Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг пик даврини таққослаймиз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бунга кўникиш ва қабул қилиш бироз қийин бўлади. Жараён маълум вақт талаб этади. Бироқ 10 йилдан ортиқ футбол оламизни ларзага келтирган икки ном, Месси ва Роналду, ортиқ дунёнинг энг яхши футболчилар эмас. Бу иккиси "Реал" ва "Барселона"да барча рекордларни янгилаб чиқди ва футболдаги энг катта қарама-қаршиликни юзага келтирди. Улар айнан Испанияда ўзининг энг юқори даражасига чиққанди.
Ҳозир 2023/24 йилги мавсум бошланиш арафасида турибди. Бу пайтда Лионель Месси MLS'да фаолият бошлади. Роналду эса Саудия Про-лигасида илк тўлиқ мавсумига тайёргарлик кўрмоқда. Шундай экан, ушбу даҳолар ортиқ Европага қайтмайди ва ўзларининг аввалги даражаларига чиқа олмайди.

Узоқ вақт давомида юқори ритмда ҳаракат қилиб келган ҳужумчилар қайсидир давр мобайнида ўзларининг пикида бўлган. Бугун айнан ўша, энг яхши индивидуал йилни эслаб ўтамиз. Бу давр Лионель Месси учун 2011/12 йилги мавсум бўлса, Криштиану Роналдуга эса 2014/15 йилда тенгсиз бўлиш насиб этади. Улар ўн йилдан ортиқ вақт давомида ақлбовар қилмас барқарорлик намойиш этганди. Голлар ва ассистлар борасида энг яхши кўрсаткичга эса юқоридаги йилларда эришилган.

Месси 2011/12 йилларда фантастик даража намойиш этган. Афсуски, мавсум "Реал"га бой берилиб, "Барселона" Испанияда чемпион бўла олмайди. Қолаверса, Месси ЕЧЛ ярим финалида муҳим пенальтидан фойдалана олмай, "Челси"га мағлубиятга сабабчи бўлади. Шунга қарамай, мавсум аргентиналик учун совринсиз тугамайди. Каталонияликлар Испания кубогига эга чиқади. Орадан икки йил ўтиб, Роналду шахсий рекордларини янгилайди. Ҳар қайси кўрсаткичда тенгсиз бўлган ҳужумчи, жамоаси билан соврин юта олмайди. Негаки, 2015 йилда барча совринларни Месси бошчилик қилаётган "Барселона" олиб қўяди.
Қуйида икки афсонанинг энг яхши йиллари солиштирилади.

Лионель Месси (2011/12)
Ўйинлар: 60 та
Стартлар: 56 та
Захирадан: 4 та

Голлар: 73 та
Ассистлар: 29 та
Пенальтидан урилган голлар: 14 та
Хет-триклар: 10 та
Жарима зарбасидан голлар: 3 та

Ўртача: ҳар 71.5 дақиқада 1 та гол
Ўртача голда қатнашиш: ҳар 51.2 дақиқада

Совринлар: Испания Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги, Клублар ўртасидаги мундиал ғолиби, Испания кубоги.

Криштиану Роналду (2014/15)
Ўйинлар: 54 та
Стартлар: 52 та
Захирадан 2 та

Голлар: 61 та
Ассистлар: 21 та
Пенальтидан: 13 та гол
Хет-триклар: 8 та
Жарима зарбасидан голлар: 2 та

Ўртача: ҳар 76.1 дақиқада 1 та гол
Ўртача голда қатнашиш: ҳар 56.6 дақиқада

Совринлар: УЕФА Суперкубоги, Клублар ўртасидаги мундиал ғолиблиги.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 10:57, 10.08.2023. Ўқилди: 13941 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик