Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: «Қийин вазиятларда «Пахтакор»нинг ҳар бир ходими бирлаша олди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Пахтакор» ва «Бухоро» ўйинидан кейин тошкентликлар бош мураббийи Мурод Исмоилов ўйин борасида фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйин ҳақида гапиришни хоҳламасдим. Лекин мухлисларни табриклашни хоҳлайман. Йил давомида жуда мураккаб учрашувлар, мураккаб вазиятлар юзага келди. Лекин клубнинг ҳар бир ходими, футболчилари бу вазиятларда бир тан-у бир жон бўлиб ҳаракат қилгани сабаб чемпионликка эриша олдик. Бизни ёритиб борган журналистларимизга ҳам раҳмат айтмоқчиман».

«Ҳатто иккинчи гол киритилган вазиятда ҳам ҳали чемпионликка эришганимизга ишонганим йўқ. Чунки «Машъал»да вазият қанақа бўлаётганини билмасдик. Аммо учинчи голдан кейин барчаси ҳал бўлганини, биз чемпион бўлганимизга ишондим».

«Энди шанба куни кубок учрашувига бор эътиборимизни қаратамиз. Мақсад битта кубок финалига чиқиш. Албатта бугунги Кримецнинг қизил карточка олиши катта йўқотиш бўлади. Бироқ «Пахтакор» битта футболчига қараб қолган эмас. унинг ўрнида Акбар Исматуллаев, Владимир Козак ўйнаши мумкин. Умуман унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз».

«Бу йилги чемпионат мен учун қизиқарли ўтди. Чемпионлик учун ҳар бир учрашувда курашишга тўғри келди. Ҳар бир учрашув оғир кечганини айтиб ўтишим керак».

«Кейинги мавсум? Бу борада бир нарса дея олмайман. Сабаби ҳали жамоада қоламанми йўқми бу ҳал бўлгани йўқ. Мен бу ерда тўлиқ бош мураббий ҳам эмасман. Ким билан иш давом этади, бунисини клуб раҳбарлари ҳал қилишади», дея фикрларини изҳор қилди Исмоилов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:49, 21.11.2012. Ўқилди: 3797 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик