"Opta" нашри таҳлилчилари АПЛ янги мавсумида тўпурарлик пойгасида кимлар иштирок этишини таҳмик қилишди.
Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити")
Сўзсиз, дастлабки даъвогар. Айниқса, Харри Кейн "Бавария" билан шартнома имзолаган пайтда. Холанд ўтган мавсумда кўплаб рекордларни янгилади, у Премьер лигада 36 та, барча мусобақаларда 52 та гол уришга муваффақ бўлганди. Холанд янги мавсум стартидаёқ "Бёрнли" дарвозасига 2 та гол уришга улгурди. Шубҳасиз, у тўпурарлик учун асосий даъвогар.
Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль")
Кўпчилик, Салоҳни 5 йил аввал "Ливерпул"даги илк мавсумида 44 та гол урганида бир йиллик мўжиза деб ҳисоблаган. Аммо ҳалигача у етарлича юқори баҳоланмаган. Лекин бу нарса мисрликнинг гол уришига ҳеч қандай тўсқинлик қила олмади. Салоҳ ўтган мавсумда 19 та гол уриб, Холанд ва Кейндан сўнг учинчи ўринни қайд этди. Қизиғи шундаки, Салоҳ анча кам гол урган бўлса-да, Кейнга қараганда юқори xG'га эга бўлди. У ўтган мавсумда 12 та голли узатмани амалга оширган бўлса, мавсумолди ўйинларда 7 та ассист қайд этди ва 2 та гол урди. Шу тариқа, Салоҳ тўпурардан кўра кўпоқ ижодкорга айланди.
Каллум Уилсон ("Ньюкасл")
"Қарғалар"янги босқичга чиқди ва шу билан бирга ўз ўйинчиларидан ҳам анча фойда кўрди. "Борнмунт"нинг собиқ форварди ўтган мавсумда атиги 31 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол уришга муваффақ бўлди. 31 та ўйиннинг 21 тасини асосий таркибда ўтказган. Уилсоннинг 90 дақиқада урган ўртача голлари Холанддан кейин иккинчи (0.86) бўлди. У ўзининг энг яхши спорт формасида кўп гол уришга қодир. Масалан, апрель ойида у рақиблар дарвозасини 8 маротаба ишғол қилди ва бу "Ньюкасл" тарихида Премьер лигада бир ой ичида гол уриш борасида рекорддир.
Уилсоннинг жамоадаги асосий рақобатдоши Александр Исак. Исак илк турдаёқ "Астон Виллага" 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Маркус Рэшфорд ("Манчестер Юнайтед")
Ўтган мавсумда Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"нинг энг яхши футболчиси бўлди. У Робин ван Персидан кейин 2012/13 йилги мавсумдан буён барча мусобақаларда 30 та гол урган биринчи футболчига айланди. Уилсон сингари, Рэшфорднинг ҳам xG корсаткичи 15.8 бўлди.
Бу мавсумдан МЮ Хойлунн билан шартнома имзолади. Хойлунн ва Решфорд асосий таркиб учун рақобатга киришади.
Александр Исак ("Ньюкасл")
Ўтган ёзда "Реал Сосьедад"дан "Ньюкасл"га кўчиб ўтганидан сўнг, Исак янги жамоасига тез мослашиб кета олди ва дастлабки 3 та ўйинда 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Аммо у сонидан жароҳат олди январ ойини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Март ойида жароҳатида фориғ бўлди ва 7 та ўйинда 7 та гол урди.
Олли Уоткинс ("Астон Вилла")
Ўтган мавсум Уоткинс учун ажойиб ўтди. У Стивен Жеррард қўл остида "Астон Вилла"даги қийинчиликларга қарамай 15 та гол урди. Унаи Эмери жамоани қабул қилиб олганида Оллининг ўйини анча очилди. Унинг xG'си 16.5 бўлди. Шунинг учун у бунданда кўп гол уриши мумкин эди. Эҳтимол, бу мавсумдан у янада ўзини кўрсата олар, чунки Тилеманс ва Диаби Оллига голли вазиятларни яратиб беришга қодир.
Дарвин Нуньес ("Ливерпуль")
Кўпчилик ўтган ёзда Нуньес Холанднинг рақобатчисига айланади деб ўйлаганди, бироқ бундай бўлмади. Аммо Дарвинда ўзини кўрсатиш учун ҳали имконият бор. Уругвайлик футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 15 та, Премьер лигада 9 та гол урган. "Бенфика" такрибида Португалия чемпионатида 1-мавсум 6 та, 2-мавсум 26 та гол уришга муваффақ бўлган. Ўтган мавсум АПЛда рақиблар дарвозасига бир ўйинда энг кўп 4 дан ортиқ зарба берган.
Расмус Хойлунн ("Манчестер Юнайтед")
Даниялик футболчи учун "Манчестер Юнайтед" "Аталанта"га 72 миллион фунт тўлаган. МЮ узоқ вақтдан бери марказий ҳужумчи қидирмоқда ва Хойлунни трансфер қилди. Энди ҳужумчи жамоага тезроқ мослашиши талаб қилинади. Расмус ўтган мавсумда Италия чемпионатида 9 та гол урган.
Николас Жексон ("Челси")
Жексоннинг "Челси"га бўлган трансферини кўпчилик назарига ҳам илмади, аммо футболчи янги мавсумда ўзини анча кўрсатиши мумкин. Ўтган мавсумда "Вильярреал" сафида Ла Лигада сўнгги 11 та ўйинда 10 та гол уришга муваффақ бўлган. 1 апрелдан бери топ-5 лигаларда ҳеч бир футболчи пенальтиларсиз ундан кўп гол ургани йўқ. Ушбу босқичда Никлас зарбаларининг 40 фоизи голга айланди, у ҳар 80 дақиқада гол урди. Ўтган мавсумнинг шу вақтида "Челси" умумий 9 та гол киритганди.
Сон Хён Мин ("Тоттенхэм")
Ўтган мавсум кореялик учун муваффақиятли бўлмади. У Премьер лигада 10 та гол урди. Гарчи 2 мавсум олдин Салоҳ билан 23 та гол уриб энг яхши тўпурар бўлганди. Умуман олганда, Соннинг ўйин сифати яхши, айниқса, Кейн кетиши билан "Тоттенхэм" учун гол уриш унинг зиммасига тушади. Янги мавсумда кореялик ўзининг энг яхши ўйинларини ўтказиши кутилмоқда.
11 августдан АПЛнинг янги мавсумига старт берилди. Янги мавсумда Премьер лигада клубларнинг юқори ўринлар учун курашиши каби, ҳужумчилар ўртасида тўпурарликка кураш ҳам авжида бўлиши тахмин қилиняпти. Буёғини вақт кўрсатади. Кўрамиз, кузатамиз...
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).