Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6568]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5369]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3605]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2710]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2330]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2300]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2278]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2214]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2147]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2061]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Санжар Баратов: «Насаф»нинг асосий таркибида ўйнашни орзу қиламан»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

Санжар Баратов. Ушбу ном кейинги пайтларда тез-тез тилга олина бошланди. “Насаф” ўринбосарлар шарафини ҳимоя қилаётган ушбу футболчи ушбу мавсумда ёшлар биринчилигида тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда. Унинг мавсумдаги урган голларининг сони 15та бўлди. Биз “Насаф” жамоасининг ёш ҳужумчиси — сурхонлик йигит билан суҳбат уюштирдик.

— Санжар, мухлисларга қисқача ўзингиз ҳақингизда сўзлаб берсангиз.
— Мен Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида 1991 йили 16 июнда таваллуд топганман. Етти ёшимдан футбол билан шуғуллана бошладим. Футболдан дастлабки таълимни Сариосиёдаги Спорт мактабида бошлаганман. 2007 йилгача ушбу спорт мактабида футбол сирларини ўргандим. Шундан сўнг Узун туманидаги 2-лигада фаолият олиб бораётган “Турон” футбол жамоасига таклиф этилдим. Сўнг ушбу жамоада бир йил тўп сургач, “Шўрчи” жамоасига кўчиб ўтдим.

— “Насаф” жамоасига келишингиз қандай содир бўлган?
— 2009 йили Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги мусобақалари бўлди, ушбу мусобақада мен тўп сураётган “Шўрчи” жамоаси ҳам қатнашди ва биз “Машъал” жамоаси билан финалга чиқдик. Финалда жамоамиз ғалабани қўлга киритди. Ушбу мусобақа тугагач, мени “Насаф” клубида фаолият олиб бораётган мутахассис, Могилёвский жамоага таклиф қилди.

— Демак, сиз 2009 йили “Насаф” сафида фаолиятингизни бошладингиз?
— Унгача орада менга «Қизилқум» жамоаси ҳам қизиқиш билдириб, кўрикдан ўтказишган.

— Лекин сиз “Насаф”ни танладингиз, шундайми?
— Ҳа “Насаф”ни танлашимнинг яна бир томони, билмадим, уйга яқин бўлганиданми? Лекин юрагим кўпроқ “Насаф”ни деганидан бўлса керак. Аммо жамоада бахтга қарши орадан кўп ўтмасдан оғир жароҳат олиб сафдан чиқдим. Мен узоқ вақт даволанишимга тўғри келди. 2010 йили соғайганимдан сўнг яна “Насаф”га қайтиб келдим ва ҳозир мана шу жамода ўйнаяпман.

— Сиз мана «Насаф» ўринбосарлари сафида бу йилги ёшлар биринчилигида тўпурар бўлиб турибсиз, бунга қандай эришяпсиз?
— Мен аввало бундай натижага эришаётганимдан, ҳозирги мураббийимиз Рўзиқул Бердиевнинг алоҳида ҳиссалари бор...

— Кечирасиз, гапингизни бўлганим учун, Рўзиқул Бердиевнинг бошқа мураббийлардан қандай фарқи бор?
— Биласизми, ёш бўлсамда бир қанча мураббийлар қўлида шуғулландим, мен ҳаммаларидан миннатдорман, аммо айнан Рўзиқул Бердиев раҳбарлигидаги жамоада шундай мақомга эришдим, бунда у кишининг ҳам ҳиссалари бор. У киши хабарингиз бор, бу йилги биринчиликда иккинчи даврадан бошлаб бизга мураббийлик қила бошладилар, шу киши жамоамизга келгандан сўнг, бизнинг ўйинларимиз ўзгарди. У киши ҳақиқий футбол мутахассиси эканлигини кўрсатдилар, яъни бизда аввал ўйинимиз бирон-бир тактикага асосланмасдан ўтказилар эди. Энди эса биз ўйинчилар ўзимизга хос тактикага ҳам, техникага ҳам эга бўлдик. Шундан бўлса керак, ўйинларимизга анча мазмун кириб келди.

— Бу сизнинг фикрингизми? Ёки…
— Саволингизни тушундим. Ишонинг мен ҳозир у кишининг қўлида шуғулланаётганим учун мақтаб гапираётганим йўқ. Буни бошқа ўйинчилардан ҳам билиб олишингиз мумкин. Футболчи тўп сўраётган жамоада ўйинчилар ўртасида ҳақиқий футбол, тўғрироғи жанговар руҳ бўлсагина, қолаверса, ўзига хос характер шакллансагина ютуқлар тўғрисида ўйласангиз бўлади, акс ҳолда ютуққа эришиш амри маҳол деб ҳисоблайман. Рўзиқул ака мана шу руҳни ва жамоавий характерни олиб келди. У кишининг яхши хислатларидан яна бири — орамиздаги маҳорати борларни, имконияти борларни олдиндан сеза оладилар. Ўйинчи қандай кайфиятда, ҳис қила оладилар. Бундан барча жамоамиз ўйинчилари жуда миннатдордирлар. Ҳар бир ўйинни ўзимизча Рўзиқул ака бўлмаганда ҳам муҳокама қиламиз, мана шунда бошқа жамоамиз аъзоларининг билдирадиган фикрларидан ҳам билса бўлади.

— Рўзиқул Бердиев ўйинчиларнинг қайси хислатларига қараб танлайди?
— У киши машғулотлар ўтказаётган пайти кўплаб такрорлаганларини гувоҳи бўлганманки, агар сизда ўз ишингизга иштиёқ ва ҳаракат бўлмаса, асло кечирмайдилар. Яъни у киши “агар футбол ўйнасанг, ҳақиқий футболчи бўлишинг керак, бунинг учун ўз устингда тинмасдан ишлашинг ва маҳоратингни оширишинг керак, бугун ўзингга ижобий баҳо бердингми, билиб қўй, бугундан орқа кетганинг бўлади” – дейдилар. У киши таниш-билиш ёки бировни илтимоси билан ўйинчи танламайди. “Менга ўғлим бўлсанг ҳам, ўйнашга ҳаракат қилмасанг, бегонасан”, деганларини ҳам кўп эшитганман. Шундан бўлса керак, жамоамизда тартиб-интизом ҳам, олдинга интилиш ҳам кучли. Хуллас, ўйинчиларимизда у кишининг қўл остида тўп суриш катта завқ беради. Чунки ўйинчиларни бунга етаклай оладилар, жамоада мақсад бор, ҳақиқий руҳ бор.

— Сизга жамоа сафида гол уришга кимлар ёрдам беради, яъни кимлар ҳамроҳлик қилади?
— Бизда аввало жамоавий ўйин бор. Менинг урган голларимда жамоамиз аъзоларининг ҳам катта ҳиссалари бор, агар улар етарли ўйин қила олишмаса, мен ҳам гол уролмаслигим мумкин. Шунинг учун барча жамоамиз аъзоларидан жуда миннатдорман. Менинг ютуғим - уларнинг ҳам ютуғларидир.

— Келажакдаги орзуларингиз қандай?
— Албатта, ҳар бир футболчининг орзуси каби менинг ҳам орзуим катта футболда, тўғрироғи, “Насаф”нинг асосий таркибида ўйнасам дейман, жамоамиз ютуқларига ўз ҳиссамни қушсам дейман. Насиб қилса, юртим шаънини халқаро майдонларда ҳимоя қилсам дейман.

— Суҳбатингиз учун раҳмат. Бизнинг ҳам истагимиз худди шундай, умид қиламизки, сиз ҳали катта футболда ҳам ўзингизни маҳоратингизни кўрсатасиз ва ҳозиргидек тўпурарлар сафида бўласиз. Нимаики ниятларингиз бўлса, ҳаммаси рўёбга чиқишини чин юракдан истаб қоламиз.
— Раҳмат. Мен ҳам ижодий ишларингизга зафарлар тилайман.

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 11:16, 17.11.2012. Ўқилди: 4345 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.