Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кашфиётчи энди кўчирмачи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тарихдан футбол кашфиётчиси сифатида жой олган «Туманли ўлка» миллионлар ўйинини янада ривожлантириш устидаги изланишларни кенгайтирмоқда.

Жумладан, у миллий жамоани жаҳон терма жамоасига айлантирмоқда. Ҳозир «Уч шерлар» таркибида Ирландия ва ямайкаликлар, ҳатто ҳатто сэр Алекс собиқ рафиқасининг АҚШлик набираси тўп суришмоқда. Мақсад - жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш! Бунга яқинда чемпионликнинг 25 йиллик юбилейини нишонлаган Франция туртки берган бўлиши мумкин.

Финалда мағлубиятга учраган Кафу, Алдаир, Роберто Карлос, Ривалдо, Роналдо ва бошқа ўйинчиларнинг этник келиб чиқишларини аниқлашнинг иложи йўқ - бу афсоналар аждодларининг қаерлик эканликларини билмайдилар. Францияликларнинг кўпчилиги эса Европа ташқарисида дунёга келишган. Карамбё Тинч океанидаги Лифу оролидан, бу ер бошқа қитъалардан кўра Австралияга яқинроқ. Тюрам Францияга Гваделупадан учиб келган, Десайи Гананинг пойтахти Акрада туғилган. Жоркаеффнинг онаси арман аёли, отаси қалмиқ йигити. Финалда захирадан майдонга тушган Богоссяннинг отаси арман, онаси эса аргентиналик. Трезегенинг аждодлари ҳам шу ўлкадан. Виейра Сенегалда туғилган.

25 йил ичида бу футболчилар ўрнини Мбаппе, Эрнандес, Кунде, Варан, Тчуамени, Упамекано, Дембела ва Гризманнлар эгалладилар. Навбатдаги жаҳон терма жамоаси. Антуан португалиялик ва немиснинг фарзанди, фақат исми французча. Гризманнга фарзандларни баск аёли ҳадя этгани боис, умрининг ярми Испанияда ўтмоқда. Сайёрамиздаги бошқа етакчи терма жамоалар ҳам шу тактикадан фойдаланишади. Германия, Бельгия ва Нидерландия терма жамоалари таркибида турли миллат вакиллари кўп. Энди муваффақиятли «жаҳон терма жамоа»сини яратиш нав­бати Англияга келди. Евро-2023 турнири бу мамлакат ёшларининг юксак салоҳият соҳиблари эканини исботлади.


Ирландияликлар -  Англиядаги энг қиммат футболчилар

Райс билан Грилиш ўз вақтида Ирландия ўсмирлари сафида тўп суришган. Деклан - «Челси» тарбияланувчиси, 2018 йилгача Ирландия сафида тўп сурди. «Безори» Грилиш Англия термасидан чорлов олишига ишонмай, «Яшиллар»га йўл олди. Стерлинг ямайкаликлар вакили, Сака Нигерияни танлаши мумкин эди, аммо Англияда Саутгейтга ёрдам беришни афзал кўрди. Бобоси ва бувисини соғиниб қолган пайтларда Кейн жонажон Ирландиясига йўл олади, Филлипс ирландиялик аёл ва ямайкалик йигит оиласида дунёга келди. Магуайрнинг тарихи яна қизиқарли. Унинг аждодлари фуқаролик уруши даврида қарама-қарши томонда эдилар. Ямайкалик йигитнинг фарзанди бўлмиш Уокер спринтерга хос тезликни отасидан олган. «МЮ» билан келишув муддатини узайтираётган ямайкалик Рэшфорднинг илдизлари Кариб оролида. Беллингем отасининг 50 фоизи Ирландияга тегишли, у ҳам ўғлини «Яшиллар» либосида кўришни истаганди. Бироқ рақобатда «Уч шерлар» устун келишди. Онасининг аждодлари хусусида тўхталишни лозим топмадик. Чунки Жуд барибир Африкада ўйнашни истамасди. Триппьер эса отасининг юрти бўлган Ямайкани рад этиб, британиялик онасининг ватанини танлади. Рой Кин эса англиялик энг қимматбаҳо футболчилар учлигига ажратилган ўринларни Ирландия терма жамоаси вакиллари эгаллашганига чидай олмаяпти.

ФИФА рейтингининг етакчи ўринларини асосан жаҳон терма жамоалари эгаллашган.

Рўйхатнинг юқори ўнлигида фақат Италия, Испания ва Хорватия терма жамоаларининг таркиблари бир хил миллат вакилларидан иборат. Бразилия ва аргентиналиклар - ер юзининг болалари, французлар ва бельгияликлар - империялар болалари. Инглизлар, нидерландияликлар ва португалияликлар улардан ортда қолмасликка интилмоқдалар. Италия ва Испания терма жамоаларидаги мигрантлар болалари йил сайин кўпайиб бормоқда. Инглизлар тажрибаси янгилик эмас, лекин Евро-2024 турнирида ғолибликни тақдим этиши мумкин.

Трент Александер-Арнольднинг бувиси Нью-Йоркда яшайди. У ерга Алекс Фергюсон билан ажрашиб кетганидан кейин бориб қолган. Трентда АҚШ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш имконияти йўқ эмасди. Агар Саутгейт «Ливерпуль» латералини Евро-2024га терма жамоанинг асосий хавбеки мақомида олиб кетса, бу Дорин Карлинг хоним учун улкан совға бўлади. Хоним ўз вақтида Фергюсон билан алоқани узиб, Нью-Йоркда бошқа киши билан турмуш қурди ва бахтли ҳаёт кечирмоқда.

Терма жамоалар тобора сайёрамизнинг турли бурчакларидан ноёб иқтидорларни топиб оладиган клубларга айланиб бормоқдалар. Александер-Арнольднинг бобоси польшалик, отаси Майкл Арнольд эса аждодлари Зимбабведан бўлган Ливерпуль фуқароси. Машҳур Жорж Веанинг ўғли Тимоти - АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси. Айрим ака-ука футболчилар турли терма жамоаларда ўйнайдилар. Иньяки Уильямс Гана шарафини ҳимоя қилмоқда, Нико эса Испанияда. Тақдир тақозоси шундай. «Локомотив Москва»нинг собиқ ўйинчиси Жоау Мариу Португалия терма жамоасида, акаси Эдуардо эса Анголада. Жером Боатенг Германияда, укаси Кевин-Принс эса Ганада. Гранит Жака Швейцария терма жамоаси аъзоси, укаси Таулант Албания термасининг ўйинчиси. Поль Погбани укаларидан фарқли равишда, Гвинеяга қўйиб юборишмади. Мазиньонинг фарзандлари - Тьяго ва Рафиньялар ҳам турли терма жамоаларда тўп сурадилар.

Англияликлар ихтиёрида аждодлари британиялик бўлган фуқаролар етарли. Пикфорд, Шоу, Стоунз, Уайт, Маунт ва Хендерсонлар ва миллий жамоаларини танламадилар. Французларда Бартез, Лебёф, Дешам, Пети, Гиварш ва Дюгаррилар шундай йўлни афзал кўришганди.

Зидан Жазоирда фақат меҳмон мақомида юради, Мбаппенинг Камерундаги мақоми шундай. Ҳар икки футболчи ҳам ўзлари учун жонажон бўлган Францияга нуфузли тожни туҳфа этишди. Ирландиялик Харри Кейн қадрдон Лондонига Европа Кубоги билан қайтиш орзусида.

Тўғри, миллатлар қоришуви совринларга кафолат бўла олмайди. Масалан, Бельгия ҳеч нарсага эриша олмади. Бироқ Англия Франция қолипи бўйича ажойиб «банда»ни шакллантиргани - ҳақиқат.

Кашфиётчи, энди қисман «кўчирмачи». Ижобий маънода, албатта.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 05:47, 10.08.2023. Ўқилди: 1793 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.