Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сунъий онг АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши рамзий терма жамоасини тузди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Премьер-лигасининг барча даврлардаги энг яхши футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоа сунъий онг томонидан танлаб олинди. Chat GPT деб аталмиш маълумотлар базаси ўз танловини қилди. Тузилган жамоада айрим баҳсли танловлар мавжуд бўлиб, айни дамда АПЛда ўнаётган юлдузларнинг ҳеч бири жамоага кира олмаган. Шунингдек, етти бор Англия чемпионига айланган "Манчестер Сити"дан фақатгина битта вакил мавжуд холос. Chat GPT ўз жамоасини 4-3-3 тактик схемаси асосида шакллантирди.

Қизиғи ярим ҳимоя, нисбатан муаммолироқ тузилган. Англия терма жамоаси афсоналари бўлган Фрэнк Лэмпард, Стивен Жеррард ва Пол Скоулзлар сунъий онгнинг танлови бўлди. Бу трио амалда ҳеч қачон бирга ўйнамаган. Жеррард ва Лэмпард бундан мустасно, албатта. Аммо улар бир ҳаракат қилган пайтда Англия асосан муваффақиятсизликка учрарди. Шунингдек, ҳимояда ҳам кутилмаган танлов мавжуд. Чатбот айни дамдаги беш карра Англия чемпиони Кайл Уокернинг ўрнига Гари Невиллни қанот ҳимояси учун маъқул кўрди. Шундай қилиб, "Манчестер Сити"дан фақатгина Венсен Компанигина танлаб олинди холос. Ҳа, ўтмишда Лэмпард ҳам бир мавсум "шаҳарликлар" сафида ҳаракат қилганини унутмаслик лозим.

Компани марказий ҳимояда Жон Терри билан тандем ҳосил қилади. Чап қанотдан эса Террининг клуб ва терма жамоадаги шериги Эшли Коул жой олган. "Манчестер Юнайтед"нинг шонли давридаги афсоналардан бири Питер Шмейхель дарвоза соҳасига танлаб олинган. Ҳужумда эса "қизил иблислар"нинг яна бир вакили Криштиану Роналду ҳаракат қилади. У чап қанотга қўйилган. Ҳужум чизиғининг қолган нуқталарини АПЛнинг энг яхши тўпурари Алан Ширер ҳамда "Арсенал" форварди Тьерри Анри эгаллади.

Chat CHPT захира вариантларини ҳам шакллантирган. Унга кўра, иккинчи дарвозабон Петр Чех бўлади. "МЮ" триоси Фердинанд, Видич ва Яп Стамлар ҳимояни бутунлай ўзгартиришга қодир бўлади. Шунингдек, бу позиция учун Сол Кэмпбелл ва Виржил ван Дейклар ҳам бор. Ярим ҳимоя борасида ҳам бирдай кучли вариантлар берилган. Рой Кин, Патрик Виейра ва Сеск Фабрегаслар захирада қолдирилди. Ҳужумни эса Уэйн Руни, Деннис Бергкамп ҳамда Серхио Агуэролар билан ўзгартириш мумкин.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 18:21, 20.08.2023. Ўқилди: 4536 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик