московской области.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол 3х3. Кубок России в Сириусе.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2. Прямая трансляция.
      18:05 Новости.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 Д/ф "Великий "Юнайтед".
      21:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      23:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:45 Хоккей. Кубок мэра Москвы. "Спартак" (Москва) - ЦСКА (Москва).
      04:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      17:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 6. Олот - Паль. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бу омад эмас

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кейинги ўйинлар нима бўлса бўлар, очиғини айтаман, нима деб ўйлашса, ўйлашсин, Азиз Ҳайдаровнинг ўрнида мен бўлганимда ҳам, ҳуштак чалган ҳакамни қучоқлаб олган бўлардим... Сиз-чи?

Икки йил олдин, Англия чемпионатининг биринчи турида аутсайдер “Блекпул” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўшанда мураббийдан ҳиссиётлар ҳақида сўрашганда, турнир жадвалини расмга олиб, истеъфога чиқиб кетишга тайёрлигини айтганди. Биласизми, йигирма йиллик тарихимизда, тўртинчи босқичдаги турнир жадвалини ҳеч қачон бошқармаган — бизларни ҳам қачондир шунақа туйғулар чулғаб олиши тайин эди, масалан, Эрон билан Тошкентдаги ўйиндан сўнг. Лекин ҳозир эмас. Ахир бизда энди умуман унақа ҳиссиёт йўқ, тўғрими? Бизда ҳозир худдики бу ўринга лойиқдек, бу ўринга узоқлардан, қийин йўллардан етиб келгандек тасаввурдамиз, назаримда. Биринчи турдаги трагедия, мураббийнинг истеъфоси, ҳадиксираш, ҳисоб-китоблар ва ҳоказо, ва ҳоказо. Футболчилар-чи? Симуляторнинг қандайдир босқичларига ўхшайди - хатокор ҳакам, Ливандаги ғалати муҳит, жазирама, кейин ёмғир. Яна қандай синовларинг бор, футбол...

Йигирма йиллик тарихда, тўртинчи босқичда бирорта ҳам сафар ғалабасини қозонмаган жамоамиз икки марта буюртма ғалабага эриши кичик гап эмас. Ҳа, “Порту” ҳам ЕЧЛни ютган, Греция ёки Дания, ҳатто Ироқ қитъасида чемпион бўлган. Лекин биласизми, бу жамоалар ҳар қадамда мағлубиятга тайёр туришган, қўрқмай ўйнашган. Маломат қилинмасди улар. Бизнинг ҳолат бошқа, биз ғалабадан бошқаси қониқтирмайдиган икки ўйинда икки ғалабага эришдик. Бу энди омад эмас, савия!

Биз мана шу саккизтадан кўп очкони Тошкентдаги икки ўйинда ғалаба қозониб ва Ливанни ютиб ҳам қўлга киритишимиз мумкин эди. Аммо биласизми, ана ўша ҳолатда балки биз фотоаппарат қидирган бўлардик ҳойнахой, ҳозир эса бу бизники эканини, энди ортга йўл йўқлигини жуда яхши билиб турибмиз, билиб туришибди.

Миржалол Қосимов ҳам билиб турибди. Тан оламан, мана шу тўрт ўйин қаршимда, кўпчиликнинг қаршисида Миржалол Қосимовни кучли мураббий ва стратег сифатида намоён қилишга етарли бўлди. Тўғри, унинг имзоси Абрамовники каби яққол сезилмас, балки унинг ўзи ҳам бунга уринишга ҳаракат қилмас, балки мана шу прагматиканинг ўзи унинг шаклланиб бораётган Қосимовча услубдир, хуллас, у мураббий сифатида мана шу тўрт ўйинда жуда дадил ва катта қадам ташлади. Қайтараман, биз ҳар қадамда ютқазишимиз мумкин эди, вазиятлардан максимал фойдалана олмасдик балки, гап майдондаги тўқсон дақиқада эмас. Умуман Қосимов бир нечта йўналишлардаги вариантларнинг энг оддийсини ва энг тўғрисини танлагани бугун исботини топди — гап пақ этиб гол уриб қўйганимизда эмас, биз гол ўтказмаганимизда, бу тасодиф эмас.

Биринчидан, Қосимов терма жамоа штабини сақлаб қолди ва жамоани тубдан ўзгартиришга ҳаракат қилмади. Эрондан мағлубиятдан кейин истеъфо содир бўлган бўлса-да, терма жамоамиз ўшанда ҳам анча кучли экани маълум эди. Учинчи босқични ишончли ўтказдик, ўша Эрон билан ўйинда ҳам муносиб ҳаракат қила олдик. Албатта, у бош мураббий сифатида ўз чизгиларини беришни бошлагани шубҳасиз, аммо иложи борича эски муҳитни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ўшанда бир нечта футболчилар истеъфога қарши бўлгани, футбол оммаси ҳам икки лагерга ажрала бошлагани Қосимовни чалғитмади. У дарров терма жамоада ўз менини ҳимоя қилишни бошлаши, баъзи футболчиларни танобини тортиб қўйишга ҳаракат қилиши мумкин эди. Лекин унинг аввало мана шу мақсадда умрини ўтказган футболчи бўлгани, иккинчидан, ўзбек фарзанди экани ҳаракатларига асос бўлди — вазиятни юмшата олди. Футболчиларни янада жипслашишига ва мақсаддан чалғимаслигига замин ва муҳит ярата олди. Хуллас, Қосимов мингинчи маротаба ўз менидан воз кечди ва биринчи маротаба буни инкор қиладиган одам йўқ энди бугун, менимча. Ҳаёт шунақа, яхши амаллар дарров мукофотланмайди, кутилади, агар ният холис бўлса мукофотнинг йўқлиги таъсир қилмайди, қайта ва қайта қилинаверади – ана ўшанда, энги кам кутилган паллада мукофот қаршингизда! Унинг фаномени атрофида терма жамоа атрофидаги гап сўзлар ҳам тин олди, ОТЖ унутилди, ҳатто Абрамовнинг ўзи ҳам ТЖга қайтиб, БАА билан муҳим ўртоқлик ўйини ташкиллаштиришда ёрдам бергани эътирофга арзийди. 

Иккинчидан, Қосимов тактик жиҳатдан бугунги ҳолатимизга ҳам, мақсадимизга ҳам мос бўлиб чиқди. Пайқаш қийин эмас, Қосимов у қадар мураккаб бўлмаган ва страховка учун қулай бўлган схема асосида ўйинни ташкил қилади. Яъни қанотларда иккитадан ўйинчи, яққол чиқарилган ҳужумчи, чизиқли ҳимоя ва икки таянч ярим ҳимоячиси. Бу тактиканинг устунлиги шундаки, майдондаги босим футболчиларга тенг тақсимланади, кимнидир улкан қобилиятига ёки активлигига таяниб қолмайди. Масалан, Абрамов қўллаган 3-5-2 да икки қанотдан жой олган футболчилар ўта тезкор ва жисмоний жиҳатдан юқори формада бўлишлари, бир нечта устун жиҳатларга эга бўлишлари талаб этилади. Бундай футболчилар ҳар доим ҳам тайёр ва кўп бўлавермайди, тўғрими? Узоқ вақт тайёргарлик вақтига эга бўлган Осиё кубогида масалан ўша мураккаб схемадан самарали фойдалана олгандик. Лекин қисқа йиғинларда ва баъзи футболчилар дисквалификация ва жароҳат туфайли сафдан чиққанда уларни ўрнини тўлдириш осон бўлмасди. Биринчидан, юқори жисмоний ҳолат, иккинчидан эса юқори тактик фикрлаш қобилияти талаб этилади. Четдан келган футболчига бу мураккаб тактикани тушунтира олиш ва ўйин системасига оғриқсиз киргизиб олиш осон бўлмайди. Қосимовнинг оддий ва прагматик услуби бугунги ҳолатимизга мос келгани сабаби ҳам шундан — бу ерда ҳар қандай Гадоев ёки бошқаси ҳам қўйилган нуқтадаги ўз вазифасини бажара олиши, камида, ўйинни бузиб қўймаслиги мумкин. Қосимов жамоаси йўқотишлардан минимум зарар олгани ва янги футболчиларнинг мунтазам  ва тезда таркибга кириб бориши сабаби ҳам менимча, шундан. Айниқса, бугунги йўқотиш — Тимур Кападзени олайлик. Аҳмедов терма жамоамизда эпизодлар қироли, энг кучли ўйинчиси бўлса-да, систематик жиҳатдан Кападзенинг ўрни каттароқ эди. Аҳмедовнинг йўқлиги термани сезиларли кучсизлантириши, чеклаши мумкин, аммо Кападзенинг йўқлиги ўйин системасига зарба беради. Қосимов ортиқча авантюрага бормасдан, йўқотишлар ўрнини тўлдиргани ва ўйин сифатини керакли нуқтада сақлаб қолгани таҳсинга сазовор.

Учинчидан, Қатар ва Эронга сафарга жуда тўғри стратегия танланди ва энг асосийси, бу биз истагандек амалга ошди. Ҳар икки ўйинда ғалабадан бошқаси бизни қониқтирмаса-да, эхтиёткор ва тартибли ўйнашни танладик, чунки дуранг ҳам аслида фожеа эмаслиги ва имкониятни сақлаб қолиши мумкинлигини билардик. Масалан, бугун Эрондан ютқазганимизда, орадаги фарқ беш очкога етар ва 2-ўриндан амалда маҳрум бўлардик. Биз дурангга қарши бўлмай ўйнадик, албатта, ҳар қандай ўйинда рақиб гол уриш учун бизга 2-3 та имконият бериши мумкинлигини эътиборга олдик. Пайт пойладик. Имконият берилди ва қайтараман, энг асосийси, биз фойдаландик.  

Майли, кўп гап ҳам юк. Айниқса ҳозирги ҳолатимизда. Тўғри, ҳали мундиалга узоқ, лекин унинг расми кўриниб турибди. Айнан шунинг учунам кўп гап керакмас. Чунки ҳаммамиз энди ўша расмга тикиламиз. Ўйлаймиз. Қандай қилиб бу ерга келиб қолганимизни, бу манзара бизга қандай қурбонликлар эвазига бўлганини... Умуман, миллиондан бир ҳар бир мухлис бу нотаниш-таниш жойга ўз тарихи билан етиб келганини биламан. Ўша тарихингиз билан сизни ёлғиз қолдирай. Кўзингизни юминг-да, эсланг  Милутинович, Йошида, Абдулраҳмон...

Қаҳрамон АСЛАНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:41, 15.11.2012. Ўқилди: 10171 марта. Фикрлар: 78 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Валенсия Диего Лопес 1
7 Барселона Педри 1
8 Осасуна Анте Будимир 1
9 Леванте Джереми Толян 1
10 Эльче Херман Валера 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.