Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Ҳайдаров: “Бунёдкор”нинг маҳорати ўз сўзини айтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

“Бунёдкор” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб зарафшонликлар устози иштирок этди.

- Жаҳон чемпионати саралаш учрашуви ва Осиё Чемпионлар лигаси турнири муносабати билан юзага келган танаффус чоғида ўртоқлик учрашувлари ўтказиб, “Бунёдкор”га қарши ўйинга жуда яхши тайёргарлик олиб боргандик. Очиғини айтганда, бугунги ўйин тақдирини “Бунёдкор”нинг маҳоратли ўйинчилари ҳал этиб қўйишди. Биз осонликча таслим бўлишни истамасдик ва шунга яраша тактик режаларни ишлаб чиққандик. Бироқ тезкор гол футболчиларимиз руҳиятини тушириб юборди. Аксинча, “Бунёдкор” аъзолари эса голдан сўнг янада очилишди. Иккинчи гол ҳам тезкор равишда амалга оширилди. Икки тезкор гол режаларимизни барбод қилиб юборди. Футболчиларимиз Виктор Карпенкога у қадар эътибор қаратишмади. Лекин унинг бой тажрибаси ўйинни буткул ўзгартириб юборди. Ҳар учала голда ҳам Карпенко иштирок этди, - деди Равшан Акмалович.

- Ўз даврида миллий терма жамоамизга ҳам мураббийлик қилгансиз. Айтингчи, ўша пайтдаги терма жамоа билан хозиргиси ўртасида қандай фарқ бор?
- Аввало, савия ўсган. Шунингдек, футболган бўлган эътибор ва муносабат ҳам ўзгарган. Энг асосийси, футболчиларимиз етилиб пишишди. Мен мураббий бўлганимда қўл остимда ўйнашган – Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Улугбек Бақоев сингари ўйинчилар маҳорат бобида ўсиб етилишди. Айни пайтда қайд этилаётган натижадан жудаям хурсандман. Ҳар томонлама терма жамоамиз жаҳон чемпионатига йўлланма олишининг вақти келганди.

- “Қизилқум”да бир йил ишлаш учун келмагансиз. Шу боисдан ҳам келаси мавсумга хозирданоқ режалар тузишни бошлаган бўлишингиз керак. Бу борада нималар дея оласиз?
- Жорий йилги вазифа – олий лигада қолиш эди. Чунки қишда жамоа жуда қисқа фурсат ичида тузилганди ва таркибимиз ўртамиёна футболчилар ҳисобига шакллантирилганди. Масалан, Ўрунов, Шихов, Бобожонов, Кагиров, Ильин сингари футболчилар айнан шу мавсумда тўлиқ футбол ўйнашди. Маҳоратлари ошганлигини уларнинг ўзлари ҳам сеза бошлашди. Булар илгари 10-15 минутга захирадан майдонга тушиб ўйнашарди. Биринчи даврани жуда яхши ўтказдик. Бироқ мавсумнинг иккинчи қисмига келиб кўп очко йўқотдик. Боиси жароҳатлар ва бошқа муаммолар туфайли таркибимиздан 2-3 нафар футболчилар четга чиқиб қолишди. Икки ёки уч футболчининг йўқлиги “Қизилқум” сингари жамоалар учун жуда катта йўқотиш ҳисобланади.
Энди янги мавсумга бошқачароқ режалар тузяпмиз. Мақсадимиз ҳам жиддийлашади. Таркиб ҳам бошқача шакллантирилади.

- “Пахтакор”дан  ижарага олинган футболчилар тақдири нима бўлади?
- Улар яна “Пахтакор”га қайтиб, ўз кучларини синаб кўришга ҳақли.

- Молиявий томондан клубнинг имконияти қандай?
- Бу борада ҳеч бир жамоага осон эмас. Нолиш ҳам яхши эмас.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 20:06, 17.11.2012. Ўқилди: 3655 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик